Янги меҳнат кодекси📚


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Huquq


Янги меҳнат кодекси: амалиёт, муаммо ва ечим
Савол, фикр ва мулоҳазалар учун чат: https://t.me/+Sng3OCqhViU1NmJi

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Huquq
Statistika
Postlar filtri




🔔Endilikda mehnat shartnomalari elektron tartibda tuziladi

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 27-dekabrdagi 891-sonli qaroriga muvofiq, ish beruvchi va xodim oʻrtasidagi mehnat shartnomalari “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksi ("YMMT" IDAK) orqali elektron tartibda tuziladi.

🔖Mehnat shartnomalari ish beruvchi tomonidan shakllantiriladi va taraflar oʻrtasidagi kelishuvga koʻra elektron raqamli imzo (ERI) yordamida imzolanadi.

🟦 Imzolangan elektron mehnat shartnomasini xodim oʻzining Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalidagi (my.gov.uz) shaxsiy kabineti orqali yuklab olishi mumkin.

Mehnat shartnomalarining elektron rasmiylashtirilishi natijasida:

▪️
ish beruvchilarga qulaylik yaratiladi;
▪️jarayon soddalashadi va norasmiy bandlik kamaytiriladi;
▪️mehnat shartnomalarining qonuniyligini nazorat qilish imkoni mavjud boʻladi va xodimlarning mehnat huquqlari buzilishining oldi olinadi.

✅Ish beruvchi va kadrlarga yuborib qo'ying.

@yangimehnatkodeksi

1.6k 1 149 4 17

Hurmatli ish beruvchilar!!!

Ma'lumki, mehnat shartnomasini tuzish va bekor qilish, shuningdek, unga o‘zgartish va qo‘shimchalar kiritish “Yagona milliy mehnat tizimi” da ro‘yxatdan o‘tkazilishi shart.

📞Ro‘yxatdan o‘tkazish bilan bog‘liq murojaatlarni qabul qilish uchun qo‘shimcha telefon raqamlari ishga tushganini ma'lum qilamiz. Endilikda 71 200-70-30 dan tashqari quyidagi raqamlar orqali ham murojaat qilishingiz mumkin.

👉99 444-70-31;
👉77 401-70-31;
👉77 401-70-32;
👉77 401-70-34;
👉77 401-70-35;
👉99 444-70-36.


🔵 Shuningdek "Elektron mehnat daftari" telegram guruhida ham ro‘yxatdan o‘tkazish bilan bog‘liq murojaatlaringizni qoldirishingiz mumkin.


3-yanvar barcha xodimlar uchun ish kuni.

⚠️Yangi 2025-yilning birinchi ish kuni 3-yanvar kunidan boshlanadi.

✈️Ishxona guruhlariga joʻnatib qoʻying!

@yangimehnatkodeksi


2025-yil ish vaqti taqvimi.pdf
263.6Kb
📆 2025-yilga mo‘ljallangan ish vaqti me’yorlari davomiyligining taqvimi ishlab chiqildi

✅Ish beruvchi va kadroviklarga joʻnatib qoʻying

✅yangimehnatkodeksi


❗️Rasman: 2-yanvar ham dam olish kuni deb e’lon qilindi

Bu bo‘yicha Prezident qarori qabul qilindi.

Unga ko‘ra, besh kunlik ish haftasida ishlaydigan xodimlar uchun dam olish kuni 4-yanvar – shanba kunidan 2-yanvar – payshanba kuniga ko‘chirildi hamda olti kunlik ish haftasida ishlaydigan xodimlar uchun 2-yanvar – payshanba qo‘shimcha dam olish kuni etib belgilandi.

Shunday qilib, Yangi yilda olti kunlik ish haftasida ishlaydiganlar 5 kun, besh kunlik ish haftasidagilar 6 kun dam oladi:

❌✅ 28-dekabr (shanba) — 6 kunliklar uchun ish kuni, 5 kunliklar uchun dam olish kuni;

29-dekabr (yakshanba) — barcha uchun odatiy dam olish kuni;

30-dekabr (dushanba) — 6 kunliklar uchun qo‘shimcha dam olish kuni, 5 kunliklar uchun 14-dekabr (shanba) kunidan ko‘chirilgan dam olish kuni;

31-dekabr (seshanba) — barcha uchun qo‘shimcha dam olish kuni;

1-yanvar (chorshanba) — Yangi yil bayrami.

