Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Ушбу каналда ўзбек тилида кўпчилик йўл қўядиган турли хатоликлар ва уларни бартараф қилиш ҳақида сўз боради.
Лотин алифбосида: @xatoliklar_lotin
Имло бўйича саволлар: @xatoliklarbot
Админ: @nuqtavergul
Моддий қўллаб-қувватлаш: t.me/xatoliklar/1059

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Таржимонларга тавсия

Таржимон луғатдан сўзларнинг тўғридан-тўғри таржимасини топиб қўйиши камлик қилади. Бунда контекст, матн услуби ва оҳанги ҳам ҳисобга олиниши керак.

Расмда таниқли автомобиль бренди "погрузитесь" сўзини "ғарқ бўлинг" деб ўгирган — сўзни шунчаки таржима қилиб қўйгани етмагандай, уни ҳам хато билан ёзган. Яхшиямки "чўкиб кетинг" ёки "кўмилиб қолинг" демабди.

Хуллас, жуда содда қилиб айтадиган бўлсак, сўзни эмас, гапни, умумий маънони таржима қилинг.

🇷🇺 Погрузитесь в безупречный комфорт
🇺🇿 Бенуқсон қулайликка ғарқ бўлинг ❌

Менинг таклифларим:
— Мукаммал қулайликдан баҳраманд бўлинг ✅
— Аъло даражадаги қулайлик муҳитига шўнғинг ✅

Сиз гапни қандай таржима қилган бўлардингиз?

*Расм обуначиларимиздан
@xatoliklar

3.4k 0 33 33 122

Қай бири тўғри?
So‘rovnoma
  •   Мулоқот | Muloqot
  •   Мулоқат | Muloqat
2788 ta ovoz


Қай бири тўғри?
So‘rovnoma
  •   Кўйлак | Ko‘ylak
  •   Кўйнак | Ko‘ynak
  •   Иккаласи ҳам тўғри
2884 ta ovoz

4.8k 0 15 41 104

Қай бири тўғри?
So‘rovnoma
  •   Шарни иширди
  •   Шарни шиширди
3465 ta ovoz

6k 0 24 46 127

Муаллифдан

Кеча ўзбек тили куни эди, аммо каналга ҳеч нарса жойламадим. Вақтим ёки контент йўқлиги учун эмас, шунчаки бошқаларни томоша қилгим келди.

Давлат идораларидан тортиб кўча б/влогерларигача — ҳамма ўзбек тили ҳақида қайғуришини билдирди. Аммо деярли ҳеч бири амалда буни кўрсатиб беролмади. Табиийки, бугун тил масаласи эсдан чиқарилди.

Тил ҳақида фақат бир кун гапирилмайди. Шунинг учун мен шунчаки сукут сақладим.

@xatoliklar

9.5k 2 9 40 283

Имловий хатолар билан ёзиш катта брендларга ярашмайди. Бизга ўхшаган мутахассислар билан ҳамкорлик қилса, иши ўнгидан келармиди...

Суний ❌
Сунъий ✅

Чидамлийлик ❌
Чидамлилик ✅

Бардошлийлик ❌
Бардошлилик ✅

Яна қандай хато-камчиликлар бор матнда, топинг-чи.

*Расм обуначиларимиздан

@xatoliklar

9k 1 16 91 113

Кўчмас мулк билан шуғулланадию, лекин копирайтерга ажратишга пули йўқ. Тўғрироғи, ҳалигача копирайтер хизматидан фойдаланиш кераклигини тушуниб етмаган. Ҳечқиси йўқ, биз тушунишга ёрдам берамиз.

*Расм обуначиларимиздан
@xatoliklar


Kun.uz'да аввал таржималар яхши бўларди, ҳозир ўгирилган хабар ё мақолаларни ўқиб бўлмайди

Юқоридаги матнни Kun.uz'дагилар таржима қилмаган бўлса-да, чиқаётган материалларга улар жавобгар.

