Муҳим сана
🇺🇿
Ватан ҳимоячилари куни табриги
Барчангизни
14 январ - Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни билан табриклайман.
Азиз ва жонажон Ўзбекистонимиз шу ерда туғилиб ўсган, вояга етган ҳар бир юртдошимиз учун қадрлидир. Шу сабабдан унинг ҳимояси ҳам ҳар биримиз учун шак-шубҳасиз, муқаддас бурчдир.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 64-моддаси қўйидагига баён қилинади:
"
Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчидир. Фуқаролар қонунда белгиланган тартибда ҳарбий ёки муқобил хизматни ўташга мажбурдирлар".
Ота-боболаримиз шонли тарихимизда Ватанни ҳимоя қилиш, уни асраб-авайлаш борасида биз учун катта ўрнак ва жасорат намуналарини кўрсатиб яшаб ўтишган.
Ватан ҳимоячиларини ушбу муборак байрам билан табриклаб, уларга оилавий тинчлик, соғлиқ-саломатлик тилаймиз.
Музаффар Саттиев,
GRAND TA'LIM НТМ, YANGI ASR UNIVERSITETI ва GRAND TA'LIM мактаби таъсисчиси.@grandtalim@yangiasruniversiteti