"Yunus Ali Oxund" jome masjidi | Qorasuv


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Андижон вилояти Қорасув шахар “Юнус Али Охунд” жоме масжиди имом-хатиби Акромжон домланинг расмий-диний маърифий канали.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Аллоҳнинг раҳмати

Уламолар айтадилар: "Қуръон тингловчидан кўра раҳматга тезроқ эришувчи йўқ. Чунки Аллоҳ таоло: "Қуръон тиловат қилинганда, уни тингланг ва жим туринглар, шояд, рахматга эришсангиз" – деб марҳамат қилган" (Аъроф сураси, 204-оят).
@yunusalioxund


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу.     

Бугунги  айёмингиз қутлуғ бўлсин!

Бугун 4 март, 2025 йил.
Ҳафтанинг  Сешанба     куни .
Ҳижрий сана: 1446. Рамазон ойининг  тўртинчи куни Аллоҳ таоло Рамазон ойида қилаётган ибодат, дуо ва барча солиҳ амалларимизни қабул этсин, ажр-мукофотларини кўпайтирсин.

Яратган халқимизга тинчлик, барқарорлик ва офиятни насиб қилсин.
https://t.me/yunusalioxund


📆Рўзанинг 4 куни

«Саҳарлик баракадир. Шунинг учун, ҳеч бирингиз уни бир қултум сув ичиб бўлса ҳам тарк қилманглар. Зеро, Аллоҳ таоло ва унинг фаришталари саҳарлик қилувчиларга саловот айтурлар».

🤲Рўза тутиш (оғиз ёпиш) дуоси:

Навайту ан асума совма шаҳри Рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини холис Аллоҳ учун субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Аллоҳ Буюкдир.

https://t.me/yunusalioxund


Савол:  Рамазонда қайси зикрларни кўпроқ айтиш керак?

🚩Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Рамазон – Қуръони карим нозил бўлган ой бўлгани учун, айнан Қуръони каримни бошқа ойларга нисбатан кўпроқ ўқиш тавсия қилинади. Зеро, Қуръони карим энг улуғ, энг афзал зикрдир. Бундан ташқари тасбиҳ (Субҳааналлоҳ), таҳлил (Лаа илааҳа иллаллоҳ), истиғфор (Астағфируллоҳ), ҳамд (Алҳамдулиллаҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш ҳам энг афзал зикрлар саналади. "Аллоҳ, Аллоҳ", деб юриш ҳам зикрнинг энг тилга осон кўринишидир. Валлоҳу аълам.

📕 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

#Рамазон_саволлари
@yunusalioxund


Салмон Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Шаъбон ойи охирида бизларга хутба қилдилар: “Эй инсонлар! Буюк, муборак ой сизларга соя солиб турибди. Бу ойда минг ойдан кўра яхшироқ бир кеча бор. Аллоҳ таоло бу ойнинг рўзасини фарз қилди, кечаси бедор бўлишни нафл қилди. Ким унда бирор бир яхшилик ила Аллоҳга яқинлик ҳосил қилса, худди бошқа ойларда фарзни адо қилганга ўхшайди. Бу ой сабр ойидир. Сабрнинг савоби жаннатдир. Бу ой ўзгалардан кўнгил сўраш, меҳр-мурувват кўрсатиш ойидир. Бу ойда мўмин кишининг ризқи зиёдалашади. Ким у кунда бирор рўзадорга ифторлик қилиб берса, бу унинг гуноҳларига мағфират ва жаҳаннамдан озод бўлишига сабаб бўлади. Ҳамда унга ҳам рўзадорнинг ажридан бирор нарса камайтирилмаган ҳолда ўшанча ажр бўлади”, дедилар. Шунда: “Ё Расулуллоҳ, бизларнинг ҳар биримиз рўзадорни таомлантирадиган нарса топа олмаймиз-ку”, дедик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло бу савобни рўзадорга бир ютим сут ё бир дона хурмо ё бир қултум сув билан ифторлик қилиб берган кишига ҳам беради, ким рўзадорни тўйдирса, Аллоҳ таоло уни менинг ҳавзимдан суғорадики, ундан кейин то жаннатга киргунига қадар чанқамайди. Бу ойнинг аввали раҳмат, ўртаси мағфират, охири жаҳаннамдан озод бўлишдир", дедилар». @yunusalioxund


📆Рўзанинг 3 куни

☝️Салмон ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Қачон бирингиз ифтор қилса, оғзини хурмо билан очсин, чунки у баракадир. Ким топмаса, сув билан очсин, чунки у покловчидир», дедилар».
«Сунан» эгалари ривоят қилишган.

