Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ДХХ ва ИИВ ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида
ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний диний жамоат фош этилди


Пойтахтдаги миллий таомлар ошхоналаридан бирида тунги вақтда божхона идораларининг 3 нафар ходими, Тошкент давлат шарқшунослик университети талабаси, технопарк директори ўринбосари, хусусий автомактаб директори ўринбосари, “Сергели-авто” бозорида савдо билан шуғулланувчи шахслар ва бошқалардан иборат жами 17 нафар фуқаро овқатланиш баҳонасида тўпланиб, турли хил диний адабиётлардан фойдаланган ҳолда ноқонуний жамоат кўринишидаги йиғинларни ташкил этишган.

1976-2001 йиллар оралиғида туғилган мазкур шахсларнинг кўпчилиги асли наманганлик бўлиб, ҳозирда Тошкент шаҳрида истиқомат қилишади.

Аниқланишича, Божхона қўмитасининг бошқарма бошлиғи ўринбосари динга мутаассибларча берилиб, 2021 йилдан бошлаб мазкур норасмий диний дарсларни мунтазам равишда ташкил этиб келган. У ҳар бир дарс учун жамоат аъзоларидан маълум миқдорда пул йиғиб, устозларга берган.

Гуруҳ аъзолари 1989 йилда Наманган вилоятида туғилган ва ҳозирда Миср Араб Республикасида бўлган шахсдан “Телеграм” мессенжери орқали онлайн тарзда сабоқ олишган.

Шунингдек, уларга Тошкент давлат шарқшунослик университети талабаси ҳам оффлайн тарзда диний маърузалар ўтган.

Ҳозирда Божхона қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари, божхона органлари тезкор ходими ва катта инспектори, шунингдек, Тошкент давлат шарқшунослик университети талабаси ҳамда жамоат аъзоларига Миср давлатидан туриб, онлайн тарзда диний сабоқ берган фуқарога нисбатан Жиноят Кодексининг 216-моддаси (Жамоат бирлашмалари ёки диний ташкилотларни қонунга хилоф равишда тузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қолган фуқаролар жиноят иши доирасида гумонланувчи сифатида терговга жалб қилинган.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ДХХ ва ИИВ тузилмалари томонидан 8-9 февраль кунлари мамлакатимиз миқёсида “Ориат” кенг кўламли тадбирлари ўтказилди.

Тезкор-профилактик тадбирлари давомида жамоат хавфсизлиги ва саломатлигини таъминлашга масъул бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда соғлиқни сақлаш муассасалари вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар ҳудудларда фаолият олиб борди.

Ахлоқ ва соғлиққа қарши қаратилган жиноятларни аниқлаш, ОИВ (ОИТС), тери-таносил ҳамда бошқа турдаги юқумли касалликларни аҳоли орасида тарқалишининг олдини олиш мақсадида сауналар, СПА салонлар, массажхоналар, караоке барлар, меҳмонхоналар, хостеллар ва тунги клублар каби жами 362 та масканларда 506 та рейд тадбирлари ўтказилди.

Текширилган объектларда аҳоли саломатлигига хавф солиши мумкин бўлган жами 2.469 нафар шахслар билан тушунтириш ишлари олиб борилди ва уларнинг 968 нафари мобил тарзда шифокор кўригидан ўтказилиб, тегишли тиббий хулосалар олинди.

Аниқланган ҳолатлар бўйича қўзғатилган 155 та жиноят ишлари доирасида 159 нафар шахслар жиноий жавобгарликка тортилди. 437 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилиб, 1.236 нафар шахслар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди ҳамда уларнинг 624 нафари расмий огоҳлантирилди.

Кенг кўламли тадбирлар доирасида 2005 йилда туғилган аёл ОИТСга қарши курашиш марказида рўйхатда туриб, бошқа шахслар билан тартибсиз жинсий алоқа қилган тақдирда, Жиноят Кодексининг 113-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилишига қарамасдан 5 нафар шахс билан жинсий алоқа қилганлиги аниқланди. У турли миқдордаги пул эвазига хизмат кўрсатиб, ушбу шахсларни ОИВ инфекцияси юқиши хавфи остида қолдирганлиги учун Жиноят Кодексининг 113-моддаси тартибида хужжатлар расмийлаштирилди.

