Ҳазил шеърлар


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Бу ерда хар хил ҳазил шеър ва пародияларни тақдим этамиз. Ўқинг, кайфиятингизни кўтаринг.
Канал группаси: @xazil_sher_group
Каналларимиз: @xazil_sher,
@eng_aqilli_gaplar,
@werythebestvideo,
@engqiziqarlisavollar,
@Maslahatlarimiz
Админ: @Samigo_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


💐🌷🌹
   8-март Халқаро хотин-қизлар (International Women`s Day) куни.
  Барча аёлларимизга, опа-сингилларимизга 8-март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами муборак бўлсин!
  Юзингиздан табассум, қалбингиздан шодлик ва хотиржамлик асло аримасин!

           
              8-МАРТ

Букун ўзгачадир жилваи олам,
Букун ўзгачадир борлиқда ханда.
Букун кўзларимга гўё қуёш ҳам
Шафақ гулханида таранг чирманда.

Букун тонг эгнида атласдан кўйлак,
Шафаққа ўралган қизлардай гулгун.
Илк бора кўз очиб чиққан бойчечак
Санамлар қўлига интизор букун.

Букун гўзалликнинг қутлуғ айёми,
Қизларнинг кўкламга мослигидир бу.
Юраклар лиммо-лим муҳаббат жоми,
Баҳор келганининг ростлигидир бу.

Ҳа, букун элда ҳам, дилда ҳам баҳор,
Шодлик хандалари фалакка туташ.
Букун эрталабдан йигитлар қатор,
Аттор дўконида атирлар талаш.

Отахон чоллар ҳам тавозе билан,
Етмиш йиллик ёрин сизлаб турибди.
Букун шоирлар ҳам ўз бисотидан
Энг яхши байтларни излаб турибди.

Овора бўлманг, эй ҳассос шоирлар,
Аёл тасвирига ожиз эрур шеър.
Чунки ёр зулфининг бир толасига
Ташбиҳ топа олмай ўтган Алишер.

Севги асрорини изламай қўйинг,
Топилмас нарсани қидирмоқ нечун?
Муҳаббат сирини билолмай ўтган
Карбало даштида овора Мажнун.

Минг йилча муқаддам Ҳофизи Шероз,
Бир гўзал холига бўлганда банда.
Тасаввур қилолмам, не дер эди у
Букун анжуманда ўзи бўлганда.

Балки айтар эди у бир лойиқ сўз,
Балки ташбиҳлари бўлар эди фош.
Чунки кўзингизга тенг қайси юлдуз,
Юзингиз олдида нимадир қуёш?

Сиз ахир сийнаси самони қучган,
Сизнинг измингизда замину замон.
Сиз ой кемасида ой бўлиб учган,
Ёруғ чеҳрангиздан олам чароғон.

Букун ўзгачадир жилваи олам,
Букун ўзгачадир борлиқда ханда.
Букун кўзларимга ҳатто қуёш ҳам
Шафақ гулханида таранг чирманда.

Букун айёмингиз муборак қилиб,
Зумуррад сепини ёйибди баҳор.
Баҳорий қизларнинг ҳуснидай тўлиб
Олам гўзаллиги бўлсин барқарор.

  ©️Эркин Воҳидов, 1971 йил


Қадирли нафосатли аёлларимиз!
Барчангизни 8-март бахор байрами билан чин қалбимдан муборакбод этаман. Умрингизни хар бир они қувонч ва шодликларга тўла бўлсин доимо шундай гўзал бўлиб юринглар чексиз ҳурмат билан:

Самижон Маматқулов


Серёзни қабул қилмаймиз кайфиятни кўтарамиз,

Ҳазил шеьр,


Еганлар қусар
Кун келиб албат,
Январда олган,
Қайтаради март, 😂


Индамай олдинг,
Олаётганда,
Март бўлиб бергин,
Бераётганда. 😂


Саккизинчи март,
Совға олиш шарт,
Уйинга қуруқ,
Келгани уят.😂


Совғанг бўлмаса,
Қил ширин суҳбат,
Суҳбат сўнгида,
Айт катта раҳмат,😂


Ё  еттинчи  март,
Ўчсин  интернет,
Ё  ўша  куни,
Четга чиқиб кет, 😂


Чет элда бўлсанг,
Чиқим қилмайсан,
Саккизинчи март,
Совға бермайсан. 😂


Сўрасалар ҳам,
Кегинги йил дер,
Бир йилга фойда,
Кегинги йил бер. 😂


Четдан келавер,
Қўлга тушасан,
Бу йилгидан ҳам,
Қўпга тушасан, 😂


Чораси йўқдир,
Бермасликни хеч,
Бериб қўяқол,
Бўлмасидан кеч. 😔


✍. Ҳамробек. Нуралиев. 07.03.2025.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Момодан янгиси. Боплабтила лекин

Эшитиб мазза килдим ,сизларга хам илиндим......