🤲 Ифторлик (оғиз очиш) дуоси:

Аллохумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афтарту, фағфирли йа ғоффарума қоддамту ва ма аххорту бирохматика йа архамар рохимийн, Аллоху акбар.

Маъноси: Эй Аллох, ушбу Рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга тавакал қилдим, ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гунохларни афв қилгувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гунохларимни мағфират қилгил.

@yunusalioxund


Фаришталар зикр аҳлини қидириб юрадилар

Ҳадиси қудсийда бундай дейилади:
«Аллоҳнинг шундай фаришталари борки, улар Ер юзини кезиб, зикр аҳлини қидиришади. Агар Аллоҳни зикр қилаётган бир қавмни кўрсалар, бир-бирига: "Келинглар, сизлар қидирганлар бу ерда!" – деб айтадилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Фаришталар уларни ўз қанотлари билан осмонгача ўраб оладилар".
Аллоҳ таоло фаришталардан сўрайди (ҳолбуки, У Зот ҳаммасини яхши билади):
– Бандаларим нима дейишмоқда?
Фаришталар:
– Сенга тасбеҳ айтишмоқда, Сени улуғлашмоқда, Сенга ҳамд айтишмоқда ва Сени буюк деб билмоқдалар, – деб жавоб беришади.
Аллоҳ таоло сўрайди:
– Улар Мени кўрганмилар?
Фаришталар айтишади:
– Йўқ, улар Сени кўрган эмаслар.
Аллоҳ таоло айтди:
– Агар мени кўрсалар, нима қиладилар?
Фаришталар айтишади:
– Агар Сени кўрсалар, улар янада кучлироқ ибодат қилишар, Сени янада кўпроқ улуғлашар, янада кўпроқ ҳамд айтишар ва янада кўпроқ тасбеҳ айтишар эди...» @yunusalioxund


Зуҳо намозининг ҳукми, вақти, ракатларининг адади ва фазилати

▪️Ҳукми: Суннати муаккада.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Менга Халилим саллоллоҳу алайҳи васаллам уч нарсани васият қилганлар; ҳар ойда уч кун рўза тутмоқни, икки ракаат чошгоҳ–зуҳо намоз ва ухлашимдан олдин витр ўқимоғимни».
Имом Бухорий, Муслим ва Насоийлар ривояти.

▪️Вақти: Зуҳо намозининг вақти қуёш найза бўйи кўтарилгандан 15 дақиқа ўтиб бошланади ва заволнинг бошланишидан 15 дақиқа аввалигача чўзилади. Энг афзал вақти иссиқнинг тафти кучайган вақтдир.

▪️Ракатларининг сони: Камида икки ракат ўқилади, кўпининг чегараси йўқ.

▪️Фазилати: Зуҳо намози Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Зар, Абу Ҳурайра ва Абу Дардо розияллоҳу анҳум каби саҳобаларга қилган тавсияларидир. У 360 та садақага тенгдир.
@yunusalioxund


«БИЗЛАРГА ОХИРАТ, УЛАРГА ДУНЁ»