✅ 2-yanvar (payshanba) — 6 kunliklar uchun dam olish kuni, 5 kunliklar uchun 4-yanvar (shanba) kunidan ko‘chirilgan dam olish kuni.


@yangimehnatkodeksi


Bandlik vazirligi dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Xodimlarga oylik ish haqi qachon to‘lanishi kerak, kechiktirilsa nima bo‘ladi?

Mehnat kodeksining 333-moddasiga ko‘ra ish haqi kechiktirilsa ish beruvchi har bir kechiktirilgan kun uchun Markaziy bankning o‘sha vaqtda amalda bo‘lgan qayta moliyalashtirish stavkasining 10 foizi miqdorida pullik kompensatsiya to‘laydi.

Hozirgi kunda Markaziy bankining qayta moliyalashtirish stavkasi 13,5 foiz, uning 10 foizi 1,35 foizni tashkil etadi.

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


YURISTKADR dan repost
❗️Ташқи миграция агентлиги ходимлари оммавий равишда ишдан бўшатиладими?

Президентимизнинг 2024 йил 17 октябрдаги “Миграция жараёнларини бошқариш тизимини ислоҳ қилиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-162-сон фармонига кўра Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фаолиятини тугатиш ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигини ташкил этиш ҳақидаги таклифга розилик берилган.

Бир қарашда буни Ташқи миграция агентлиги фаолияти батамом тугатиш деб ўйлаш мумкин. Агар шундай бўлса, вазирлик ҳузуридаги Ташки миграция агентлигида ишлаб келган барча ходимлар МК 161-моддаси иккинчи қисми 1-банди билан, яъни ташкилот тугатилиши деб ишдан бўшатилиши тўғри бўлади.

Бироқ, Фармонинг 3-бандида янги Агентлик эски Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланиши кўрсатилган.


Мана бу энди мутлақо бошқа нарса. Бу мавзунинг кульминацион нуқтасидир, мен сизга айтсам.

Чунки, Фуқаролик кодексининг 53-моддасига асосан
“юридик шахсни тугатиш унинг ҳуқуқ ва бурчлари ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсга ўтмасдан бекор қилинишига олиб келади” дейилган.

Кўриниб турибдики, тугатишда юридик шахснинг ҳуқуқ ва бурчлари ворислик тартибида ҳеч кимга ўтмасдан бекор бўлиши керак.

Демак, эски Ташқи меҳнат миграция агентлигининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бекор бўлмай, аксинча, янги Миграция агентлигига ўтса, бу вазиятда тугатиш деган нарса бўлмайди.

Биз бу жараённи Меҳнат кодексининг 156-моддасидаги қайта ташкил этишнинг ўзгартириш шакли ва ташкилотнинг идоравий бўйсинуви ўзгариши деб қабул қилишимиз керак.

Ва бундай ҳолатларда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ходимлари ишдан бўшатилмаслиги ва меҳнат муносабатлари уларнинг розилиги билан давом этавериши керак.

❗️Агентлик раҳбариятини масаланинг шу жиҳатларига эътибор қаратишга чақирамиз.

👉@yuristkadr


#АРГОС_эслатади

⚡️Байрам кунлари ходимларни ишлатиш тақиқланади

Ходимларни байрам (ишланмайдиган) кунлари иш берувчининг фармойиши бўйича ишга жалб этишга фақатгина жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича йўл қўйилади.

Ишлаб чиқариш-техника шароитлари ва бошқа шароитларга кўра ишни тўхтатиб туриш мумкин бўлмаган жойларда, аҳолига хизмат кўрсатиш зарурати бўлган ишларда, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ва юк ортиш-тушириш ишларида байрам (ишланмайдиган) кунлари ишлашга йўл қўйилади.

◽️Иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.


📆2024 йил 9-декабрь барча учун дам олиш куни.

⚖️Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан, Дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

✈️Хабарни барчага етказиб қўйинг!!!