Бу матн аниқ аввал рус тилида ёзилган ва Google'да таржима қилинган. Чунки йирик компания эгалари ўзбек тилига тупуриб қўйишган. Уларда иш бошқарувчилар, менежерлар, копирайтерлар — рус миллатига мансуб мутахассислар ёки русийзабон чаласавод ўзбеклар, аксар ҳолларда шундай.

Рус тилида маъноси тушунарли бўлган гапларда баъзи сўзлар тушириб қолдирилади. Бу рус тилига хос, ўзбек тилига эмас. Масалан, собиқ AKFA, ҳозирги Марказий Осиё Университетида тиббиёт фанидан дарс берувчи бир устозни таништирувчи реклама баннерида шундай гап бор: «У ҳаётларни асраб қолади (ёки қутқаради эди)». Ўзбек ҳеч қачон бундай демайди. Бу гап ҳам русча: «Он/Она спасает жизни» шаклида туғилган ва охирида «людей» сўзини ўзида яширган. Бу эса таржимада ўз аксини топмаган, чунки Google'да ақл бор, лекин тафаккур йўқ.

Тепадаги ҳолатда ҳам айнан шундай. «...покоряет (сердца) владельцев», деган мазмундаги гапни бизнинг тилни буриб, нада русчани, нада ўзбекчани қойиллатиб гапира оладиган ёшларимиз «эгаларини забт этади» дея имкон қадар саводсизларча таржима қилган. Соф ўзбекчада эса «қалбларни забт этади», деб таржима қилиниши керак.

Бундай кичик кўринадиган, аммо онг остида муҳрланиб қоладиган хато иборалар урфга кирмаслиги учун бизнес эгалари, тадбиркорлар ва маркетинг агентликлари матнларни копирайтерларга аввало ўзбек тилида ёздириб, сўнгра исталган тилга таржима қилишлари керак бўлади.

Тилимиз ҳақида қайғурмасак, бизларни «забт этиш» анча осон кечади...

P. S. Муаллифлар матнни тўғрилаб қўйишди.

@xatoliklar


Копирайтинг курсига қабул ёпиляпти. Эртага ўқувчиларга биринчи дарс тақдим этилади. Бу сафар тўлов борасида анча енгилликлар берилди. Кўпчилик фойдаланиб қолди.

Қолганларни 2-3 ойдан сўнг, кейинги қабулда кутиб қоламиз.

@Copywriting_Support


Ўзбекистон экологик партияси бу ном тўғрими?

Хато бўлса, тўғриланглар, лекин партия номидаги "экологик" сифати партиянинг турини билдиряпти. Худди демократик партия, консерватив партия, сиёсий партия дегандек.

Аммо, менимча, сўз ўлароқ партиянинг йўналишини, қайси муаммоларга эътибор қаратишини билдираётгани йўқ.

Соддароқ айтсак, "экологик" — сифат:
— қандай партия?
— экологик партия.

Аслида, экологик муаммо/масала, экологик назорат, экологик хавфсизлик, экологик дунёқараш бўлиши мумкин, аммо экологик партия эмас.

Бу рус тилидан калька усулида таржима қилишнинг натижаси бўлса керак: экологическая партия

Қандай бўлиши керак?
Экология партияси
Экология масалалари партияси
Экологик масалалар партияси

@xatoliklar

7.8k 0 19 16 149

Экология партиясидан дурдона асар.

Оқ бу қора бўлиб, қора оқ бўлиб чиқса-чи? 😅

*Расм обуначиларимиздан
@xatoliklar

8.1k 1 113 38 188

Қабулни ёпяпмиз

Эслатма: 2 кунда курсга қабул тўлиқ ёпилади ва дарслар бошланади. Улгурмай қолганлар дарслардан қолиб кетади.

Улгуриш учун: @Copywriting_Support


Прафисанални видио мантаж кимга керак? Интрет маркетинг-чи?

