Қарз ҳақида сиз билмаган 7 та фактҚарз—фақат муаммо эмас, удан тўғри фойдаланса, молиявий эркинликка ҳам эришиш мумкин. Кўпчилик билмайдиган муҳим фактлар:
1️⃣
Қарз бойлик яратиш воситаси ҳам бўлиши мумкинБойлар қарзни активларга айлантиради – кўчмас мулк, бизнес ёки сармояга йўналтиради.
2️⃣
“Яширин қарз” хаётий муаммоларни келтириб чиқарадиОила аъзолари ёки дўстлардан олинган қарзлар ҳисобга олинмаслиги оқибатида молиявий режалаштиришда хатолар содир бўлади.
3️⃣
Қарз стресс ва депрессияга сабаб бўладиҚарзга ботган одамда кайфият тушкунлашади, ишлаш қобилияти пасаяди, ҳатто соғлиғига таъсир қилади.
4️⃣
0% кредит—тоза маркетинг ҳийласи!Кўпинча яширин тўловлар ва қўшимча хизматлар билан кредит жуда қимматга тушади.
5️⃣
Қарз кредит баллингизга таъсир қиладиЛекин, уни назорат қилиш мумкин! Тўғри стратегия билан кредит рейтинги яхшиланади.
6️⃣
Тўй ва байрамлар—қарзга ботишнинг асосий сабабиЎзбекистонда кўпчилик катта тўй қилиб, йиллаб қарз тўлаш билан овора бўлади.
7️⃣
Яхши қарз ва ёмон қарз бор✅ Яхши қарз: даромад келтирувчи (таълим, бизнес, кўчмас мулк).
❌ Ёмон қарз: қиймати тушиб кетувчи буюмлар (телефон, машина, кийим).
⬇️ Қарздан қутилиш бўйича маслаҳатлар учун менинг каналимга аъзо бўлинг!
@Yechim_366