Xonobod jome masjidi


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Андижон вилояти, Хонобод шаҳар "Хонобод" жоме масжидининг расмий канали.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#муфтий_минбари

📹 САДОҚАТ - ОИЛА ПОЙДЕВОРИ

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz


#ibrat

Митти мавжудотнинг катта дуоси

Абу Сиддиқ ан-Ножийдан ривоят қилинади: “Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Довуд ўғли Сулаймон инсонлар билан ёмғир сўрагани чиқди. Шунда оёқларини осмонга кўтариб, чалқанчасига ётган бир чумоли олдидан ўтди. Чумоли: “Аллоҳумма инна холқун мин холқика лайса лана ғинан ан ризқика фаимма ан тасқияна ва имма ан туҳликана” (“Эй Аллоҳ! Биз Сенинг бир халқингмиз. Ризқингдан беҳожат эмасмиз. Ё бизга сув берасан, ё ҳалок қиласан”), дея дуо қилаётган эди. Сулаймон одамларга: “Орқангизга қайтинг. Батаҳқиқ, бошқаларнинг дуоси ила сизга сув берилди” деди”, дедилар” (Ибн Абу Шайба «Мусаннаф»да ривоят қилган).

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz


“Эй одамлар! Албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Бас, дунё ҳаёти сизни алдаб қўймасин”, Фотир сураси, 5-оят.

Изоҳ: Бу дунё ҳаётининг ўткинчи матоҳларига берилиб, алданиб қолманг. Бу дунё ҳаётига охиратни алмашманг.

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#xasta_qalblar_davosi

📖 Анъом сураси 1-8-оятлар

👤
Шайх Алижон қори

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz


​​ЭҲРОМГА КИРИШДАГИ ХУШБЎЙЛАНИШ
#Ҳаж_умра

❓1451-CАВОЛ: Маълумки, эҳромга киришда хушбўйлик суртилади. Табиийки, бу ҳолатда кийимга суртилган хушбўйлик кейинчалик ҳам ҳиди туради. Бу сабабли жарима бўлиб қолмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эҳромга киришда кийим эмас, баданни хушбўйлаш суннат амал саналади. Кийимга хушбўйлик суртиш (сепиш) тавсия қилинмайди. Шундай бўлсада кимдир эҳромга киришдан аввал кийимига ҳам хушбўйлик суртиб (сепиб) олган бўлса ва эҳромга киргандан кейин ҳам унинг ҳиди қолиб кетса, бунга бирор бир жарима вожиб бўлмайди. Жарима эҳромдалик ҳолда хушбўйланса бўлади. Бу ҳақда “Мабсути Сарахсий” китобида қуйидагилар айтилган:
فَإِنْ كَانَ تَطَيَّبَ أَوْ ادَّهَنَ قَبْلَ الْإِحْرَامِ ثُمَّ وَجَدَ رِيحَهُ بَعْدَ الْإِحْرَامِ لَمْ يَضُرَّهُ، وَكَذَلِكَ إنْ أَجْمَرَ ثِيَابَهُ قَبْلَ أَنْ يُحْرِمَ ثُمَّ لَبِسَهَا بَعْدَ الْإِحْرَامِ فَلَا شَيْءَ عَلَيْهِ، وَذَكَرَ هِشَامٌ عَنْ مُحَمَّدٍ - رَحِمَهُمَا اللَّهُ تَعَالَى - أَنَّ الْمُحْرِمَ إذَا دَخَلَ بَيْتًا قَدْ أُجْمِرَ فِيهِ فَطَالَ مُكْثُهُ حَتَّى عَلِقَ ثَوْبَهُ لَا يَلْزَمُهُ شَيْءٌ ؛ لِأَنَّ الْإِجْمَارَ إذَا كَانَ فِي الْبَيْتِ فَعَيْنُ الطِّيبِ لَمْ يَتَّصِلْ بِثَوْبِهِ وَلَا بِبَدَنِهِ إنَّمَا نَالَ رَائِحَتَهُ فَقَطْ
“Эҳромдан аввал хушбўйланиб ёки хушбўй ёғ суртган бўлиб, эҳромга киргандан кейин ҳам ҳиди келиб турса, бунинг зарари йўқ. Шунингдек, эҳромдан аввал (эҳром) либосини хушбўйлаган бўлиб, эҳромга киргандан кейин кийса, бунинг ҳам зарари йўқ. Ҳишом ибн Убайдуллоҳ раҳимаҳуллоҳ Имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳнинг “Эҳромдаги шахс атир сепилган уйга кириб, узоқ вақт қолиб кетиб, кийимига ҳид ўрнашиб қолса, бунда ҳеч қандай жарима бўлмайди”, деганини нақл қилади. Чунки уй ичида тутатилган хушбўйликнинг ўзи кийимга ҳам, баданга ҳам тегмаган, балки унинг ҳиди ёпишган, холос”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz


