Xolis.uz


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Олим Ходжамов расмий канали

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Агар хали ҳам ғазабланаётган бўлсанг, демак ўзинг билан бўлган курашинг тамом бўлмабди.

Агар хали ҳам хафа бўлаётган бўлсанг, демак кўнгил уйингни ғиштлари мустаҳкам бўлмабди.

Агар хали ҳам (бировларни) айблаётган бўлсанг, демак фикрларинг етарлича тиниқлашмабди.

Агар хали ҳам эвазсиз севолмаётган ва севгингда ажратаётган бўлсанг, демак хали ҳам ақл ва мантиғингни қўллаб, ичингдаги севгининг камол топишига тўсқинлик қилмоқдасан.

Агар хали ҳам "мен" демоқдан воз кечолмаётган бўлсанг, демак тизгинларинг хали ҳам нафсингни қўлида ва сен бу тутқунликга бўйин эгмоқдасан.

Агар хали ҳам мусибатлардан ғамгин бўлаётган бўлсанг, демак асл моҳиятни англаб етмабсан.

Aгар хали ҳам шикоят қилаётган бўлсанг, демак ҳақиқатни кўролмаяпсан...

Ҳазрати Шамс Табрезий қуддиса сирруҳу.


Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
YouTube •|• Instagram

Чатда Фикир К,олдириш


11640. “Ким Аллоҳга тақво қилса, У унга (ташвишлардан) чиқиш йўлини (пайдо) қилур”, Талоқ сураси, 2-оят.

*🔹Изоҳ:* Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ояти кариманинг *“чиқиш йўли”* қисмини*дунё ва охиратдаги ҳар турли ташвишлардан уни қутқаради*”, деб тафсир қилганлар.
*🔹*Али ибн Солиҳга кўра,* “чиқиш йўли” Аллоҳ таолонинг ўша бандага ризқ бериш билан уни хушнуд этишидир*.
*🔹*Калбий оятни бундай тафсир қилади: *“Ким мусибат пайтида сабр қилиб, Аллоҳдан қўрқса, Парвардигор унга дўзах оташидан жаннат сари бир чиқиш йўли кўрсатади*”.
*🔹*Абул Олия оятни: *“Турли машаққат ва ташвишлардан чиқиш йўли”,* дея шарҳлаган бўлса,
*🔹*Рабиъ ибн Ҳайсам: *“Одамни сиқадиган ҳамма нарсадан унга чиқиш йўли кўрсатади”*, шаклида тафсир қилган.
*🔹*Ҳусайн ибн Фазлга кўра, оят тафсири бундай:*Ким фарзларни адо этиш борасида Аллоҳдан қўрқса, Аллоҳ унга жазоланишдан қутулиш йўлини кўрсатади*”.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


Мутакаббир бўлма!
"Ер юзида кибру ҳаво ила юрма! Албатта, сез зинҳор ерни тешиб юбора олмайсан ва зинҳор бўйда тоғларга ета олмассан!" (Исро сураси, 37-оят).

Каналга уланиш👇
https://t.me/Ahli_ilmlarning_Hikmatli_Suzlari?livestream


#Ҳадис

*Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирор бир банда ҳар тонгда ва тунда «Бисмиллаҳиллазий ла язурру маъасмиҳи шайъун фил арзи ва ла фис самаи ва ҳувас самийъул ъалийм», деб уч марта айтса, унга бирор нарса зарар бермайди», дедилар

*Mаънос
и:* «Шундай Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир».
*
Абу Довуд ва Термизий ривоятлари
.

Каналга уланиш👇
https://t.me/Ahli_ilmlarning_Hikmatli_Suzlari?livestream


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Фотиҳа сурасини кучли асабийликда ва тушкун ҳолатда, бош оғриганида эрталаб ва кечаси ухлашдан аввал эшитишни тавсия этаман.

Фойдали каналга обуна бўлинг
          ✿•┈┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈┈•✿
@Zarur_maslahatlar | хар куни янги маслахатлар


💛💛💛💛💛

Кетиш 🛫❗️
Ассалому Алайкум Хурматли зиёратчиларимиз

Аллоҳ олдиндаги сафарингизни Хайрли ва Барокатли қилсин 🤲

2️⃣1️⃣🔤1️⃣2️⃣🔤2️⃣0️⃣2️⃣4️⃣ Куни

⏰Соат 15:30 да сизларни

Ислом Каримов номидаги Халқаро аэропортида кутиб қоламиз✅✈️


🇺🇿Ўзбекистон вақти билан 🛫
Самолёт Тошкентдан 18:30 да Учади


Багаж 25 kg
Ручной 8 kg



Ходимларимиз олдинроқ бориб хужжатлар бериладиган жойни телеграмдан ташлаб кўйишади
Беджик ва сумкалар хам

Аллоҳ сизни ўз панохида асрасин🤲🏻

15:30 да ишчи гурух томонидан видео ва расм жўнатилади. Беджик, сумка ва нимчаларни тарқатилиш жойини!