Хоразм вилоятида ўтказилган рейд тадбирлари давомида Янгибозор туманидаги тунги клуб иш бошқарувчиси бўлган 2004 йилда туғилган шахс клубда мижозларга гиёҳвандлик воситаларини сотиш билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланди. Ҳодиса жойидан гиёҳвандлик воситаси, 2 дона бита, 2 дона пичоқ ва 1 дона электрошокер ашёвий далил сифатида олинди.

1986 йилда туғилган шахс эса 2 нафар жиноий шериклари билан бирга Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги хонадонда синтетик гиёҳвандлик воситасини игна орқали қабул қилиб, “бангихона” ташкил этганлиги аниқланган. Ўтказилган шахсий тинтувлар жараёнида улардан бирининг ёнида қора рангли пакетга ўралган синтетик гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Жамоат хавфсизлиги ва саломатлигини таъминлаш йўналишидаги тезкор-профилактик тадбирлар давом эттирилади.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿


Катта миқдордаги гиёҳвандлик моддалари қўлга олинди

ДХХ Чегара қўшинлари томонидан Божхона қўмитаси билан ҳамкорликда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини республикамизга олиб киришга бўлган навбатдаги уриниш бартараф этилди.

2025 йил 9 февраль куни Сурхондарё вилоятидаги “Термиз автойўллари” халқаро ўтказиш пункти орқали республикамиз ҳудудидан транзит тарзида ўтиш учун кириб келган юк автотранспорт воситасини белгиланган технологик схема асосида чегара назоратидан ўтказиш жараёнида мазкур автотранспорт воситасига ортилган 13,5 тонна оғирликдаги супурги ходимларнинг диққатини тортди.

Шундан сўнг, мазкур автотранспорт воситаси “Термиз автойўллари” халқаро ўтказиш пунктига туташ ҳудуддаги "Термиз" ташқи иқтисодий фаолият божхона пости тасарруфидаги божхона омборига келтирилиб, ундаги товарлар чуқурлаштирилган кўрикдан ўтказилди.

Аниқланишича, юк автотранспорт воситасига 180 та қопда супурги жўхориси ўсимлигидан тайёрланган 22 минг 500 дона хўжалик супургилари ортилган. Мазкур супургиларни синчиклаб кўздан кечириш давомида, 2 986 дона супургиларнинг дастаклари орасига айнан супурги рангига мос равишда сариқ рангдаги скотч билан ўралган ўртача 25 см узунликдаги полиэтилен ўрамлар моҳирлик билан яширилгани фош бўлди. Ушбу ўрамлар белгиланган тартибда ва холислар иштирокида очиб кўрилганида, уларнинг айримлари ичига ўртача 200 гр. оғирликдаги ўткир ҳидли гиёҳвандлик воситасига ўхшаш модда яширилгани аниқланди.

Шундай қилиб, мазкур ҳолатда 2 984 дона супурги дастакларидан ажратиб олинган ўрамлардаги ўткир ҳидли тўқ жигарранг гиёҳвандлик воситалари экспресс анализ натижаларига кўра, “гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги аниқланди ва ушбу заҳри қотил оғирлиги ўрамлари билан бирга 612 кг.ни ташкил қилмоқда.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга кадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмокда.


Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ДХХ: Фарғона вилоятида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишда Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар ҳамда божхона органлари билан ҳамкорликда бир нечта фаол тадбирлар ўтказилди.
Жумладан, Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи, 2003 й.т. фуқаронинг ёни ҳамда яшаш хонадонидан жами 2 кг. 992 гр. “гашиш” моддаси процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Маълум бўлишича, ушбу шахс Тожикистон Республикасидан олиб келинган ажал оғусини Фарғона вилоятида яшовчи мижозларга сотишни режалаштирган.