@yangimehnatkodeksi


555.pdf
290.0Kb
❗️Хатто молия органи ҳам МК-333-моддаси бўйича тушунтириш берди.

Тошкент вилояти иқтисодиёт ва молия бошқармаси мана бу хатида кечиктирилган иш ҳақи учун тўланадиган МК 333-моддасидаги компенсация МБ қайта молиялаш ставкасининг 10 фоизини 365 кунга бўлмасдан ҳисобланишини тушунтирган.

☝️Ходимларга, иш берувчиларга ва албатта, судларга ҳам юбориб қўямиз.

👉@yangimehnatkodeksi


Bandlik vazirligi dan repost
Mehnat to‘g‘risidagi qonunchilikda, mehnat haqidagi boshqa huquqiy hujjatlarda, shuningdek mehnat shartnomasida nazarda tutilgan hollarda xodim mehnat shartnomasida shart qilib ko‘rsatilgan mehnat vazifasiga ko‘ra ishni davom ettirayotganda ish beruvchidan mehnat shartlarini o‘zgartirishni talab qilishga haqlidir.

Xodimning mehnat shartlarini o‘zgartirish haqidagi arizasi u berilgan kundan e’tiboran 3 kundan kechiktirmay ish beruvchi tomonidan ko‘rib chiqilishi kerak.

Xodimning mehnat shartlarini o‘zgartirish haqidagi talablarini qanoatlantirish rad etilgan taqdirda, ish beruvchi unga rad etishning sababi to‘g‘risida yozma shaklda xabar qilishi kerak.

👉batafsil

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


✔️ Соғлиқни сақлаш, даволаш-профилактика ва санитария-эпидемиология ташкилотларининг шифокорлари ўзаро қариндош бўлгани ҳолда бирга ишлаши мумкин.

Қонунчиликда айнан ушбу тоифадаги ходимлар учун истисно мавжуд.


Бу хабарни шифокорларга ва раҳбарларга юбориб қўйинг.

@yangimehnatkodeksi


GENERALISSIMUS dan repost
Agar ish beruvchi bilan mehnat shartnomasi tuzmasdan ishlasangiz:

👉Mehnat stajingiz bo‘lmaydi va pensiya ololmaysiz;

👉Ish beruvchi sizni istalgan payt ishdan bo‘shatishi yoki oylik maoshingizni bermasligi mumkin;

👉Noqulay mehnat sharoitlariga duch kelasiz;

👉Bola parvarishi, homiladorlik, tibbiy va mehnat taʼtili pullaridan mahrum bo‘lasiz;

👉Uy, mashina yoki boshqa ehtiyojlar uchun kredit ololmaysiz;

👉O‘zgaruvchan oylik maoshi;

👉Mehnat ta'tilisiz faoliyat;

👉Karyeraning o‘smasligi.


Shunday ekan norasmiy mehnatga rozi bo‘lmang!

@generalissimo_marshal


758-сон-13-15.pdf
729.3Kb
Ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоблаш бўйича низом

@yangimehnatkodeksi


758-сон.pdf
2.9Mb
МЕҲНАТ КОДЕКСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ УЧУН ЗАРУР БЎЛГАН НОРМАТИВ ҲУЖЖАТЛАР ТАСДИҚЛАНДИ.

🟥 (эски 133-сонли қарор кучини йўқотди)


758-сон-23-25.pdf
811.7Kb
⌛️Ўта зарарли ва ўта хавфли меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимлар учун иш вақтининг чекланган давомийлиги

📆14.11.2024 йилдан амалда

@yangimehnatkodeksi


758-сон-19-22.pdf
821.3Kb
🔔Масофадан туриб ишлаш бўйича наъмунавий меҳнат шартномаси

@yangimehnatkodeksi


758-сон-6-8.pdf
757.2Kb
✨Меҳнат шартномасининг наъмунавий шакли тасдиқланди!!!

Вазирлар Маҳкамасининг 14.11.2024 йилдаги 758-сонли қарори билан меҳнат шартномасини янги шакли тасдиқланди.

@yangimehnatkodeksi


HR assistant dan repost
❓Янги Меҳнат кодекси бўйича таътилни қандай қайта ҳисоблаш керак?