Дуо қилиб туринглар, Умра сафарига чиқдик Худо хоҳласа.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ҳеч кимга беписанд қарама. Сен назарга илмаганлар сени йиқитиши мумкин...

➖➖➖ 🇺🇿 ➖➖➖
Ибрат излаганга — ибратдир дунё


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Устоз айтмоқдаки:
— Ким мендан килган ишларим учун касос олишни хоҳласа, марҳамат мана қўлларим. Хоҳлаганингизни қилишингиз мумкин. Мен қарамай тураман ва ким нима қилганини билмайман ҳам.

➖➖➖ 🇺🇿 ➖➖➖
Ибрат излаганга — ибратдир дунё


Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Одам боласи Аллоҳнинг азобидан қутқарадиган ишлар орасида Аллоҳни зикр этиш каби бирор иш қила олмайди”. Яъни, инсон боласи Аллоҳнинг азобидан қутулиш учун кўп иш қилади, лекин бу ишлар орасида Аллоҳни зикр этиш энг афзал амалдир.

@mehrob\_uz


#танқид

​​Англияда ўқиётган Ўзбекистонлик талабанинг таълим тизимимиз хақидаги фикрлари:

• Лондонда тили бурро тадбир уйиштириб "фаол" бўлганлар бир тийин экан.
• Мен ҳиндлар ва хитой, корейс ва япон талабаларини кўриб мактабдаги олган билимларига тан беряпман.
• Хуллас, мен шунчаки бўм-бўш мия билан магистратурага келиб қолибман. Масалан, гурухдаги ҳамма математикани чачворади. Сиз ўйлаган даражада эмас, яхши билади дегани хам эмас. Булар "чачворади". Шунақанги тенгламаларни улар мактабларидан ўрганиб келишганки, мен уларга ҳалиям ета олмаяпман.
• Компютерни, офис дастурларини, ҳар хил программалар ва дастурлашни ўзимча яхши биламан десам. Бутун гуруҳ, ҳа ишонинг, ҳар бири мендан яхши билади.
• Дунёқараш жиҳатидан ххҳам биз Марказий Осиё талабалари оқсоқ эканмиз. Улар шунақанги дунё таниган брендларни эгаларидан тортиб, улар нима ишлаб чиқарадию, қайси маҳсулоти яхши эканини билишади. Мен бўлса ҳалиям кофе турларини фарқига бормайман.
• Сиз ўзингизни Ўзбекистонда туриб "Келажак бизники, шу туришимда Ўзбекистонни дунёга танитаман" деманг.
• Мен шунақа деб хато қилганимни билдим. Биз ростдан юртимизни юқорига олиб чиқмоқчи бўлсак, ростдан ўқишимиз керак.
• Лондонга келиб билдим. Биз орқада эканмиз, кўп соҳада. Давлат сиёсати ёки иқтисодий нуқтаи назардан эмас, оддий мактабдаги асосий фанлар кўникмаларидан уларни амалиётга татбиқигача...
• Бизни яна энг катта айбимиз бу номзодларга катта рағбатлар беришимиз. Мисол учун: Бизнинг Навоий, Беруний ва Зулфияни олаётган болалар келиб Ню Йорк, Лондон, Токио ёки шунга ўхшаган шаҳарлардаги бизнес марказлардан юқори лавозим тугул қабулхонага хам ишга кира олмайди. Нега?
• Чунки у ерда биздаги "фаол талаба"дан олдин ҳинд ёки хитойлик ишга топшириб бўлган. Ундан устун бўлиш учун "Компаниям фахрим" деган видео ясаб келсангиз ўтмайди.
• Бу ерда, яъни Лондонда, яхши офис ишига киришингиз осмонўпар бинода ишлашингиз учун ростакам юзма юз интервью бўлади. Улар сиздан ютуқларингизни умуман сўрамайди. Улар сиздан "илм" сўрайди. Уларга сизнинг 2 та мақола орқали хар кимга бериладиган Қозоғистоннинг хусусий кўкрак нишонлари бир тийин. • Улар илм сўрайди.
Хулоса: бу фикрлар ҳеч кимга қаратилмаган лекин, кўзимизни очишимиз керак. Дунё миқёсида бизнинг талабалар анча ортда. Сиздан илтимос "Мен энг фаол, энг зўр талабаман" деманг. Англияда сиз тенги одамлар анча бунча сизнинг ва бизнинг келажакдаги иш жойларимизни эгаллаб, қўлимиздан олиб бўлишмоқда...
• Ўқинг биродар...

©️Ўринов Ахмаджон

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi


#кун_ҳикмати

Абу Саид Худрий ривоят қилган ҳадисга кўра,
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдиларки:

– Эй умматим, сизлар учун энг кўп қўрққан нарсам - Аллоҳ ердан чиқарган баракатлардир.