Ҳазил шеър. 😊😊


Мендан кетиб эй Малак,
Айтчи  қайга борасан,
Чин ёр йўқ мендан бўлак,
Мени мажбур севасан.


Сабр қилсанг икки кун,
Натижасин  кўрасан,
Шундай кўнглинг оламан,
Мени мажбур севасан.


Бир кун келиб албатта,
Турмуш ўртоқ бўласан,
Келин бўлсанг Онамга,
Мени мажбур севасан.


Икки кўзинг тўрт бўлиб,
Йўлим пойлаб турасан,
Келябсизми жоним деб,
Мени  мажбур  севасан.


Турасан каллай саҳар,
Уй ишларин қиласан.
Ишга кетсам севмайтур,
Келсам мажбур севасан.


Ёзган шеърларим ўқиб,
Қотиб  қотиб  куласан,
Тўртда фарзандан кегин,
Мени мажбур севасан.

✍. Ҳамробек. Нуралиев. 26.09.2024.


#сарказм

Тулки деди Бобикка:
— Кел, оғайни бўламиз,
Мен товуқни ўғирлай,
Ўртада тенг бўламиз...

Хуллас, икков бир неча
Товуқ бошига етди.
Ферма тафтиш қилингач,
Бобик қамалиб кетди.

© Йўлдош СУЛТОНОВ


МЕТАНДА

Оқ тулпор, оқ отдаман,
На бир ҳаловатдаман,
Саҳардан то шомгача,
МЕТАНДА навбатдаман.

Йўл йўқдир сира ортга,
Заряд йўқ интернетга,
Ишларни суриб четга,
МЕНТАНДА навбатдаман.

Оҳим осмонга учар,
Дардим юракдан кўчар,
Газ келса, свет ўчар,
МЕТАНДА навбатдаман.

Ҳавотир олманг, онам,
Сиқилмасин кўп дадам,
Бир соатда, бир қадам,
МЕТАНДА навбатдаман.

Мошинлар қатор-қатор,
Мўлтирар кўзларим,зор,
Бензиним йўқ, биродар,
МЕТАНДА навбатдаман.

Ҳар қиш ҳолат шу экан,
Газ йўқлиги чин экан,
Мошинни ёз мин экан,
МЕТАНДА навбатдаман.

Кимга қандай нафим бор,
Навбатим бор, сафим бор,
Чойхонада гапим бор,
МЕТАНДА навбатдаман.

Асабдан қақшайди қалб,
Совуқдан титрайди лаб,
"ТУЛПОРИМНИ'' етаклаб,
МЕТАНДА навбатдаман.

© ХУРШИД КАРИМ


Ҳаммага Салом!
Бугун "Худудларда газ йўқлиги сабабли электр энергия тарифидаги лимитларни ўзгартириш ҳақида" менинг фикрим порталига мурожаат ёздим.
Ушбу хавола (https://petition.gov.uz/petitions/request/8623) га киринг ва маъқул келса овоз беринг ва бошқаларга ҳам тарқатинг. 10 000 та овоз йиғса парламент буни кўриб чиқар экан.
Харакат қилиб кўрайлик.
Фақат икки кун вақт берилар экан.


Ҳикоя dan repost
Кўнгил қургур тўлмайди
Чиройим очилмайди
Ҳуҳҳ отволмасам бўлмайди
Мани носвойим қани?
...
Ҳотин келма ёнимга
Ўйнама асабимга
Қил сиғмайди кўнглимга
Мани носвойим қани?
...
Ёмон ўқиб қолмайин
Ўрис бўлиб олмайин
Айт ҳеч яширмайин
Мани носвойим қани?
...
Биласан кайф керак
Сиқилиб кетди юрак
Жим турма бер бир
дарак
Мани носвойим қани?
...
Ҳуморимла ўйнашма
Ке қўй пачакилашма
Калтак еб қолма ома
Мани носвойим қани?
...
Ғулом ёзма ёзаки
Носвойимсиз жиззаки
Бир қувманда шунчаки
Мани носвойим қани?
👀?