Бошқа ҳолатда эса Қўштепа туманида вақтинча яшовчи, 1984 й.т. Тожикистон Республикаси фуқароси Марғилон шаҳрида истиқомат қилувчи 3 нафар муқаддам судланган шериклари билан Тошкент вилоятининг Бўка туманига бориб, йўлнинг қатнов қисми четига тожикистонлик наркосавдогарлар яшириб кетган 1 кг. 977 гр. “гашиш” моддасини олиб, ортга қайтаётган вақтларида Наманган вилоятининг Поп туманида қўлга олинди.
Маълум бўлишича, улар ушбу заҳри қотилни Фарғона, Марғилон шаҳарлари ҳамда Олтиариқ туманида яшовчи харидорларга сотишни режалаштиришган.

Қўқон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланувчи, 2003 й.т. муқаддам судланган шахс ва унинг 2004 й.т. турмуш ўртоғи ушланиб, улардан 1 кг. 924 гр. “гашиш” моддаси ашёвий далил сифатида олинди.
Аниқланишича, ушбу ажал оғуси ҳам Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келинган.

Қўқон шаҳрида қайд этилган яна бир ҳолатда 1988 й.т., муқаддам бир неча маротаба судланган шахсга тегишли “Комби” русумли автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг юкхонасида Қирғиз Республикасидан келтирилган 966 гр. “гашиш” ҳамда 976 гр. “опий” моддалари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ўзбекистон Республикаси ДХХ ҳамда ИИВ тузилмалари томонидан жорий йилнинг 5-7 февраль кунлари мамлакатимиз миқёсида “Ориат” ва “Қорадори” кенг кўламли тадбирлари ўтказилди.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿


Ўзбекистон Республикаси ДХХ ҳамда ИИВ тузилмалари томонидан жорий йилнинг 5-7 февраль кунлари мамлакатимиз миқёсида “Ориат” ва “Қорадори” кенг кўламли тадбирлари ўтказилди.

7 февраль куни ўтказилган “Ориат” кенг кўламли тезкор-профилактик тадбирлари давомида ахлоқ ва соғлиққа қарши қаратилган жиноятларни аниқлаш, ОИВ (ОИТС) ва бошқа турдаги юқумли, тери-таносил касалликларининг тарқалишини олдини олиш мақсадида сауналар, СПА салонлар, массажхоналар, караоке барлар, меҳмонхоналар, хостеллар, тунги клублар ва бошқа жамоат жойларида ҳамкорликдаги тадбирлар олиб борилди.
Тадбирлар доирасида 340 та объект текширилиб, аҳоли саломатлигига хавф солиши мумкин бўлган 2.957 нафар шахслар билан тушунтириш ишлари олиб борилди ва мобил тарзда шифокор кўригидан ўтказилиб, тегишли тиббий хулосалар олинди.
Аниқланган ҳолатлар бўйича қўзғатилган 93 та жиноят ишлари доирасида 94 нафар шахслар жиноий жавобгарликка тортилди. 153 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилиб, 1.920 нафар шахслар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди ҳамда уларнинг 766 нафари расмий огоҳлантирилди.