Умар розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига кирди. У зот бўйрада ёнбошлаб ётган эдилар. Муборак вужудларига бўйранинг изи ботганди. Уйларида озроқ арпадан бошқа егулик йўқ. Бир тери осиғлиқ турибди, холос.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бундай ночор ҳолда яшаётгани ҳазрати Умардек кишининг кўзидан ёш оқизди. Пайғамбар алайҳиссалом: «Эй Хаттобнинг ўғли! Нега йиғлаяпсан?» деб сўрадилар. Умар розияллоҳу анҳу: «Эй Аллоҳнинг Расули! Йиғлайман-да! Танангизга бўйранинг изи ботган ҳолда ётибсиз. Уйингизда деярли ҳеч нарса йўқ. Ҳолбуки, Рум ва Форс подшолари меваларга ғарқ бўлиб, анҳорларнинг бўйида яшайди. Сиз Аллоҳнинг танланган пайғамбари, севикли ҳабиби бўлсангизу, бу ҳолда яшасангиз!» деди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Хаттобнинг ўғли! Бизларга охират, уларга дунё. Шунга рози бўлмайсанми?» дедилар. Умар розияллоҳу анҳу: «Розиман», деди.
Яна бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бўйра узра ёнбошлаб ётганларида муборак баданларига буйранинг изи ботганди. Бу ҳолни кўрган Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу хафа бўлиб, меҳрибонлик билан: «Ота-онам сизга фидо бўлсин, ё Расулуллоҳ! Рухсат берсангиз сизга тўшак солиб берамиз», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дунёга эътибор бермайман. Дунёда туришимиз дарахтнинг соясида бироз ўтириб, сўнг кетадиган йўловчининг ҳолига ўхшайди», дедилар.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларидан 101 қисса” китобидан. @yunusalioxund


РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ АМАЛ ВА АЖАЛ АЛОҚАСИНИ ҚАНДАЙ ИЗОҲЛАДИЛАР?

Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам энг узун амал парваришнинг тўғри бўлмаганини билдирдилар ва шундай марҳамат қилдилар: Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ерга тўртбурчак чиздилар. Ўртасига ундан ташқарига чиқадиган қилиб бир чизиқ чиздилар. Мана шу ўртадагисининг икки ёнига кичкина чизиқлар чиздилар ва бундай дедилар: "Мана бу инсон. Мана бу уни ўраб турадиган (ёки ўраб турган) ажали. Мана бу ташқаридагиси – унинг орзуси. Мана бу кичик чизиқлар кўргиликлар. Буниси тегмай қолса, униси домига тортади, униси тегмай қолса, буниси домига тортади” (Имом Бухорий, Термизий ва Насоий ривояти).

Бурайда розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлларида иккита майда тошни (бирини ёнларига, иккинчисини узоқроққа) отиб:
– Мана бу ва бу нимани билдиради, биласизми? – дея сўрадилар. Жамоат:
– Аллоҳ ва Расули яхшироқ билади, – деди.
Шу (узоққа тушган) тош сизнинг амалдир. Бу эса (яқинга тушган тош) ажалдир, – дея марҳамат қилдилар ул зот (Термизий ривояти).

«Расулуллоҳ билан бир соат суҳбат» китобидан. @yunusalioxund


Силайи раҳмни узманг!

Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳу айтади: ''Арафот кечасида Пайғамбар алайҳиссалом билан ўтирган эдик. Шунда у зот айтиб қолдилар:
–Бугун кечаси силаи раҳмни узган киши мен билан ўтирмасин, орамиздан кетсин.
Давранинг четида ўтирган бир киши ўрнидан туриб, чиқиб кетди. Ҳеч қанча вақт ўтмай, у киши қайтиб келди. Пайғамбар алайҳиссалом:
–Нима учун даврамиздан туриб кетдинг?- дедилар. У айтди:
–Эй Аллоҳнинг Расули, сиздан бояги гапни эшитиб, холамникига бордим. У киши билан жанжаллашиб, орамиз бузилган эди. Борганимдан кейин холам менга: ''Нимага келдинг, бу сенинг одатинг эмас эди-ку?''– деди. Мен сиз айтган ҳадиснинг хабарини бердим. Мендан кечирим сўради, мен ҳам ундан кечирим сўрадим''.
Пайғамбар алайҳиссалом:
–Яхши қилибсан кел, жойингга ўтир! – дедилар. Сўнгра:
–Огоҳ бўлинглар, силайи раҳмни узган қавмга Аллоҳнинг раҳмати тушмайди! – деб огоҳлантирдилар.

''Кўҳна дунё ва ривоятлари'' китобидан
@yunusalioxund


#дуо
АЛЛОҲДАН ТАҚВОЛИ БЎЛИШНИ СЎРАШ УЧУН ЎҚИЛАДИГАН ДУО

اللَّهُمَّ ارْزُقْنَا التُّقَوَي وَاجْعَلْنَا مِنَ الْمُتَّقِيْنَ
Ўқилиши: “Аллоҳуммарзуқнат тақвоо важъалнаа минал-муттақийн”.
Маъноси: “Ё Аллоҳим! Тақвони бизга ризқ қилиб бергин ва бизларни тақво қилувчилардан айлагин!

اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأُلُكَ الهُدَي وَ التُّقَى وَالْعَفَافَ وَالْغِنَي
Ўқилиши: “Аллоҳумма инний ас‘алукал-ҳудаа ват-туқаа вал-ъафаафа вал-ғинаа”.
Маъноси: “Ё Аллоҳим! Мен Сендан ҳидоятни, тақвони, офиятни ва беҳожатликни сўрайман”. @yunusalioxund


Cалла ўраш – суннат амал.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Салла форс-тожик тилида «тугун» деган маънони билдиради, араб тилида эса у «ъамома» дейилади. Динимизда салла ўраш суннат амал ҳисобланади. У кичикдан каттагача бўлган барча мусулмонларнинг бош кийими, мўминликни билдириб турувчи аломат саналади. Айниқса, масжидда жамоат билан ўқиладиган намозларни салла билан адо этиш Аллоҳга ва Унинг Расулига маҳбуб амаллардандир.

Салла ўраш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари бўлиб, ҳатто Жаброил алайҳиссалом ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига салла ўраб тушганлари ҳақида ривоятлар бор.

«Саҳиҳи Бухорий»нинг Бадриддин Абу Муҳаммад Айний шарҳида (10-жуз) салла ҳақидаги кўплаб ҳадислар келтирилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошларига Шом тақяси кийиб, устидан оқ ёки қора салла ўраганлари, уни икки елкалари орасига ташлаб қўйишлари ҳақидаги ривоятлар машҳур. Пайғамбар алайҳиссалом саллани ғоятда эътибор билан чиройли қилиб ўрар-дилар ва бу ҳол у зотга ҳайбат, вазминлик бағишларди. Шу ҳолда салла инсон бошидаги юксак фикр, илм, ахлоқ ва камолотнинг бир тожи каби эди. Салла ўраш ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган бир неча ҳадиси шарифларни келтириб ўтамиз:

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳунинг ривоят қилишича, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам фатҳ куни Маккага қора рангли салла билан кирган эдилар (Имом Термизий ривоят қилган).

Ҳазрат Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалам бундай деганлар: «Жомеъга салла ўраб келинглар. Салла мўминларнинг аломатларидандир» («Ромузул-аҳодис»дан).

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Салла билан ўқилган икки ракат намоз салласиз ўқилган етмиш ракат намоздан яхшидир», дедилар (Дайламий ривоят қилган).

Амир ибн Хурайс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам минбарда турганларини кўрдим. Бошларида қора салла, унинг печини икки кифтлари орасига тушириб олган эдилар» (Имом Муслим, Абу Довуд, Терми-зий ва Насоийлар ривоят қилган).

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо шундай ривоят қиладилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам агар салла ўрасалар, унинг печини икки елкалари орасига тушириб қўярдилар».

Нофеънинг айтишича: «Ибн Умар ўз салласининг печини икки елкаси ўртасига тушириб юрарди» (Имом Термизий ривоят қилган).

Салланинг қора рангли бўлиши шарт эмас. Кийимнинг ва салланинг оқ ранглиси афзал экани ҳақида ҳам ривоятлар бор.

Фуқаҳолар салла борасидаги масалаларни ёритиб, бу борада қуйидагиларга риоя этишни суннат дейдилар: салланинг матоси оқ бўлиши, узунлиги етти газдан кам бўлмаслиги (яъни беш метр), таҳорат билан тик турган ҳолда қиблага юзланиб ўраш, салла ўраётганда салавот айтиб туриш, салла печини унинг пастки қисмидан чиқариш, саллани ўраб бўлгач кўзгуда текшириш ва печини чап кифтга эмас, балки орқага, икки елка ўртасига ташлаш.

