Уч авлод учрашди
🔰Юнусобод тумани “Йўлайриқ” маҳалласида жойлашган 271-умумтаълим мактабида Туман “Нуроний” кенгаши ва Туман “Маданият” бўлими ташаббуси билан “Уч авлод учрашуви” тадбири ўтказилди. Тадбир “Авлодлар меросига муносиб авлод” ғояси остида миллий урф-одатларимизни асраш ва тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилди.
⏫Тадбирда маҳаллалар фаоллари, мактаб ўқитувчилари ва ўқувчи ёшлар, шунингдек, таниқли олимлар, ижодкорлар ҳамда фахрий ўқитувчилар иштирок этдилар. Улар ёшларга миллий қадриятлар, катталарга ҳурмат ва кичикларга ғамхўрлик қилиш, кексалар ҳолидан хабар олиш каби урф-одатларимизнинг аҳамияти ҳақида суҳбатлашдилар.
Шунингдек, тадбирда маданият бўлими санъаткорлари ва мактаб ўқувчилари томонидан қўшиқлар ижро этилди.
💢Уч авлод вакиллари учрашуви ёшлар қалбида Ватанга садоқат, муҳаббат ва ҳурмат туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Бизни https://yunusobodtumani.uz сайтида кузатинг
Каналга уланиш👇
|🕊Telegram |📱Facebook |📱Instagram