Лўлига фол очирдим..🙈
(Хазил)

Дарвозадан мўралаб
Лўли чақириб келди
Бирор одам борми деб..
Секин бақириб келди 🗣

-Аллох йўлига баччам
Менга садаға бергин
Фолингни очиб қўяй
Қани қўлингни бергин..!🤗

Фол бўлса,фол бўлди-да
Мана олинг қўлимни
Фақат ўзимни эмас..
Кўриб беринг эримни 🙏

-Шўринг қурғур вой баччам
Қадринг мунча хор экан?
Ёш бошинга айланай
Кундошинг ҳам бор экан..🤔

Вой дод дедим,вой дедим..!
Кимлигин топай дедим
Қанча керак айт лўли?
Оғзингни ёпай дедим..😳

Пул керакми, ёр керак?
Олиб келгин борингни
Ўзингники қиламан
Умирбод шу ёрингни 🧐

Шунда кириб эримни
Бор пулларин опчиқдим
Яна катта сўмкага
Ул бул нарса собчиқдим🙊

Лўли пулни олдида
Аста санай бошлади
Қайдандир эрим келиб
Пулга қўлин ташлади 😱

Етти авлоди қолмай
Қарғаб кетди лўлини
Хақоратлаб бирма бир
Қурутдику шўрини 😜

Қўрққанидан лўли ҳам
Сакраб туриб югурди
Эрим бориб ортидан
Зўрға тепиб улгиди 🤣

Эримдан қўрққанимдан
Югурдим ҳар томонга
Яшириниб олай десам
Сиғмайманда жавонга 🤨

Хай хайимга қарамай
Эшитмай сўзимни ҳам
Лўлини орқасидан
Хайдади ўзимни ҳам 😩

Уйинг куйгур ялмоғиз
Қайдан ҳам фол очдинг а?
Мени балога қўйиб
Ўзинг қайга қочдинг а?🥺

Пойма пой тапичкада
Кўчада қолиб кетдим
Шунча пулга куярдим
Ўзим ҳам ёниб кетдим 🫢

Зўрға топган эримни
Бериб қўймай дедим-да
Лўли баҳона бўлиб
Мен ҳам калтак едимда 🙄

Лўлига буюрмади
Халол экан пулларим
Лекин хамон қўрқувдан
Қалтирайди қўлларим 🥴

Фол полларга ишониб
Сарф қилманг пулизни
Бандам дия ёритсин
Оллох сизни йўлизни 🤗

Барчиной Йўлдашова.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
"Умр мазмуни"
© Екатирина Ван шеъри, русчадан Юлдуз Хайдарзода таржимаси.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


БАҲС

Масал

Газ ва “Свет” бир куни
Баҳслашиб қолдилар,
Синагани кучини
Аҳдлашиб олдилар.

Камбағалнинг кулбасин
Танлашди синов учун.
Ҳар не усул қўлласин,
Ҳар ким кўрсатсин кучин!

Баҳс шарти: галма-гал
Бормайдилар кулбага.
Кимни роса камбағал
Сўкса, ғолиб ўша-да!

Бир куни газ бормади,
Ўчоқ ёқди камбағал.
Чироғи порламади,
Ойга боқди камбағал.

Кунлар ўтди, ҳафталар,
Ойлар ўтди орадан.
Икков охир ҳафталаб
Бормагани-бормаган.

Камбағал сўкинмасмиш,
Ойга боқиб юрибди.
Ҳаттоки ўкинмасмиш,
Ҳатто кулиб турибди.

Бу ҳолдан икков ҳайрон,
Ҳасратларин тўкишди.
Камбағални беармон
Бўралатиб сўкишди.

Синов жойини янглиш
Танлашганин англашди.
Бошқатдан, қаср янглиғ
Иморатни танлашди.

Бир кун эмас, бир соат
Бормаганди ҳар икков,
Минг сўкиниш, минг лаънат,
Оғиздан чиқди олов!..

Ким ютди, ким ютқазди,
Бу энди кўп муҳиммас.
“Свет”бой қувиб газни,
Тўхтамасмиш бир нафас.