Ўтмишда оддий фуқаролар, дин ходимлари қатори ҳукмдор подшоҳлар, вазирлар, сарой аъёнлари учун ҳам салла ўраш одат ҳисобланган. Лекин шуни яхши билиш керакки, салла ва дўппи намознинг суннати эмас. Бироқ, одатда ҳар доим, ҳамма жойда салла, дўппи кийиб юрувчиларнинг айнан намозни салласиз ёки дўп-писиз ўқишлари макруҳдир. Бош кийим кийиш Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннати завоидларидандир. Фиқҳий китобларнинг матнларида келган «бош яланг намоз ўқиш макруҳ» деган иборада бош кийимни зийнат сифатида кийиб юриб, намозга келганда ечиб қўйиш макруҳлиги назарда тутилган. Худди енги калта кийимда намоз ўқиш макруҳ бўлмай, енги узун кийимда енгини шимариб олиш намоз ўқиш макруҳ бўлганидек. Салла аҳли илмларга, алломаларга, мударрис, қозиларга салобат, улуғворлик, файз бағишлаган. Талабалар ва умуман барча мўмин-мусулмонларда одоб-ахлоқ, итоат, ҳурмат рамзи ҳисобланган. @yunusalioxund


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу.     

Бугунги  айёмингиз қутлуғ бўлсин!

Бугун 3 март, 2025 йил.
Ҳафтанинг  Душанба     куни .
Ҳижрий сана: 1446. Рамазон ойининг  учинчи куни Аллоҳ таоло Рамазон ойида қилаётган ибодат, дуо ва барча солиҳ амалларимизни қабул этсин, ажр-мукофотларини кўпайтирсин.

Яратган халқимизга тинчлик, барқарорлик ва офиятни насиб қилсин.
https://t.me/yunusalioxund


📆Рўзанинг 3 куни

«Саҳарлик баракадир. Шунинг учун, ҳеч бирингиз уни бир қултум сув ичиб бўлса ҳам тарк қилманглар. Зеро, Аллоҳ таоло ва унинг фаришталари саҳарлик қилувчиларга саловот айтурлар».

🤲Рўза тутиш (оғиз ёпиш) дуоси:

Навайту ан асума совма шаҳри Рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини холис Аллоҳ учун субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Аллоҳ Буюкдир.

https://t.me/yunusalioxund


РЎЗАНИНГ 8 ҲИКМАТИ

1. Ихлос ва тақво

Рўза – Аллоҳ учун қилинган ибодатдир. Унда риё ва намойишкорлик бўлмайди, чунки рўза тутган одамни фақат Аллоҳ билади. Қуръонда бундай дейилган: “Эй иймон келтирганлар! Сиздан олдингиларга фарз қилинганидек, сизга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақволи бўлсангиз!” (Бақара, 183).

2. Сабр ва ирода кучини мустаҳкамлаш

Рўза инсонни нафсига қарши мустаҳкам қилиб, унинг иродасини кучайтиради. Очлик ва чанқоққа сабр қилиш орқали киши ҳаётдаги бошқа синовларга ҳам чидамли бўлади.

3. Шукр ва қадриятни англаш

Инсон одатда неъматларнинг қадрини уни йўқотганда билади. Рўза тутиш орқали киши таом, сув ва бошқа неъматларнинг аҳамиятини ҳис қилади ва Аллоҳга шукр қилишни ўрганади.

4. Ҳақиқий бойлик тақвода эканини тушуниш

Рўза тутган одам, хоҳ у бой ёки камбағал бўлсин, бир хил аҳволга тушади. Бу эса инсонга моддий бойликдан кўра маънавий бойлик муҳимроқ эканини кўрсатади.

5. Соғлиқ ва тиббий фойдалари

Рўза организмни тозалайди, ҳазм тизимини дам олдириб, турли касалликлардан ҳимоя қилади. Илмий тадқиқотлар рўзанинг токсинларни йўқотишга ва метаболизмни яхшилашга ёрдам беришини кўрсатган.

6. Рўза ва ижтимоий бирдамлик

Камбағаллар ва муҳтожларнинг аҳволини ҳис қилиш орқали инсонда меҳр-оқибат, хайрия ва закот бериш ҳисси уйғонади. Бу жамиятда ҳамдардлик ва бирдамликни мустаҳкамлайди.

▫️7. Дуоларнинг қабул бўлиши

Рўзадорнинг дуоси рад этилмайди, чунки у Аллоҳ учун сабр қилиб, унинг розилигини истаган ҳолда ибодат қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Учта одамнинг дуоси рад этилмайди: рўзадорнинг ифтор вақтидаги дуоси, одил подшоҳнинг дуоси ва мазлумнинг дуоси” (Имом Термизий ривояти).