Янги Меҳнат кодекси меҳнат таътили давомийлиги борасида уларни ҳисоб-китоб қилишда янги талабларни назарда тутади:

1️⃣ таътиллар аввалгидек иш кунларида эмас, балки календарь кунларида ҳисоблаб чиқарилади;

1️⃣ асосий таътилнинг энг кам давомийлиги 21 календарь кунни ташкил қилади (илгари – 15 иш куни эди).

Таътилнинг йигирма бир календарь куни 3 календарь ҳафтани ташкил этади. Бу 6 кунлик иш ҳафтасидан (худди шу уч календарь ҳафтаси) келиб чиқиб ҳисобланадиган таътилнинг 18 иш кунига тенг. Мазкур «формула» келгусида таътиллар давомийлигини календарь кунларда тўғри қайта ҳисоблашга ёрдам беради.

Иккита вариантни кўриб чиқамиз.

1️⃣ Агар жамоа шартномасида ва меҳнат шартномаларида ходимларга қуйидаги таътиллар берилиши назарда тутилган бўлса:

асосий (меҳнат) – 15 иш куни давомийлигида;
қўшимча – 9 иш куни янги МК шартлари бўйича асосий таътилнинг давомийлигини албатта ўзгартириш керак.

Қўшимча таътил кунларининг давомийлиги 6 кунлик иш ҳафтаси ҳисобидан дам олиш иш кунларининг умумий давомийлиги бўйича фақат календарь кунларида қайта ҳисобланиши мумкин.

Мисол учун, агар душанбадан бошлаб 9 иш кунини санашни олсак, улар чоршанба куни тугайди. Энди бу душанбадан чоршанбагача календарь кунларида қандай кўринишини қайта ҳисоблаймиз. 10 календарь кун ҳосил бўлади.

Шундай қилиб, ушбу вазиятда ходимларга янги қоидаларга кўра қуйидаги миқдорда таътиллар берилиши керак:

асосий (меҳнат) – 21 календарь кун давомийликдаги;
қўшимча – 10 календарь кун

2️⃣ Агар жамоа шартномасида ва меҳнат шартномаларида ходимларга қуйидаги таътиллар берилиши назарда тутилган бўлса:

асосий (меҳнат) – 24 иш куни давомийлигида;
қўшимча – йўқ, корхона раҳбариятига ходимларнинг вакиллик органи (касаба уюшмаси қўмитаси) билан биргаликда янги Меҳнат кодексига биноан асосий таътил муддатини 21 календарь кунга ўзгартириш ёки фақат таътил кунларини календарь кунларига қайта ҳисоблаш тўғрисида қарор қабул қилишни тавсия қиламиз. 24 календарь кунлари билан таққослаганда, бу ерда таътилнинг қисқариши ва тегишинча, ходимлар меҳнат шароитларининг ёмонлашиши кузатилади.

24 иш куни (4 календарь ҳафта) календарь кунларига қайта ҳисобланганда тахминан йигирма 8 календарь кунни (худди ўша 4 календарь ҳафта) ташкил қилишини эътиборга олинг, бу белгиланган энг кам таътил давомийлигидан (21 календарь кун, 3 календарь ҳафта) кўпроқдир.

Шунинг учун сиз ходимларга давомийлиги 28 календарь кун бўлган таътилни қолдиришингиз мумкин. Бу қонун бузилиш бўлмайди, чунки у меҳнат шароитларини ёмонлаштирмайди, балки яхшилайди.

Ушбу вазиятларнинг барчасини жамоа шартномасида ёзиб қўйишни ва ходимлар билан меҳнат шартномаларига қўшимча келишувлар тузишни тавсия этамиз.

Уларда – асосий ва қўшимча таътил кунлари сонини аниқ белгиланиши керак (меҳнат шартномаси шартларини бироз ўзгартириб). Масалан:

асосий (меҳнат) таътил – 21 календарь кун давомийлигида;
қўшимча – 7 календарь кун,
уларнинг умумий давомийлиги камида 28 календарь кундан кам бўлмаслиги керак. Бу илгари амалда бўлганларга нисбатан меҳнат шароитларини ёмонлаштирмайди.

Ҳамкасбларингизга улашинг @hrassistant_uz

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.