Кулбадаги акамиз,
Дерсиз, қандай юрибди?..
Эшитишимча, ҳануз
Ойга боқиб турибди.

18.01.2025.
©️Носиржон ТОШМАТОВ

     МУШТУМ каналидан.


Бир ой олдин ёзгандим.
Бир қизни личкасига.
Бехато урдимикан.
Юрагим точкасига.

Жудаям қайсар эди.
Севишимни сезарди.
Келтириб рашким мени.
Юрагимни эзарди.

Тўлингина ой бўлиб.
Осмонларга боқарди.
Шу куйдирги қизчани.
Аразлаши ёқарди.

Гуруҳларда юрмай қўйдим.
Жим юришим сўради.
Атрофимни қўрғон қилиб.
Рашки билан ўради.

Куни кеча урушгандик.
Аразлаб лабин бурди.
Хайир сизга Жаним деб.
Эркалаб спам урди.

Блокка солиб мени.
Қоним ичиб юради.
Қўлимга тушсин хали.
Энасини кўради.

Спамдан уч кунгача.
Ёзолмайман хечкимга.
Ор қиламан қизлардан.
Ёзворинг деб личкамга.

Севгига чанқоқ юрак.
Дукиллайди тинмайди.
Яхши шеър ёзиш учун.
Севишмасам бўлмайди.

Дардим тўкиб қоғозга.
Қалтирайди қаламим.
Илхом пари аразда.
Уша қизда аламим.

Уч кун сабр тилаб ўзим,
Юрагим энди тинсин.
Менга спам босган қизни,
Тирноқчалари синсин.


Юртимизда меҳмондан
Қайтишида сўрабди:⠀
-Ўзбекистон ёқдими?⠀
Чет эллик ҳам "ўрабди":

-Ҳа, жуда ҳам! Анъана
Урф-одатлар зўр экан.
Газ ўчириш удуми
Салча хунукроқ экан.

© Samigo, 18.01.2025


МЕН МАЖЛИСНИ СЕВАМАН!

Мен мажлисни севаман,
Менга мажлис ёқади
Гар мажлис ўтказмасам
Ичим ёниб кетади!

Мажлиснинг ҳар номи бор,
Селекторли жойи бор,
Аппаратний, планёрка
ВКСдек йўли бор!

Мажлис борки юрар иш,
Мажлиссиз бўлмайди иш,
Мажлис ўтказай кўпроқ -
Тиним билмай ёзу қиш!

Мен мажлис ўтказмасам,
Ҳодимлар ишламайди,
"Даже" оддий нарсага -
Калта ақли етмайди!

Шанба-бозор фарқи йўқ!
Эртами кеч фарқи йўқ!
Менга қолса ярим тун -
Ўтказаман фарқи йўқ!

Мажлиссиз бошланган иш,
Бошга келтирар ташвиш!
"Чора-тадбир" туздириб -
Бошлаш керак ахир иш!

Протоколга кўмаман,
Топшириққа кўмаман,
Кабинетга кирволиб -
Ижросини сўрайман!

Мана сиз ҳам кўрасиз,
Ҳали яхши бўлади
Ҳар кун мажлис ўтказсам -
Тараққиёт келади!

Кейин раҳмат айтасиз,
Ҳар бир мажлисларимга
Офарин шу вазирга -
Етсин ниятларига!

Борай мен, соат бешда,
Яна бир мажлисим бор
Мажлис қилмасам агар
Ишимда ташвишим бор!

Мен мажлисни севаман,
Мажлис менга ёқади!
Ҳар кун мажлис ўтказсам -
Қуёш кулиб боқади!

Мажлис борки, бор прогресс!
Мажлис йўқ, демак регресс!
Ўзбекистон гуллайди -
Мажлис борки, қилма стресс!

©️ Зиё Зуҳал

P.S.:
Баъзи шеърлар зўр бўлиши учун қофия, туроқ керак эмас. Шунчаки кўтарилган муаммо долзарблигининг ўзи кифоя!


БОПЛАБ  УРИШ  ДЕГАНИ...
          (ҳазил шеър)

Ётган эдим, тўрт безори,
Кириб келди ёнимга.
Тўрт томондан,
Туртиб - нуқиб,
Қасд қилишди жонимга.
Пойлаб туриб бир урдим,
Тўрттаси ҳам қулади,
Боплаб уриш дегани,
Ана – шундай бўлади.

