Президентимизнинг 30.12.2024 йилдаги "Қишлоқ хўжалиги майдонларидаги қўшимча имкониятлардан фойдаланган ҳолда маҳсулот етиштиришни кўпайтиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-465-сонли қарори асосида дала четларига, каналлар, коллектор-дренаж тармоқлари атрофидаги майдонларга экспортбоп экинларни экиш муҳим вазифа этиб белгиланди. Уларни бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги директори Иброҳим Генжебаевич Эргашев Хўжайли туманига бириктирилиб, бугун 11.03.2025-йил тумандаги "Саманкөл," "Қумжыққын," "Әмиўдарья" ва "Күн нуры" маҳаллалари аҳолиси учун кўргазмали семинар ташкил этилди. Семинарда туман ҳокими Ж.Эрмашев, тегишли соҳалар ва ҳудуд аҳолиси иштирок этди. Сўзга чиққанлар "Бир маҳалла - бир маҳсулот" тамойили асосида экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш, қуритиш, иссиқхоналардан самарали фойдаланиш ва шу орқали аҳоли даромадларини ошириш зарурлигини таъкидлади. Бу ишларни бошлаб юбориш мақсадида бириктирилган вакил И.Эргашев томонидан ҳудуд аҳолисига яқиндан ёрдамлар кўрсатилди. Хусусан, мавсум давомида жами 100 минг дона гилос кўчатлари етказиб бериш режалаштирилган бўлиб, бугуннинг ўзида 10 минг туп гилос кўчатлари, белкурак, кетмон, челак ва бошқа иш қуроллари бепул тарқатилди. Шундан сўнг кўчатларни тўғри экиш ва парваришлаш бўйича кўргазмали тарзда тушунтирилиб, яхши ниятлар билан кўчатлар ерга ўтқазилди.