Фахриёр dan repost
Бугун А. Навоий номидаги Миллий кутубхонада улуғ шоиримиз Авлиёхон Эшоннинг "Очун" шеърлар тўплами тақдимоти бўлиб ўтди.
Самимий ва қизғин ўтган даврада устоз Хуршид Даврон, профессор Улуғбек Ҳамдам, таниқли шоирлар Азиз Саид ва ва Эшқобил Шукур, Ҳалима Аҳмад ва бошқа олимлар ва шеърият мухлислари профессионал шоирнинг (Улуғбек Ҳамдам ибораси) маллатимиз адабиётига қўшган ҳиссаси ҳақида фахр билан сўз юритди. Бу Авлиёхон Эшон ижодининг жуда зарур ва кечиккан эътирофи эди.
Бир сўз билан айтганда, Авлиёхон Эшон бундан ҳам катта китоблари Тошкентдаги нашриётларда чоп этилиши ва шеърлари миллий дарсликларга киритилиши керак бўлган шоирлиги бот-бот такрорланди. Энг муҳими, "Очун"ни чоп этган "Муҳаррир" нашриёти раҳбари Абдуғафур Искандар шоирнинг янар китобини нашриёт ҳисобидан чоп этишга ваъда берди ва бу ваъда қарсаклар билан муҳрланди.
Якунловчи қисмида бошловчи, таниқли олим Зуҳриддин Исомиддинов, бугун Авлиёхон Эшон шеърлари китоби муҳокамаси бўлди, "муҳокама" ва "маҳкум" сўзларининг илдизи бир, энди маҳкум шоирга сўз берамиз, деб ҳаммамизни кулдирди.
Хуллас, бутун миллатга татийдиган иш бўлди. ТВ ва бошқа ОАВ ходимлари келиб, бутун Ўзбекистонга жар соладиган зўр тадбир бўлди. Миллий ОАВнинг Авлиёхон акадан қарзи кўп ва бир кун келиб бу қарз узилишига умид қилиб қоламан.