Xitob.uz


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


“Саъдулла ота” жоме масжиди расмий канали.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Muslim.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🌙 KIM ISTIG‘FORNI DOIMIY AYTIB YURSA...

#istigfor #rasululloh #Alloh #rizq #yengillik
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


FATVO.UZ | Расмий канал dan repost
​​ЗАКОТГА ВАКИЛ БЎЛГАН ИНСОННИНГ ЗАКОТДАН ОЛИШИ
#закот

❓1561-CАВОЛ: Бир киши закотларини бериб қўйишга мени вакил қилди. Ўзим ҳам муҳтожман. Ана шу закотдан ўзим учун олсам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Закот бераётган шахс маълум инсонларни айтган бўлса, вакил айнан ўшаларга бериши, гарчи муҳтож, закот олишга ҳақли бўлса ҳам, ўзи олмаслиги лозим. Аммо “Ўзингиз билиб муҳтожларга бераверинг”, деб берган бўлса ва вакил ҳам закот олишга ҳақли тоифадан бўлса, олиши дуруст. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


FATVO.UZ | Расмий канал dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#муфтий_минбари

📹 ДУОСИ ҒАНИМАТ ЗОТЛАР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Fitrat.uz dan repost
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2025/1446 ЙИЛ 19 ФЕВРАЛЬ ЧОРШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан)

⏰ ТОНГ -     05:54
⏰ ҚУЁШ -    07:13
⏰ ПЕШИН - 12:42
⏰ АСР -        16:19
⏰ ШОМ -      18:05
⏰ ХУФТОН -19:
18

Улашинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


FATVO.UZ | Расмий канал dan repost
​​САВДОДА ЯШИКНИНГ ВАЗНИНИ ЧИҚАРИБ ЮБОРИШ
#савдо

❓1560-CАВОЛ: Айрим савдогарлар боғлардан мева сотиб олишаётганда ҳамма яшикларни тарозида тортишмайди. Одатда яшиклар 1,5 дан 1,7 кг чиқади. Аммо савдогар умумий қилиб 2 кг чиқариб ташлайди. Уларнинг бу ишлари шариат бўйича жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уламолар бундай савдони фосид (ношаръий иш ёки сифат аралашган) савдо дейишган. Савдо битими тақозо қилмайдиган, томонларнинг бирига наф келтирадиган ёки сотиладиган маҳсулот (товар)га зиёдалик берадиган шарт ила битим тузиш савдони фосид қилади. Бу ерда яшикларни ҳақиқий оғирлигидан кўпроқ ҳисоблаш харидорнинг фойдасига ишламоқда. Масалан, савдогар бир ярим килоли яшикни икки кило деб умумий оғирликдан чиқариб ташласа, ярим кило мевани ноҳақдан эвазсиз олаётган бўлади. Натижада бировнинг ҳақини ноҳақ ейиш юзага чиқади. Буни тўғрилашнинг йўли барча яшикларни мева солишдан олдин ёки кейин тортиб, яшикларнинг умумий оғирлигини ҳисоблаш ёки оғирлиги бир хил бўлган яшиклардан фойдаланиш мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Fitrat.uz dan repost
#xabar #haj #umra #hamkorlik
🤲ҲАЖ ВА УМРА ВАЗИРИ ЎЗБЕКИСТОНДА: ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ


🤝Бугун, 18 февраль куни пойтахтимиздаги Симпозиумлар саройида Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа бошчилигидаги делегация билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев ва бошқа тегишли мутассаддилар иштирокида мулоқот бўлиб ўтди.

😄Таъкидлаш жоиз, мустаҳкам тарихий, маданий ва диний ришталарга асосланган Ўзбекистон – Саудия Арабистони алоқаларининг юқори даражаси икки давлат етакчилари раҳбарлигида олиб борилаётган ўзаро дўстона муносабатлар натижасидир.

💬Ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, мазкур ташрифдан мақсад Ўзбекистон ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги ўртасидаги ҳамкорлик муносабатларини янада такомиллаштириш, айниқса, ҳаж ва умра тадбирларини ташкил этиш сифатини ошириш, диний-маърифий, илмий-тадқиқот, туризм, транспорт соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилганини билдирди.


💬Вазир жаноблари Имом Бухорий, Имом Термизий, Форобий, Беруний, Ибн Сино каби уламоларнинг ислом маърифатига, жаҳон тамаддунига қўшган беқиёс ҳиссасини таъкидлаб, қадим маданият ва бебаҳо асори-атиқалар юрти бўлган Ўзбекистонга саудияликларни ҳам зиёратга тарғиб этишда фаол бўлишини айтиб ўтди...