ЎЛИМНИ ЭСЛАШ

Нафсни поклайдиган ва ахлоқни сайқаллайдиган энг муҳим омиллардан бири ўлимни эслашдир.

Одамларнинг нотўғри йўлларга киришлари ва уларда давомли бўлишларига сабаб ўлимни унутишдир. Ўлимини ўйламаган одам ҳар қандай гуноҳни тап тортмай қилавериши ҳеч гап эмас.
Агар ҳар бир банда бир кун келиб ўлишини, тупроққа қорилишини, қуртга ем бўлишини, Мункар Накир саволига тутилишини, қиёматда тирилишини, жаннат ёки дўзахга киришини ўйлаб турса, ўлимни эслайдиган ва унга тайёргарлик кўрадиган бўлади.
Шунинг учун ҳам, Қуръони карим оятларида ва ҳадиси шарифларда ўлимни эслашга тарғиб кўплаб таъкидланган.
Аллоҳ таоло «Жума» сурасида: «Сен: «Албатта, сиз ундан қочаётган ўлим, таъкид шулки, сизга барибир йўлиқувчидир. Сўнгра махфий ва ошкор нарсаларни Билувчининг ҳузурига қайтарилурсизлар. Бас, У сизга нима қилиб юрганингизнинг хабарини беради», деб айт», деган (8-оят).
Ҳа, ҳеч бир кимса ўлимдан қочиб қутула олмайди. Ўлим инсонни, вақти-соати келганда, қаердан бўлса ҳам излаб топади.
«Албатта, сиз ундан қочаётган ўлим, таъкид шулки, сизга барибир йўлиқувчидир».
Ҳар бир инсон ўлганидан сўнг махфий ва ошкора нарсаларнинг барчасидан хабардор Аллоҳ таолонинг ҳузурига қайтарилади ва бу дунёда қилган ҳар бир иши учун жавоб беради.
«Сўнгра махфий ва ошкор нарсаларни Билувчининг ҳузурига қайтарилурсизлар».
Агар яширмоқчи бўлса, Аллоҳнинг Ўзи банда бу дунёда нималар қилганини айтиб беради.
«Бас, У сизга нима қилиб юрганингизнинг хабарини берадир».
Аллоҳ таоло «Мулк» сурасида: «У ўлим ва ҳаётни сизларнинг қайсиларингиз амалда яхшироқ эканлигингизни синаш учун яратди. У азиз ва ўта мағфиратлидир», деган (2-оят).
Ўлим ва ҳаётни Аллоҳ яратган. Одатда, аввал ҳаёт, сўнг ўлим бошланади. Агар эътибор берсангиз, бу оятда ўлим аввал келтириляпти, бунинг ҳикмати одамларни яхши амалларга чорлашдир. Чунки ўлимни эслаган одам доимо унга тайёргарлик кўради ва ўлгандан сўнг шарманда бўлмаслик учун ўзини яхши ишларга сафарбар қилади.
Аллоҳ таоло барчаларимизни хайрли ва яхши ишларда бардавом айлаб, ўлимни яхши амаллар устида келишини насиб қилсин!

Хонобод шаҳар бош имом хатиби:
М.Рахимов

Обуна бўлинг ➡️ Xonobod jome masjidi


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун ҳафтанинг чоршанба куни
04-декабрь                 2024 мелодий йил
25-жумадуссоний    1446 ҳижрий йил

🤲 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дуо қилар эдилар: “Аллоҳим, Сендан (берган) неъматинг завол топиши, офиятинг (нотинчликка) алмашиниши, тўсатдан келувчи азобинг ва барча ғазабингдан паноҳ беришингни сўрайман!” (Имом Муслим ривояти).