Сўрашди:

– Эй Аллоҳнинг Расули, баракатлар нима?

– Баракатлар - дунё зийнатларидир.


📱 Дилфуза Комил


Устозга эҳтиром. Ўқитувчини эъзозлаб ҳурмат кўрсатган миллат юксалаверади!

Ижтимоий тармоқларда мана бу челленж авжига чиқмоқда. Ўқувчилар ўз ўқитувчиларига ва мактаб фаррошларига ширинликлар улашиб сюрприз қилишмоқда.

Бечора ўқитувчиларнинг шу кичкинагина совғалар учун ҳам бошлари кўкка етмоқда. Аслида уларнинг меҳнати олдида бу миннатдорлик белгиси ҳеч нарса эмас...👇

👉 @UZBEKONA


"Эҳсонингизни мана шундай қилинг. Шунчаки эшик олдига қўйинг. Тақиллатинг ва кетинг. Муҳтож оилани суратга олиб янада ҳижолатга қўйманг!"

👉 @UZBEKONA


​​Аллоҳ кўриб турибди

Кўп болалар дангаса бўлишади. Айниқса уй вазифаларини тайёрлашга келганда ўзларини уёқ-буёққа ташлаб кунни кеч қилишади. Шу сабаб отам бизни қаттиқ назорат қилардилар. Ишдан қайтишларида қўллари биз ёқтирадиган ширинликлар билан тўла бўларди. Лекин уларни ичимиздан фақатгина вазифаларини тайёрлаб бўлганларимизга берардилар. Агар ким уй вазифаларини охиригача бажармаган бўлса ёки Қуръондан белгиланган оятни ёд олмаган бўлса, ширинликдан қуруқ қоларди. Агар уйқу вақтигача тайёрлаб улгурса, дадам ширинликлардан олишга рухсат берардилар. Лекин эътиборли жиҳати шундаки, дадам бизнинг дафтар, китоб ёки кундаликларимизни қўлларига олиб текширмасдилар. “Тайёрлаб бўлдик” деган гапимизга ишониб ширинликлардан истаганимизча бераверардилар. Аммо ҳар сафар ширинликлардан қўлимизга ҳовучлаб тутқаза туриб “Биламан сизлар мени алдамайсизлар, чунки мени алдасанглар ҳам Аллоҳ кўриб турибди, ростдан ҳам дарсларингиз тайёрми ёки йўқми, Аллоҳ билади” деб қўярдилар. Бизга бу гаплари жиддий таъсир қиларди. Бир-икки марта вазифаларимни чала тайёрлаб ширинликлардан олганман. Кейин кўнглим роса хижил бўлиб юрган. Шунинг учун дарсимизни тўлиқ бажарганимизга ишончимиз комил бўлмагунча дадамнинг олдиларига бормасдик. Чунки биз Аллоҳ бизни кузатиб турганини, рост гапирсак ҳам, ёлғон гапирсак ҳам Аллоҳдан ҳеч нарсани яшира олмаслигимизни билардик. Оддий уй вазифаларида одатланган ишимиз кейинчалик бошқа ишларимизда ҳам риоя қилинадиган хислатга айланди. Бирор ишни ҳали айтилганидек қилиб улгурмаган бўлсак, қилмадик дердик, тамом. Ҳар хил важлар кўрсатиб вазиятдан чиқишга уриниш одати йўқ эди бизда. Инсонда болаликдан “Аллоҳ кўриб турибди, Аллоҳ билиб турибди” деган эътиқод шаклланса, бу нарса уни кўплаб ёмонликлардан, нафсига қул бўлишдан сақлаб қолар экан.

“Фарзанд тарбиясида 700 та сабоқ” китобидан.

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

➥Линкни босиб "НАМОЗ ВАҚТЛАРИ" каналига обуна бўлинг!👇👇
https://t.me/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
https://t.me/+wP0YtIi-dpE5N2Q6


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
КИМДАН ИБРАТ ОЛМОҚДАМИЗ?

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

👉 @UZBEKONA


“Haloling bo‘lmagan biri bilan qandaydir munosabat iffatni ketkazsa, qalbga ham Allohdan boshqasi halol emas. Undan boshqasi qalbga kirsa, qalb iffati ketadi”.

📚"Qalb iffati" kitobidan


“Haloling bo‘lmagan biri bilan qandaydir munosabat iffatni ketkazsa, qalbga ham Allohdan boshqasi halol emas. Undan boshqasi qalbga kirsa, qalb iffati ketadi”.

📚"Qalb iffati" kitobidan


Tezkor Yangiliklar ⚡ dan repost
Аллоҳумма солли ала саййидина Муҳаммад

Расулуллоҳ ﷺ: «Жума куни менга кўп саловот айтинглар. Чунки менга ҳар жума умматимнинг менга айтган саловоти кўрсатилади. Ким менга кўп саловот айтган бўлса, (Қиёматда) менга энг яқинлардан бўлади»

👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!



20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.