НОГИРОНЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАДБИРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ🔰
Бугун Юнусобод тумани ҳокимлиги ташаббуси билан “Шохсарой” ресторанида "3-декабр Халқаро ногиронлар" куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.✅Хабарингиз бор БМТ томонидан 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни, деб эълон қилинган. Ҳар йили Юнусобод туманида ушбу сана катта тантана билан ўтказиб келинади. Бу галги байрам тадбирида Юнусобод туманидаги Ногиронлар жамияти, Карлар жамияти, Кўзи ожизлар жамияти, Афғончилар бирлашмаси, Чернобилчилар бирлашмасининг юзга яқин аъзолари таклиф этилди. Унда туман ҳокими ўринбосарлари, фаол нуронийлар, ногиронлиги бўлган шахслар иштирок этди.
🛜Тадбирда сўз олган туман ҳокими ўринбосари Д.Муҳсимова, Маҳаллалар уюшмаси туман бўлими бошлиғи Ҳ.Муллажонов, фалсафа фанлари доктори, профессор Жамила Шермуҳаммедовалар Давлатимиз раҳбарининг алоҳида эътибори ва ғамхўрлиги, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг марказида инсон қадрини улуғлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш турганлиги натижасида тақдир тақозоси билан ногирон бўлиб қолган юртдошларимиз доимий меҳр ва эътиборда бўлиб келаётганини қайд этди.
❇️Имконияти чекланган замондошларимиз ўзларининг матонатли меҳнати билан, шукроналик фазилатлари билан қолганларга ўрнак бўлаётгани таъкидланди.Президентимиз қарори билан мамлакатимизда “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйларида васийликка олинган шахсларни қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратилаётгани, имконияти чекланганлар учун тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатишга, уларни замонавий эшитиш мосламалари, аравачалар ва бошқа керакли жиҳозлар билан таъминлашга миллиардлаб маблағ ажратилаётгани қайд этилди.
🔰Тадбир санъаткорларнинг куй-қўшиқларига уланиб, барчага байрамона кайфият улашилди.
Батафсил
https://yunusobodtumani.uz сайтида танишишингиз мумкин.
|🕊Telegram |📱Facebook |📱Instagram