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ زَوَالِ نِعْمَتِكَ، وَتَحَوُّلِ عَافِيَتِكَ، وَفُجَاءَةِ نِقْمَتِكَ، وَجَمِيعِ سَخَطِكَ

Аллоҳумма инний аъузу бика мин завали ниъматика ва таҳаввули ъафиятика ва фужа-ати ниқматика ва жамийъи сахотика.

Аллоҳ таоло ушбу кунни барчамиз учун хайрли ва барокатли қилсин! Барча хайрли ишларимизда Аллоҳ ёр-мададкор бўлсин!

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#муфтий_минбари

📹 НАМУНАЛИ ОИЛА БЎЛИНГ!

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz


#tafakkur

Муаммоларга қандай қилиб ечим топиш мумкин?

Ҳақиқатга эришиш кўп ҳаракат ва қатъият, шунингдек, Аллоҳ таолонинг иноятига муҳтож бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни бирор иш хафа қилса намоз ўқир, бу билан қатъият ва матонатларига Аллоҳнинг куч-қудратини қўшардилар.

Бу дунёда инсон гоҳида ўйламай иш қилиши, гоҳида эса хом хаёллар унинг атрофини ўраб турган ҳақиқатларни кўришдан тўсиши мумкин. Нарсаларни нотўғри баҳолаш эса кишининг адашиб юриши, ўз мажбуриятларини бажара олмаслиги ёки муаммони ечолмаслигига сабаб бўлади.

Аллоҳ
таоло инсонни гумон ва тахминлар ортида дайдиб юришдан қайтаради: "(Эй инсон), ўзинг аниқ билмаган нарсага эргашма!..." (Исро, 36).

Инсон
ўз ақли ва ҳис-туйғуларидан фойдаланиб атрофдагиларни англашга ҳаракат қилиши ҳамда ҳаракатлари режасини гумон ва тахминлардан холи қилиб тузиши лозим. Агар бизни қийнаётган, тунларимиз ва кунларимизни дўзахга айлантираётган муаммоларни ҳал қилмоқчи бўлсак, ушбу тамойиллардан қочиб қутулишнинг иложи йўқ.

Демак, биринчи қадамдалилларни жамлашимиз ва уларга кўра ҳаракатланишимиз учун атрофимизда бўлаётган воқеаларни хотиржамлик билан ўйлашимиз лозим.

Лекин нима учун бу нарса қийин? Чунки бирор нарсани севиш кўзни кўр, қулоқни кар қилади. Нафратланиш ҳам худди шундай. Шоир айтади:
Севги кўзлари айбларни ҳеч кўролмас,
Нафрат эса хатоларни ҳеч илғатмас.

Севги ва нафрат кишининг ақлини эгаллаган энг муҳим руҳий ҳиссиёт бўлиб, ҳаётни турли рангларга бўяб кўрсатади. Шу сабаб инсон ҳаётни ўз ҳолича кўра олмай қолади.

Хўш, агар инсон доимо ҳақиқатни топишда алданиб қолиши мумкин бўлса, ҳаётдаги муаммоларга қандай қилиб тўғри ечим топиши мумкин?

Инсонларнинг ўзлари сезмаган ҳолда ғафлат ичида қолишлари жуда кўп оятларнинг қуйидаги жумлалар билан тугашининг ҳикматларидан бири бўлса ажаб эмас: "...дунё ва охират ҳақида тафаккур қилишингиз учун Аллоҳ сизларга ўз оятларини баён этади" (Бақара, 219);
"...ақл юргизишингиз учун Аллоҳ сизларга ўз оятларини баён қилади" (Бақара, 242);
"Ахир эслатма-ибрат олмайсизларми?!" (Юнус, 3).

©️ Шайх Муҳаммад Ғаззолий

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz


Абул Хайр Ақтоъ раҳимаҳуллоҳ: “Қалблар турли вазиятларда бўлади:
Бири - аломати барча мусулмонларга шафқатли ва улар ҳақида қайғурган ва уларга яхшилик салоҳият бўлувчи ишда ёрдамга шай бўлган иймон тўла қалб.
Иккинчиси – аломати адоват, ғилли ғашлик ва ҳасад бўлган нифоқ тўла қалб”, деди.

