"ЖАННАТГА ЯҚИНЛАШИНГ ВА ДЎЗАХДАН УЗОҚЛАШИНГ"
Абу Айюб Ансорийдан ривоят қилинади:
«Бир аъробий Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг йўлларини тўсиб чиқиб:
«Менга жаннатга яқинлаштирадиган ва дўзаҳдан узоқлаштирадиган амалнинг хабарини беринг», деди.
«Аллоҳга ибодат қиласан. Унга ҳеч нарсани ширк келтирмайсан. Намозни адо қиласан. Закотни берасан. Силаи раҳм қиласан», дедилар».
Шарҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам йўлда уловларига миниб борар эдилар. Бир киши йўлни тўсиб чиқиб, у зотнинг уловлари жиловидан ушлаб, тўхтатди ва юқоридаги саволни берди.
Бу ғалати иш эди. Одатда кишилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бундай муомала қилишмас эди. Аммо бу одам ғайриоддий тасарруф қилди.
Бошқа бир ривоятда айтилишича: «Шунда у ердаги қавм: «Унга нима бўлди? Унга нима бўлди?» дейишди».
Унга нима бўлди? Нима учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг йўлларини тўсиб чиқади?
Унга нима бўлди? Нима учун Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уловлари жиловидан тутади?
Унга нима бўлди? Нима учун бундай катта саволни сўрайди?
Аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳалиги кишининг қилмишидан ҳам, саволидан ҳам ажабланмадилар. Ўзларини камтарона тутдилар ва сўровчининг саволига бирдан жавоб бердилар.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг камтарликлари. Хоҳлаган аъробий ҳам йўлларини тўсиб, савол беравергани.
2. Жаннатга яқинлаштирадиган ва дўзахдан узоқлаштирадиган нарсалар ҳақида сўраш мумкинлиги.
3. Аллоҳга ибодат қилиш, яъни Унинг буюрганларини адо этиш, қайтарганларидан қайтиш, ҳар бир амалини Аллоҳ таолонинг розилигини ният қилиб бажариш бандани жаннатга яқинлаштирадиган ва дўзахдан узоқлаштирадиган омил экани.
4. Аллоҳ таолога ҳеч нарсани ширк келтирмаслик жаннатга яқинлаштирадиган ва дўзахдан узоқлаштирадиган омил экани.
5. Намозни тўла-тўкис адо қилиш жаннатга яқинлаштирадиган ва дўзахдан узоқлаштирадиган амаллардан экани.
6. Закот бериш жаннатга яқинлаштирадиган ва дўзахдан узоқлаштирадиган амаллардан экани.
7. Силаи раҳм жаннатга яқинлаштирадиган ва дўзахдан узоқлаштирадиган амаллардан экани.
«Одоблар хазинаси, 1-жуз» китобидан.
T.me/yettichinoruz