“Қорадори” кенг кўламли тадбирларининг иккинчи босқичида жами 640 та махсус тезкор тадбирлар доирасида 1.401 нафар гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш, сақлаш, истеъмол қилишда гумон қилинган шахслар билан тезкор ва профилактик огоҳлантирув тадбирлари амалга оширилди.
Ўтказилган тадбирлар давомида жами 28 кг. 857 гр. гиёҳвандлик воситалари (героин, опий, гашиш, синтетик турдаги гиёҳвандлик воситалари) ҳамда 9.421 дона кучли таъсир қилувчи ва психотроп дори воситаларининг аҳоли орасида тарқатилиши тўхтатиб қолинди. 18 та ноқонуний ўқ отар қурол ва 126 дона совуқ қуроллар аниқланди.
Шунингдек, 339 нафар шахсларга нисбатан 269 та жиноят иши қўзғатилди ҳамда 119 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди. 53 нафар қидирувдаги шахслар ушланди. 656 нафар шахслар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, 234 нафари расмий огоҳлантирилди.
Телеграм ижтимоий тармоғида олиб борилган тезкор тадбирлар давомида Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ туманида 1 кг синтетик гиёҳвандлик воситаси “закладка” усулида кўмилгани тўғрисида тезкор маълумот олинди.
Маълумот асосида олиб борилган тадбирлар натижасида 1986 ва 2002 йилда туғилган, икки нафар шахс гиёҳвандлик воситасини кўмилган жойдан олаётган вақтида ушланди. Улардан бири яшаб келаётган Миробод туманидаги уйнинг турли жойларида “закладка” усулида тарқатиш учун тайёрлаб қўйилган жами 200 гр. синтетик гиёҳвандлик воситаси, электрон тарози, изоляцион лента ва зип-пакетлар борлиги аниқланиб, ашёвий далиллар ҳужжатлаштириб олинди.
Одам савдосига қарши курашиш йўналишида ўтказилган тезкор тадбирда 1986 йилда туғилган, Тошкент шаҳрида вақтинча яшаб келаётган Туркия Республикаси фуқароси ва икки нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қўлга олинди. Ушбу шахслар ўзаро жиноий тил бириктириб, жинсий эксплуатация қилиш мақсадида 2 нафар аёлни Тошкент халқаро аэропорти орқали Истанбул шаҳрига жўнатаётган вақтларида тадбир иштирокчилари томонидан ушланди.
Пойтахт ҳудудида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида 1980 йилда туғилган шахс Учтепа туманида 1987 йилда туғилган фуқарога таҳдид қилиб, унинг юз соҳасига бир неча маротаба урганлиги ва нархи 280 АҚШ доллари бўлган қўл телефони ҳамда 460 минг сўм пулларини қўлга киритиб, воқеа жойидан яширинганлиги аниқланди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.
Шунингдек, ушбу шахснинг таниши ўзининг яшаш манзилида “Макаров” пистолетини сақлаб келаётганлиги ҳақида тезкор маълумот олинди. 6 февраль куни 1978 йилда туғилган мазкур шахс ушланиб, унинг Учтепа туманидаги уйида ўтказилган тинтув давомида, 1980 йилда ишлаб чиқарилган 1 дона "Макаров" пистолети, 2 дона ўқдон ва 15 та жанговар патронлар аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди.
Криминоген вазиятни барқарорлаштириш борасидаги тезкор тадбирлар бошқа йўналишларда ҳам давом эттирилади.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿


Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг
ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказилди


Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда, Сирдарё вилояти прокурорининг катта ёрдамчиси бошқарувида бўлган “Спарк” русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилди.
Натижада, автомашина салонида 50 дона “Зардекс” кучли таъсир қилувчи дори воситаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, унга мазкур дори воситаларини сотган Cамарқанд вилоятининг Булунғур туманида истиқомат қилувчи, 1997 й.т. фуқаро Тошкент шаҳрида қўлга олинди ва ундан ҳам
300 дона “Зардекс” кучли таъсир қилувчи дори воситаси ашёвий далил сифатида олинди.

Таъкидлаш лозимки, ушбу кучли таъсир қилувчи дори воситалари Қирғиз Республикасидан ноқонуний йўллар билан олиб келинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Фарғона вилоятида қалбаки ва сифати
кафолатланмаган дори воситаларининг савдосига чек қўйилди