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Жума_суҳбати
🗣 Мавзу: САВОБИ ДОИМИЙ ЭЗГУ АМАЛЛАР

🎙 Яҳё домла Абдураҳмонов Тошкент шаҳри Олмазор тумани “Имом ат Термизий” жоме масжиди имом-хатиби

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#VIDEOLAR

🎞
Muayyan hududda yashovchi musulmon kishi xohlagan mazhabiga amal qilib ketaversa bo‘ladimi?

🔰Shayx Muhiddin Mansur

O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasining rasmiy sahifalarini kuzatib boring!🔽

🌐
iiau.uz|📝Facebook|📷Instagram|📨Telegram|📹YouTube


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 ЖОЙИГА ҚИЛИНГАН ЭҲСОН ҚАНДАЙ ГЎЗАЛ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#xasta_qalblar_davosi

📖 Моида сураси 114-120 оятлар

👤
Шайх Алижон қори

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz


​​ҚАСАМ КАФФОРАТИНИ БИР КИШИГА БЕРИШ
#қасам

❓1450-CАВОЛ: Қасам бузилгандан кейин унинг каффоратини бир кишига берса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қасам бузилгандан кейин даставвал ўн нафар камбағал кишига таом берилади ёки ўн кишига бошдан оёқ кийим кийдирилади. Агар бир фақирга ўн кун берса, бу ҳам жоиз бўлади. Аммо бир куннинг ўзида бир камабғалга каффоратнинг барчасини бериш жоиз эмас. Бундай ҳолатда фақат бир кун берган ҳисобланиб, яна тўққиз кун ёки тўққиз кишига бериши лозим бўлади. “Раддул муҳтор” китобида бундай дейилади:
لو أعطى مسكينا واحدا في عشرة أيام كل يوم نصف صاع يجوز، ولو أعطاه في يوم واحد بدفعات في عشر ساعات، قيل يجزئ، وقيل لا، وهو الصحيح
“Агар битта мискинга ўн кун, ҳар куни ярим соъ(икки кило)дан бериб борса, жоиз бўлади. Агар каффоратнинг барчасини бир кунда бир мискинга ҳар соатда бўлиб-бўлиб берса, жоиз деган гап ҳам, жоиз эмас деган гап ҳам бор. Саҳиҳ гап жоиз эмаслигидир”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz


ЯХШИ АМАЛ ҚИЛИШ ФИКРИ АЛЛОҲНИНГ “МЕҲМОНИ”ДИР

Ҳакимул уммат, Мавлоно Ашраф Али Таҳонавий қуддиса сирруҳ шундай дейдилар: “Қалбга, бирон яхши амални қилиб олайин, деган ўй келиши сўфийлар истилоҳида “ворид” дейилади. Яъни, мен шу савоб ишни қилайин, намоз ўқиб олайин, таҳажжудга турайин, садақа берайин, биродаримга ёрдам қилайин, дўстимнинг ғамини кетказайин, деган каби ўйлар келишини “ворид” дейдилар.
“Ворид” Аллоҳ таоло тарафидан келадиган меҳмондир. Агар сиз бу меҳмонни бироз бўлса ҳам иззат қилсангиз, меҳмоннавозлик кўрсатсангиз, у ҳолда у яна келади. Қайси яхши амални қилиш фикри қалбингизга келса, ўша заҳоти уни бажариш меҳмоннавозликдир. Агар сиз бир мартта меҳмоннавозлик қилмасангиз, у меҳмон жуда ҳурматга сазовор бўлгани сабабли ҳузурингизга бошқа келмай қўяди. Унинг қайтиб келмай қолишидан паноҳ сўранг. У меҳмон қайтиб келмай қолиши, дегани, энди қалбга яхши амал қилиш фикри келмайди деганидир.
Аллоҳ таоло сақласин. Қалбга муҳр босилса, занг қопласа, ана ўшанда яхши амал қилиш фикри келмай қолади.

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.

Хонобод шаҳар бош имом хатиби:
М.Рахимов

Обуна бўлинг ➡️ Xonobod jome masjidi


Ассалому алайкум вароҳматуллоҳи вабарокатуҳ Азиз обуначилар!

Бугун ҳафтанинг сешанба куни ушбу кунни Аллоҳ таоло барчаларимиз учун файзли ва барокатли қилсин!