Ҳали улар тўртта экан,
Ўнтасига – қодирман,
Ҳазиллашманг мен билан,
Мен – шунақа ботирман.
Оббо бу кўп мақтанди деб,
Қила кўрманг маш-маша,
Бир уришда қулатганим
Бор йўғ-и, тўртта пашша...

    ©Шукурулло Сувонов
   Adabiyot Olami каналидан.


Ҳазил шеърларга фикр билдириш грухи dan repost
Бугун эркаклар куни
Аёллар билар буни
Лекин совғамиз пайпоқ
Бизлар биламиз уни

Қиммат совға олмаймиз
Ишимиздан қолмаймиз
Пайпоқ совға қилдинг деб
Юзингизга солмаймиз

Лекин байрамингизга
Совға керак биламиз
Бизлар ҳам сизга ўхшаб
Пайпоқ совға қиламиз

Саккизинчи март яқин
Билиб олинг аёллар
Қиммат совға берар деб
Суриб юрманг хаёллар

Элда шундай нақл бор
Ҳар ким экганин ўрар
Пайпоқ совға қилганлар
Энди ўзидан кўрар

Эркакга нима керак
Мехр ширин сўз керак
Шўр бодринг-у закуска
Ҳамда тоза100🍷керак

© Ўткурий


ХАЗИЛ. ШЕР  14- ЯНВАРГА


Мени  билган қизларга,
Етказинглар  арзимни.
Кимдир  нимадир  берса,
Қайтарганман қарзимни.


Дейман  тақдир  пешона,
Кимга  тегса  тегаверсин.
Қилмай  турли  бахона,
Олганин  қайтиб  берсин,


Кўп қизларни ўпганман,
Саккизинчи  март  куни.
Қайтади  деб  юрганман,
Қанча  кутганман  буни,


Пайпоқ  беришса  агар,,
Ана  берсин  Анварга.
Мен  берганни қайтарсин,
Ўн  тўртинчи  январга.


Майли  хаммангиз  бирга,
Тўпланинглар  вақт  топинг.
Чақиринг  чиқай  йўлга,
Борай  галма-гал  ўпинг.


Замон  билан  хамнафас,
Юринг  ортда  қолманглар.
Ўртоғизга  қастма  қаст,
Ким  не  берса  олмаглар.


Азалда  бор  қайтариш,
Кимдир  нимадир  олса.
Гул  олганлар  гул  берсин,
Бўса  олганлар  бўса.


✍. Хамробек.  Нуралиев.


14-январь Ватан ҳимоячилари куни билан барчани, Ўзбекистонда турли касбларда меҳнат қилаётган ўғлонларни табриклайман!

Забардаст оталар, эркаклар ҳақида гап кетганда уларнинг жамият ва оиладаги маъсулият ва ўрнини эслаш жоиз. Улар оилада ҳимоячи, раҳбар, таъминловчи ролини бажариб, фарзандларга намуна ҳамдир. Маъсулиятли, меҳнаткаш, ғамхўр, камсуқум, жамиятнинг таянчи, оиланинг қалби. Уларни ҳурмат қилиш, қадрлаш бизнинг бурчимиз.
Эркаклар жамиятда кўпинча оғир меҳнат, ҳавфли ишлар ва раҳбарлик вазифаларини бажаришади. Оила, жамият, иш жойидаги юкни кўтариб, ҳамма учун шароит яратишга интилишади. Уларнинг меҳнатини қадрлаш, эътироф этиш, қўллаб-қувватлаш, миннатдорчилик билдириш, ҳурмат ва ишонч кўрсатиш, соғлигини эътиборга олиш оила ва жамият учун ҳам фойдалидир. Эркакларнинг ўрнини тан олиш ҳам барқарор ва тинч ҳаётнинг асосидир.
Эркаклар ишлайди, моддий қийинчиликларни енгади, фарзандларига ёруғ келажак ҳадя этиш учун тиришади. Кўпинча ўз орзу-истакларини четга суриб оиласи учун яшайди. Бунга ҳеч қачон эътироз билдирмайди. Оталар беминнат меҳнати жамиятнинг асосий таянчи ҳисобланади. Уларни қадрлайлик.
"Ота-бу дарахт, унинг соясида бутун оила ором олади"

Ҳилола МАМАЖОНОВА

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.