🖥 БАТАФСИЛ

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Fitrat.uz dan repost
ТОШКEНТ ВИЛОЯТИДА ҲАМ ҚОРИЛАР САРАЛАНМОҚДА

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан ташкил этилган Рамазон ойидаги Хатми Қуръон тадбирларида иштирок этадиган қориларни суҳбатдан ўтказиш тадбирлари Тошкент вилоятида ҳам бўлиб ўтди.

Жумладан, кеча 2025 йил 17 февраль санасида Тошкент вилояти вакиллигида вилоятдаги масжидларда хатмга ўтадиган қорилар суҳбатдан ўтказилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъул ходимларидан иборат устозлар мазкур қориларнинг тайёргарлигини текшириб, уларга керакли тавсияларни бердилар.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


Fitrat.uz dan repost
#кун_ояти

فَأَمَّا الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ فَهُمْ فِي رَوْضَةٍ يُحْبَرُونَ.

"Бас, иймон келтириб, яхши амалларни қилганлар, улар жаннатда шодланурлар".
(Рум сураси, 15-оят).

Тафсир: Қиёмат кунидаги одамларнинг бўлинган катта гуруҳларининг биринчиси «иймон келтириб яхши амал қилганлар» гуруҳи бўлиб, «улар жаннатда шодланурлар». Ана ўша саодатманд гуруҳдан бўлиш учун фақат иймоннинг ўзи, яъни оғиз билан айтилган қуруқ гап кифоя қилмаслиги, албатта яхши амаллар ҳам бўлиши зарурлигига эътибор бермоқ керак.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


Fitrat.uz dan repost
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2025/1446 ЙИЛ 18 ФЕВРАЛЬ СЕШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан)

⏰ ТОНГ -     05:55
⏰ ҚУЁШ -    07:14
⏰ ПЕШИН - 12:42
⏰ АСР -        16:18
⏰ ШОМ -      18:04
⏰ ХУФТОН -19:
17

Улашинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


Muslim.uz dan repost
#mutolaa #toqat #amal
ТОҚАТИНГИЗ EТАДИГАН АМАЛНИ ОЛИНГ

💬 Аллоҳ таоло бандаларига қурби етмайдиган нарсани буюриб, кейин уларни қийнаб қўйишни асло истамайди. Банда кучи етмайдиган нарсага ўзини мажбурлаши ҳам аҳли сунна валжамоа ақидасига зид амал ҳисобланади. Аллоҳ таоло бандаларига уларнинг имконият ва тоқати етадиган нарсаларни буюрган. Илоҳий амрларнинг ҳаммаси банданинг қурби етадиган даражада бўлиб, инсонни мушкул аҳволга солиб қўядиган бирор амал буюрилмаган.

📖 ﴿ لَا يُكَلِّفُ اللَّهُ نَفْسًا إِلَّا وُسْعَهَا ﴾

“Аллоҳ ҳеч бир жонга тоқатидан ташқари нарсани таклиф этмайди”.


📖 ﴿هُوَ اجْتَبَاكُمْ وَمَا جَعَلَ عَلَيْكُمْ فِي الدِّينِ مِنْ حَرَجٍ﴾

“У сизларни (шу дин учун) танлади ва динда сизларга бирор ҳараж (қийинчилик) қилмади”.


💬 Аллоҳ азза ва жалла банда тоқатидаги нарсаларнигина буюрган. Шунинг илоҳий амрларнинг бажарилиши бандани Раббига яқинлаштирадиган, Аллоҳга суюкли бўлган ишлар саналади. Аммо баъзан ғайрат-шижоати жўш уриб кетган инсонда ўз зиммасига тоқатидан ортиқ амалларни юклаб олишга мойиллик пайдо бўлади. Шу боис Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам динда мўътадил бўлишга чорлаб, мўмин-мусулмонларни амаллардан тоқати етадиганини зиммасига олишни буюрганлар:

عَنْ عَائِشَةَ عَنِ النَّبِيِّ ﷺ قَالَ: «يَا أَيُّهَا النَّاسُ، عَلَيْكُمْ مِنَ الْأَعْمَالِ مَا تُطِيقُونَ، فَإِنَّ اللهَ لَا يَمَلُّ حَتَّى تَمَلُّوا، وَإِنَّ أَحَبَّ الْأَعْمَالِ إِلَى اللهِ مَا دُووِمَ عَلَيْهِ، وَإِنْ قَلَّ». رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ.