03-декабрь 2024-мелодий йил
02-жумодуссоний 1446-ҳижрий йил

🤲 Аллоҳга ҳамд бўлсин...
الحمدُ لِلَّهِ الَّذي رَدَّ عَلَيّ رُوحِي، وَعافانِي في جَسَدِي، وأذِن لي بذِكْرِهِ

Ўқилиши:
Алҳамду лиллаҳиллазий родда ъалаййа руҳий ва ъафаний фий жасадий ва азина лий бизикриҳи

Маъноси:
Менга руҳимни қайтарган, жисмимга офият берган ва зикрини қилишимга изн берган Аллоҳга ҳамд бўлсин.

Обуна бўлинг ➡️ Xonobod jome masjidi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

ЖАННАТНИНГ ИККИ ДАРВОЗАСИНИ ҚАДРЛАНГ

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz


#tafakkur

Хотиржам нафсга эришмоқчи бўлсангиз...

Доктор Закий Муборак айтади: “Синовлар сабрсизлик ва қўрқувни келтириб чиқаради. Офият руҳий мувозанатни сақлайди ва инсонга яхши ишларни қилишга имкон беради.
Ҳақиқат шундаки, инсон қийинчиликларга дуч келганда инжиқ бўлиб қолади. Энг яхшиси Аллоҳдан офият ва синовдан сақлашини сўрашдир. Гоҳида инсон ўзи кутган машаққат қаршисида заиф бўлиб қолади.

Яхшилаб тафаккур қилинганда англаш мумкинки, неъматлар ва офият инсоннинг Роббиси билан ўртасидаги руҳий алоқани мустаҳкамлайди. Икки ҳолат – хотиржамлик ва машаққатни бошдан ўтказиш ўртасида катта фарқ бор. Тинч-хотиржам инсон Роббиси қаршисида ўзини қарздордек ҳис қилади ва бу ҳиссиётнинг барчаси заифлик ва итоаткорликдан иборат бўлади.

Машаққатдаги инсон эса бошидан кечираётганларига сабр қилиши билан мағрурланишга йўл қўйиши мумкин. Бундай мағрурланиш эса нафснинг энг катта офатларидан саналади”.
Биз синовларнинг эмас, эҳсон-мукофотлар хизматкори бўлишни севамиз. Аммо кунларимиз биз яхши кўрганимиздек каби бўладими? Ҳа, бўронлар бизни кўп безовта қилади ва осмонимизни қора булутларга тўлдиради. Жуда кўп ҳолларда инсон ўзи ёмон кўрган нарсаларига дуч келади ва истаган нарсаларидан маҳрум бўлади. Ана шундай пайтда безовталикни аритадиган сабр ва норозиликни кетказадиган мамнунлик босқичи келади.

Бу ҳолат ҳақида доктор Закий айтади: “Аллоҳга таслим бўлиш нафснинг фазилатларидандир. Бу айни пайтдаги дунё насибалари ҳақида ўйлаш вужудга келтирадиган нафсий истакларни аритади”. Албатта, бундай даражага эришиш учун кўп меҳнат талаб этилади. Чунки мамнунлик қалбни нафснинг васвасаларидан тозалагандан сўнг пайдо бўлади. Шубҳа йўқки, мамнуният хотиржамликнинг асосий омилларидан бири, хотиржамлик эса ҳаётда қўлга киритиладиган энг катта неъматлардандир.

Инсон
воқеликдаги ҳолатга рози бўлиши ҳамда нафсини комиликка етаклаши, унга керакли бўлган дунёвий, ақлий ва руҳий озуқалар билан ёрдам бериши ўртасида зиддият йўқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ сенга тақсимлаган нарсага рози бўл, одамларнинг энг бойи бўласан” (Имом Аҳмад ривояти) деганларида розиликни ҳаракатсизлик ва дангасалик омили ўлароқ айтмаганлар. Аксинча, буни бугунги кунингизга рози бўлинг ва эртага сизни хурсанд қиладиган нарсадан умид қилинг, маъносида тушунмоғимиз лозим бўлади.

©️ Шайх Муҳаммад Ғаззолий

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#xasta_qalblar_davosi

📖 Моида сураси 109-113 оятлар
👤
Шайх Алижон қори

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.