"Хоразмда қабристонни қўйимгоҳ дейди. Янгибозор туманининг Оёқ Дўрмон қишлоғидаги “Норимжон бобо” қўйимгоҳида Маркс Жуманиёзовлар сулоласи абадий қўним топган.
— Отам раҳматлининг бўладиган воқеликларни олдиндан сезадиган ҳислати бор эди, – дейди кенжа ўғли Музаффар. — Оламдан ўтмасидан бир ярим йил аввал шу жойда ўзига мақбара ва ихчамгина намозхона қуришга киришди. Бизга ишонинг, ўзимиз кўнглингиздагидек қилиб мақбара қурамиз, деб қанча илтимос қилсак ҳам кўнмади. Мен ўлган куним қирқ даража совуқ бўлса, қийналиб қоласизлар деб туриб олди.
Қаранг, отам оламдан ўтган 2012 йилнинг 27 декабрида ҳаво ҳарорати ўттиз икки даража совуқ бўлди..."
✍️ Дилмурод ҚИРҒИЗБОЕВ,
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси.
📰 "Қишлоқ ҳаёти" газетасида чоп этилган "Ҳазрати инсон" номли мақоладан парча.