❤️ Сирлашамиз!
Эр-хотинлик муносабатларида романтикани сақлаб колиш.
Турмуш ўртоғи билан неча йиллардан буён яшаётган бўлса ҳам, ҳар бир аёл байрам кунларида ундан алоҳида эътибор кутади.
Бироқ гулдаста ва ширин сўзлар ўрнига одатдагидек кечқурунга қанақа овқат бўлишини сўрашади ва ўз ишлари билан банд бўлишда давом этишади.
Бироқ умидсизликка тушманг — эр-хотин муносабатларига романтикани қайтариш иложи бор. Уриниб кўринг, балки қуйидаги оддий тавсиялар сизга ёрдам берар?
Уйда ўзингизга зеб беринг!
Кўпчилик эркаклар борлиқни асосан кўзлари билан қабул қилади. Улар сиз ҳам ишлаётганингизни, бола тарбиялаётганингизни ва чарчаётганингизни, шу сабабли уйда дам олишни исташингизни доим ҳам англайвермайди.
Буни ақл билан тушуниш мумкин бўлса-да, инстинкт умуман бошқа нарсани талаб қилади. Шу туфайли кичигидан бошланг: уйда кийиш учун бир неча хил кийим-кечак сотиб олинг, улар ҳам қулай бўлсин, ҳам ўзингизга ярашган бўлсин. Уларни тақинчоқ ва ифорлар билан тўлдиринг.
Пардоздан уйда ҳам воз кечманг!
Кўпчилик аёллар пардоз-андозни фақат уйдан чиқишдан аввал суришади. Тўғри, тери дам олиши керак, бироқ нега айнан турмуш ўртоғингиз сизни тўзиган ва ўзига қаралмаган ҳолда кўриши керак?
Ахир унинг фикри ҳамкасбларингиз ёки тасодифий йўловчилар фикридан кўра анча муҳим. Шундай экан, уйда вақтингизда ҳам ўзингизга бироз оро беринг.
Уй ишлари билан ўралашиб қолманг!
Бор кучингизни уй ишларига сарфлаб, фарзандлар ва турмуш ўртоғингизни эътиборсиз қолдирманг.
Иложи бўлса, хўжалик ишларини оила аъзоларингизга тақсимлаб беринг — шунда зерикарли ва қийин юмушлар ҳам қизиқарли ва аҳилликдаги ўйинга айланиши мумкин.
Йўл-йўлакай ўзингиз билан машғул бўлинг!
Уй юмушлари билан банд бўлган вақтда йўл-йўлакай ўзингизни парваришлаш ишларини ҳам амалга ошириш мумкин.
Масалан, уйни чангютгич билан тозалаётган пайтда юзингизга ниқоб суриб қўйинг, дазмол қилишдан олдин қўлингизга компресс қилинг, таом тайёрлаш вақтида жисмоний машқлар бажаринг.
Севикли бўлиб қолишга интилинг!
Ётоқхона сиз ва турмуш ўртоғингиз учун уйингиздаги ҳаяжонлантирувчи хона, шахсий макон бўлиб қолсин.
Фарзандларингиз ва меҳмонларга у ерга киришга рухсат берманг. Хонада доимо хушбўй шамлар, сокин мусиқа бўлсин.
Бундан ташқари, мунтазам равишда гинеколог қабулида бўлинг. Ҳар қандай касалликни ўз вақтида даволатинг, токи бундай муаммолар эрингиз билан муносабатларингизга раҳна солмасин.
@xomiladorlikvaonalik