▫️8. Руҳий покланиш

Рўза нафақат жисмоний, балки руҳий покланишдир. У инсонни гуноҳлардан тийишга, яхши хулқ-атворга, гуноҳ ва ёмонликлардан узоқлашишга ўргатади.

Рўза инсон ҳаётининг барча жабҳаларига ижобий таъсир кўрсатувчи улкан ибодатдир. У нафақат савобли амал, балки инсонни маънавий ва жисмоний жиҳатдан юксалтирувчи буюк ҳикматдир.

🤲 Аллоҳ барчамизга рўзанинг ҳақиқий ҳикматларини англаб, уни чуқур ҳис қилишни насиб этсин!

Ҳомиджон Ишматбеков
@yunusalioxund


Имом Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

«Ёмонликнинг асоси учтадир:
1) ҳасад;
2) ҳирс;
3) дунёга меҳр қўйиш.

Ёмонликнинг шохобчалари олтитадир:
1) уйқуни; 2) бошлиқ бўлишни; 3) тўқликни; 4) мақтовни; 5) роҳатни; 6) фахрни яхши кўриш.
@yunusalioxund


📆Рўзанинг 2 куни

☝️Салмон ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Қачон бирингиз ифтор қилса, оғзини хурмо билан очсин, чунки у баракадир. Ким топмаса, сув билан очсин, чунки у покловчидир», дедилар».
«Сунан» эгалари ривоят қилишган.

🤲 Ифторлик (оғиз очиш) дуоси:

Аллохумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афтарту, фағфирли йа ғоффарума қоддамту ва ма аххорту бирохматика йа архамар рохимийн, Аллоху акбар.

Маъноси: Эй Аллох, ушбу Рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга тавакал қилдим, ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гунохларни афв қилгувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гунохларимни мағфират қилгил.

@yunusalioxund


Етимнинг молига, токи у балоғат ёшига етгунча, яқинлашманглар. Магар яхшилик ила бўлса, майли. Аҳдга вафо қилинглар. Албатта, аҳд масъул бўлган ишдир.
Исломда ҳар бир кишининг жони каби, моли ҳам бедахлдир. Ҳаётда кўпроқ етимлар ҳақига хиёнат учраб тургани учун ҳам оятда уларнинг молига ёмон ният билан яқинлашишдан қайтарилмоқда.
«Етимнинг молига, токи у балоғат ёшига етгунча, яқинлашманглар. Магар яхшилик ила бўлса, майли».
Кишиларнинг молига, умуман, ёмон ният ила яқинлашиб бўлмайди. Етим молига эса, у балоғатга етгунча, мутлақо яқинлашиш мумкин эмас. Чунки бу вақтда ёш етим бола ўзини ҳам, молини ҳам ҳимоя қила олмайди. Шунинг учун уларни ва молларини шариат алоҳида эътибор билан муҳофаза этади.
«Магар яхшилик ила бўлса, майли» дегани, етимнинг молини яхши ният билан кўпайтирса ёки ҳомий у молни етимнинг ўзига сарфласа ёхуд ҳомий ўзи сарфлаб кейин жойига қайтариб қўйса, шу мақсадда яқинлашса, бўлади, деганидир. Бу ишларда Ислом жамияти масъулдир.
«Аҳдга вафо қилинглар. Албатта, аҳд масъул бўлган ишдир».
Аҳдга вафо қилишга Ислом дини қанчалик катта аҳамият беришини ўтган сура ва ояти карималарда кўриб ўтганмиз. Аҳдга вафо қилишлик якка шахслар ва жамоалар орасидаги ўзаро ишонч, ўзаро тушуниш ва ҳамкорликнинг асосидир. Исломда якка шахслар, жамоалар, халқлар ва давлатлар орасида аҳдга вафо қилишга алоҳида эътибор берилади. Аҳдга вафоли бўлишда инсоният тарихида ҳеч ким мусулмонларга тенг келган эмас.
Аҳдга вафо қилишдан кейинги оятда ўлчаш ва тортишни тўлиқ қилиш масаласига ўтилади: @yunusalioxund


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#ибрат

Қизчанинг саволини эшитиб йиғлаб юборди...

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.