Қўқон шаҳрида яшовчи, 2004 й.т. фуқаро Шикорбеги маҳалла фуқаролар йиғинидаги хонадонларнинг биридан сифат сертификати ва яроқлилигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 2005 дона ампулада “Мидокалм” ва 750 дона ампулада “L-Lizin Essinat” номли дори воситаларини ҳамда қадоқлаш учун керак бўладиган қоғоз қути ва йўриқномаларни ўзининг “Ласетти” русумли автомашинасига юклаган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Сўнгра, ушбу хонадон кўздан кечирилганда, 1177 дона “Актовегин”, 165 дона “Тавегил”, 30 дона “L-Lizin Essinat”, 2700 дона ампулада номсиз дори воситалари, шунингдек, дори воситаларининг махсус қоғоз қутилари, улардан фойдаланиш бўйича йўриқномалар, қалбаки усулда тайёрланган ёрлиқлар ва дори номларига ўзгартириш киритадиган рангли бўёқлар солинган пластик идишлар сақлаб келинаётганлиги маълум бўлди.
Аниқланишича, мазкур фуқаро ўзининг жиноий шериги бўлган – 1980 й.т. шахсга тегишли ушбу хонадонда қўлбола усулда дори воситаларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган яширин цех ташкил этган.
Экспертиза хулосаларига кўра, ашёвий далил сифатида олинган дори воситалари қалбакилаштирилган ва сақлаш шароитига амал қилинмаган бўлиб, уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиш ҳамда тиббиёт амалиётида қўллаш тақиқланади. Мазкур қалбаки дори воситаларининг умумий қиймати 78 млн. сўмни ташкил этади.
Таъкидлаш лозимки, 2004 й.т. шахс муқаддам қалбакилаштирилган дори воситаларини ўтказиш мақсадида тайёрлаш ва сақлаш ҳатти-ҳаракатларини содир қилганлиги учун унга нисбатан Жиноят Кодексининг 186 прим 3-моддаси 2-қисми “б” банди билан қўзғатилган жиноят иши ҳозирда судда кўрилаётган бўлишига қарамасдан, такроран жиноят содир этган.
Ҳозирда иккала фуқарога нисбатан Жиноят Кодексининг 186 прим 3-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Қўқон шаҳрида кузатилган яна бир ҳолатда, 1983 й.т. фуқаро сифат сертификатига эга бўлмаган 800 дона “Дюфастон” номли дори воситаларини 800 минг сўмга сотаётган вақтида қўлга олинди.
Шунингдек, унинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, “Элевит”, “Урсосан”, “Дюфастон”, “Йодомарин” ва “Дюспаталин” номли жами 405.010 дона, умумий қиймати тахминан 1 млрд 800 млн. сўмдан ортиқ сифат сертификатига эга бўлмаган дори воситалари, 5000 дона йўриқнома ва 1200 дона қадоқлаш қутиси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.
Тезкор тадбир давом давом эттирилиб, унинг жиноий алоқаси бўлган, 1983 й.т. муқаддам судланган шахснинг хонадони кўздан кечирилганда, “Мидокалм” дори воситасининг 900 дона ёрлиқлари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. Шунингдек, у “Дипросан” ва “Тавегил” дори воситалари учун 2000 донадан этикетка ва фойдаланиш йўриқномасини чоп этиш бўйича буюртма берганлиги ҳам маълум бўлди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ўзбекистон Республикаси ДХХ ҳамда ИИВ тузилмалари томонидан жорий йилнинг 3-4 февраль кунлари мамлакатимиз миқёсида “Қорадори” кенг кўламли тадбирларининг дастлабки босқичи олиб борилди.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿


Ўзбекистон Республикаси ДХХ ҳамда ИИВ тузилмалари томонидан жорий йилнинг 3-4 февраль кунлари мамлакатимиз миқёсида “Қорадори” кенг кўламли тадбирларининг дастлабки босқичи олиб борилди.

Гиёҳвандлик ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний муомаласи билан шуғулланиб келаётган шахслар ва жиноий гуруҳлар фаолиятига чек қўйиш мақсадида жами 653 та махсус тадбирлар ўтказилди.

Ўтказилган тадбирлар давомида жами 112 кг 257 гр гиёҳвандлик воситалари (героин, опий, гашиш, синтетик турдаги гиёҳвандлик воситалари) ҳамда 8601 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг аҳоли орасида тарқатилиши тўхтатиб қолинди. Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласидан олинган 287 минг 460 АҚШ доллари ва 569 миллион сўм миқдоридаги пуллар далилий ашё сифатида расмийлаштирилди.

Қўзғатилган 222 та жиноят ишлари доирасида 228 нафар шахслар жиноий жавобгарликка тортилди. 64 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди. 47 нафар қидирувдаги шахслар ушланди. 357 нафар шахслар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, 231 нафари расмий огоҳлантирилди.

Шунингдек, кенг кўламли тадбирлари доирасида 175 та “тиғ”, 58 та “бита”, 24 та “кастет” ва 77 та қурол олинди.

Криминоген вазиятни барқарорлаштириш борасидаги тезкор тадбирлар бошқа йўналишларда ҳам давом эттирилади.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Фарғона вилоятида ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида халқаро миқёсда жуда катта миқдорда пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб келаётган жиноий гуруҳ фаолияти фош этилди.

Каналга аъзо бўлинг
👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿

11 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.