Форс-мажор ҳолатлари
Ўзбекистон Республикасида икки ташкилот форс-мажор ҳолати келиб чиққанлигини белгилашга ваколатли.
❇️ Ўзбекистон резидентлари ўртасида тузилган маҳаллий хўжалик шартномалари доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бошланган ёки бўлиб ўтган енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлашга – Савдо-саноат палатаси ваколатли.
❇️ Ташқи савдо битимлари, халқаро молия ёки инвестиция келишувлари ва халқаро шартномалар шартларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бошланган ёки бўлиб ўтган енгиб бўлмайдиган кучлар ҳолатларини тасдиқлашга – Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ваколатли ҳисобланади.
Юқоридаги органлар форс-мажорнинг талабгорнинг шартномасига таъсири, шартнома мажбуриятларининг ўзаро бажарилиши, мажбуриятларнинг муддатлари ва бошқа асословчи ёки тасдиқловчи ҳужжатларни ўрганади.
🗞 Сўров асосли бўлса, форс-мажор ҳолати юз берганлиги тўғрисида сертификат тақдим этилади.
❓Бу нимага керак?
Агар шартномада келишилган бўлса,
✅ форс-мажор туфайли сиз шартноманинг иккинчи томони олдидаги мулкий жавобгарликдан озод бўласиз;
✅ иккинчи томонга етказилган зарар учун жавобгар бўлмайсиз;
✅ шартнома ҳам бекор бўлиши мумкин.
Каналга уланиш 👉 @yuridikmaslakhat