⚡️Дарсда иштирок этмаётган ўқувчиларнинг хонадонига “Огоҳлантириш хати” етказилади
Ота-оналар ва маҳалла фаоллари иштирокидаги “Мактаб — ота-она — маҳалла” ҳамкорлиги узвий ташкил этилиши керак. Шу мақсадда ўқувчиларнинг дарсда иштирок этиш кўрсаткичлари ҳаққонийлигини таъминлаш учун “emaktab”га ўқитувчилар ва синф раҳбарлари томонидан ўз вақтида қайдлар киритиб борилади.
Республикадаги барча мактабларга ота-оналарга юбориладиган “Огоҳлантириш хати” намуналари етказилган бўлиб, бу орқали дарсда иштирок этмаётган ўқувчилар оила аъзоларининг масъулияти ва жавобгарлиги ҳам оширилади. Мактаб масъуллари томонидан шу намунадаги “Огоҳлантириш хати” тезкор равишда ўқувчиларнинг яшаш манзилларига етказилади.
Бунда ота-оналарнинг ўз фарзандларининг мактабга боришини таъминлаш масъулиятини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси МЖтК 47-моддаси мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилган. Мазкур вазифаларни амалга ошириш учун ҳар бир мактабга Миллий гвардия офицерлари бириктирилган.
Шунингдек, ҳафтада камида бир маротаба Миллий гвардия, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги вакиллари иштирокида болаларнинг маънавияти, тарбияси ва давомади бўйича ота-оналар билан учрашувлар ўтказиш амалиёти жорий этилмоқда.
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6