Yo'lda


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Erotika


Ўзбекистон йўллари ва транспорти, уларда содир бўлаётган турли ҳодисалар ҳақида хабар бериб борувчи тезкор медиа.
Каналимизнинг асосий вазифаси — йўллардаги вазият ҳақида сизни доимо огоҳ этиш ва хавфсизлигингизни таъминлашга ҳисса қўшиш.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Erotika
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❗️Ўзбекистонда 4 кун ичида жиноят оламига алоқадор бўлган 418 нафар шахс ушланди

ДХХ ҳамда ИИВ тузилмалари томонидан жорий йилнинг 27-31 январь кунлари Ўзбекистон миқёсида “Антитеррор-тозалаш” кенг кўламли тадбирлари олиб борилди.

Криминоген вазиятни барқарорлаштириш ва унга салбий таъсир кўрсатувчи шахс ва жиноий гуруҳларни аниқлаш мақсадида жами 946 та махсус тадбирлар ўтказилди.

Оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этишга мойил, республикадаги криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатувчи 418 нафар шахслар аниқланиб, уларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди.

Жиноят ишлари доирасида 169 нафар шахслар қамоққа олиниб, 42 та жиноий гуруҳлар фаолиятига чек қўйилди. 399 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларнинг 270 нафари маъмурий қамоққа олинди. 109 нафар қидирувдаги шахслар ушланди.


👉 @yoldauzb


⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон маҳкумларни алмашади

Ўзбекистонда Қирғизистоннинг 42 нафар фуқароси, Қирғизистонда эса 97 нафар Ўзбекистон фуқароси жазо ўтамоқда. Улар ўз ватанида жазони ўташда давом этади.

👉 @yoldauzb


👎Диққат фейк

Тармоқларда, айрим канализация каналларда йўллардаги қоидабузарлик учун баллик жарима тизими 1 февралдан ишга тушгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Ҳайп учун тарқатилаётган бу хабарлар ҳозирча ёлғон. Нимага? Чунки бу тизимни жорий этиш ҳали қонун имзоланмаган. Сенат маъқуллаган ҳужжат президентга киритилган. Қонун имзолангандан сўнг, бу тизим ишга туширилиши мумкин бўлади.

👉 @yoldauzb


🚍🇺🇿Тошкентда автобус ҳайдовчилари ҳар жума куни миллий либосда хизмат кўрсатади

Тошшаҳартрансхизмат" қарорига кўра, эндиликда ҳар жума "Миллий либослар куни" сифатида белгиланди.

Шу асосда бугун 67 ва 91-сонли автобус ҳайдовчилари хизматини миллий дўппи кийиб бошлади.

👉 @yoldauzb


texnomart dan repost
😊 Turing, janob! Sizni buyuk ishlar kutmoqda!

Dam olish kunlari uchun sara sara takliflarimizdan tezroq xarid qilib qoling!

*Narxlar 1-2-fevral uchun, 1 texnika - 1 mijozga!

***

😊 Подъееем, народ! Вас ждут великие дела!

Подготовили для вас супер предложения на викенд!

*Цены для 1-2 февраля! 1 товар - 1 клиент!

71-209-99-44
texnomart.uz

👇Obuna bo'ling: @texnomart


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
😱 Ветнамда ЙТҲ оқибатида ўзбекистонлик ёш аёл ҳалок бўлди

Қиз ҳайдовчилик гувоҳномасисиз мотоцикл ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни йўқотиб, йиқилиб тушган. У яқинлашиб келаётган автобус ғилдираклари остида қолган. Жабрланувчи олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.

👉 @yoldauzb


❗️Ўтган йили юк ва йўловчи ташишдаги ЙТҲларнинг деярли ярми Damas иштирокида бўлган

2024-йил давомида Ўзбекистонда 9 364 та йўл-транспорт ҳодисаси расман қайд этилган бўлиб, шундан 3 045 таси (32,5 фоиз) юк ва йўловчи ташишни амалга оширувчи транспорт воситалари билан боғлиқ.

👉 @yoldauzb


⚡️Энди Озарбайжонга ҳам «қизил» паспортсиз бориш мумкин бўлади

Ўзбекистон ҳамда Озарбайжон вазирлик ва идоралари ўртасида ушбу масала муҳокама қилинган. Унга кўра, келгусида икки давлат фуқаролари хорижга чиқиш паспортини олмасдан туриб, ID-картанинг ўзи билан чегарадан ўтиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Қирғизистонга ID-карта орқали бориб келиш мумкин. Олдинроқ, Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё мамлакатлари миллий ID-карталарини ўзаро тан олиш таклифини илгари сурганди. Ҳозирда Қозоғистон билан ушбу тизимни йўлга қўйиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

👉 @yoldauzb


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бухорода ЙПХ ходимини уриб юборган ҳайдовчи қамоққа олинди

👉 @yoldauzb


⚠️ Жиззахда автобус йўл тозаловчи машина билан тўқнашди

Шароф Рашидов туманида ичида йўловчилари бўлган автобус йўлларни тозаловчи махсус транспорт воситаси билан тўқнашди. Ҳодиса оқибатида уч кишига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилди.

👉 @yoldauzb


❗️Фарғона вилояти Олтиариқ туманида Damas ва BYD тўқнашди

Оқибатда Дамасъни бошқарган вояга етмаган бола вафот этди. БЙДъни ЙПХ ходими жарима майдончасига олиб кетаётган бўлган.

👉 @yoldauzb


🚗 Tонировкага тўловни бўлиб-бўлиб амалга ошириш мумкин!

Ҳайдовчилар учун хушхабар! Давлат хизматлари маркази Узум банк билан ҳамкорликда янги имкониятни йўлга қўйди. Эндиликда автомобиллар ойнасини тонировка қилиш учун рухсатномани тўловини қисмларга бўлиб амалга ошириш мумкин.

👉 @yoldauzb


⚡️Кичик ҳалқа йўлининг Махтумқули кўчаси билан боғлайдиган қисми қайтадан қурилди

Энди эски ТошМи ёнидан ҳалқа йўлига чиқиш ва Махтумқули кўчасига чиқиш алоҳида ажратилди. Махтумқули кўчасидан Кичик ҳалқа йўлига қўшилишда эса мана шунақа полоса чизишибди.

👉 @yoldauzb


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡️Бухорода автомобилини ЙПХ ходими устига ҳайдаган ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг маълум қлишича, ходим тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

👉 @yoldauzb


⚡️ Тошкентда фирибгарлар 203 нафар фуқарога автокредит расмийлаштирган

6 нафар шахс автокредит олиб, 62 миллиард сўм зарар етказганлиги учун айбдор деб топилди.

👉 @yoldauzb


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бухорода ҳайдовчи ЙПХ ходимини уриб кетди

Воқеа Жондор туманида содир бўлган. Ҳайдовчи воқеа жойидан қочиш мақсадида ЙПХ ходимини уриб юборган ва қатнов қисмидан келаётган бошқа машина билан тўқнашган.

👉 @yoldauzb



17 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.