📿 Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй одамлар! Амаллардан тоқатингиз етадиганини олинг. Зеро, сизга малол келмагунича, Аллоҳга малол келмайди. Аллоҳ учун амалларнинг энг суюклиси оз бўлса ҳам, давомли бўлганидир”, дедилар...


🖥 БАТАФСИЛ

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

    🎁 Ўлдирмай тургин, садақа қилиб олай

    💧 Узрли кишининг таҳорати қачон бузилади?

    🤲 Дуо қилинг ва ишонинг!

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Fitrat.uz dan repost
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2025/1446 ЙИЛ 17 ФЕВРАЛЬ ДУШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан)

⏰ ТОНГ -     05:56
⏰ ҚУЁШ -    07:15
⏰ ПЕШИН - 12:42
⏰ АСР -        16:17
⏰ ШОМ -      18:02
⏰ ХУФТОН -19:
16

Улашинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


FATVO.UZ | Расмий канал dan repost
​​ИЛОН ТЕРИСИДАН ФОЙДАЛАНИШ ЖОИЗМИ?
#ҳалол_ҳаром

❓1559-CАВОЛ: Илон терисидан фойдаланиш мумкинми?


💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тўнғиз терисидан бошқа барча ҳайвонларнинг териси ошлаш билан пок бўлади. Бу айтилган ҳукм ошлаш мумкин бўлган териларга тегишли. Аввалги вақтларда фақиҳлар илон териси ўта юпқалигидан ошлашнинг иложи йўқлигини айтишган. Лекин ҳозирги кунда технология ривожланиб, илон терисини ҳам ошлашнинг имкони бор. Шу сабабли бугунги кунда уламолар илон териси замонавий қурилмалар ёрдамида ошланса, ундан фойдаланиш жоиз бўлади, деганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Fitrat.uz dan repost
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2025/1446 ЙИЛ 16 ФЕБРАЛЬ ЯКШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан)

⏰ ТОНГ -     05:58
⏰ ҚУЁШ -    07:17
⏰ ПЕШИН - 12:42
⏰ АСР -        16:15
⏰ ШОМ -      18:01
⏰ ХУФТОН -19:
15

Улашинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


FATVO.UZ | Расмий канал dan repost
​​ПОЕЗДДА БИЛЕТСИЗ САФАР ҚИЛИШ
#ҳалол_ҳаром

❓1558-CАВОЛ: Баъзи кишилар йўриқчи (проводник) билан келишиб чипта сотиб олмасдан поездга чиқишади. Шундай қилиш дурустми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Поездга чиптасиз чиқиш жоиз эмас. Чунки бу бировнинг молини ўзлаштириш ва пора бериш ҳукмида бўлади. Чунки поезд ўша ерда ишловчиларнинг мулки эмас, балки давлат мулки ҳисобланади. Бировнинг молини унинг изнисиз ҳадя қилиб бўлмайди. Чунки ҳадя қилувчи ўзи эгадор бўлмаган нарсасини бошқаларга мулк қилиб бериши дуруст эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


FATVO.UZ | Расмий канал dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#муфтий_минбари

📹 ҲАСАД САВОБЛАРНИ ОЛОВДЕК КУЙДИРАДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: @diniysavollar


FATVO.UZ | Расмий канал dan repost
​​ҚУНУТДА БОШҚА ДУОНИ ЎҚИШ
#намоз

❓1557-CАВОЛ: Мен витр вожиб намозини ўқиётганимда охирги ракатда зам сурадан кейинги қунут дуоси ёдимга келмай қолди. Шундан кейин уч марта Аллоҳуммағфирли дедим. Хато бўлмаганми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Хато бўлмаган. Чунки қунут дуоси ўқиладиган пайтда мутлоқ бирор дуони қилиш вожиб ҳисобланади. Шу боис бу дуо эсга келмай қолиб, ўрнига “Аллоҳуммағфирлий” деб дуо қилганингиз хато бўлмаган. Вожиб амални бажаргансиз. Уламолар витрда қунут ўқиш вожиб деганларида, муайян бир дуони эмас, бирорта дуони ўқишни назарда тутишган ва “Аллоҳумма иннаа настаъийнука...” деб бошланадиган дуони ўқишни суннат, дейишган. Лекин бу суннатни қасддан тарк қилинмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

16 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.