*Расм обуначиларимиздан
@xatoliklar


Абдуазим Аҳрор (Рустамхўжаев) dan repost
Интервью чиққанини билмай ҳам қолибман.

Соҳага энди кираётганлар учун фойдали бўлади — асосий саволларга жавоблар берилган.

@Abduazim_uz


Oyina.uz | Tafakkur dan repost
Ҳозир копирайтингни ўрганиш учун энг қулай пайт. Касбингизни ўзгартиришга нима дейсиз?

📌 Бу ғоялар ва уларни ҳаётга татбиқ қилиш ҳақидаги касб – биз креатив кампаниялар яратамиз, реклама роликлари, ташқи реклама, дигитал фаолликлар ўйлаб топамиз. Замонавий касблар орасида эса копирайтингнинг ўрни бошқача – ким бўлсангиз ҳам, барибир, фикрларингизни аниқ, тушунарли қилиб етказиб бериш муҳим.

Oʻz: https://oyina.uz/uz/article/3098

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/3099

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram


Қай бири тўғри?
So‘rovnoma
  •   Эрталабки | Ertalabki
  •   Эрталабги | Ertalabgi
3459 ta ovoz

8k 0 25 14 95

TAF танлови ўз манифестини эълон қилибди

Аввал манифест видеоси ва матни билан танишиб чиқинг, кейин муҳокама қиламиз:
https://t.me/makonmarketing/1821

Манифест ғояси бир қарашдан зўр — "билганингни қил" ҳақиқатан ҳам мотивацияни сўндирадиган жумла, лекин бу билан ота-она ҳар доим ноҳақ бўлиб чиқади деган ғоя илгари сурилаётгандек гўё.

Қачон ота-она "билганингни қил" дейди? Қачонки фарзанди адашаётганини кўрса, унга тўғри йўлни кўрсатганда у ўз фикридан қолмаса, тажрибасизлик сабаб оқибатларни кўра олмаётган бўлса.

Тўғри, инсон хатокор, адашиши, фарзандини аяб ёки ўз манфаатини ўйлаб унинг қандайдир янгиликлар қилишига йўл қўймаслиги мумкин. Аммо бу жумладан мотивация олиб, муваффақиятга эришган инсонлардан кўра эришолмаганлар кўпроқ бўлса керак.

Менимча, бу ерда урғуни бошқа тарафга қаратган маъқул бўларди. Масалан, "билганингни қил" жумласи аслида "билган нарсангни қил, билмаганингни қилма" деган маънода тушунилиши керак деган ғоя асос қилиб олинса, чиройлироқ чиқармиди.

Хуллас, айни ота-онанинг бу жумласини манифест сифатида олиш, тўғрироғи, бунга жавобан "Ҳа, мен нима истасам, шуни қиламан. Бу менинг йўлим" деган ички жавоб ота-онага бўлган ҳурматсизликдек туюлди менга. Сизга-чи?

@xatoliklar


Кўпчилик чегирма кутаётган экан

Устоз учун энг чиройли табрик йўллаган 5 кишига 300 минг сўм чегирма қилиб бердик. Улар зўр имкониятдан фойдаланиб қолишди.

Қолганлар эса хафа бўлишяпти. Нима ҳам дердик, танлов шарти шунақа бўлганди — устозингизга йўллаган табригингиз сизга яхшигина чегирма олиб келиши мумкин эди.

Лекин кўнглимиз бўш, шунга яна 5 кишига 100 минг сўмли чегирма тақдим этамиз. Шунчаки улгурсангиз бўлгани.

Ёзинг: @Copywriting_Support


Копирайтинг курсига тез кунда қабул ёпилади ва дарслар бошланади.

Курс бўйича саволларингиз бўлса, изоҳларда ёзинг, уялиб сўролмай юрганларга ҳам фойдали бўлади 👇


Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги dan repost
Инсонга қилган ишларига¹ ² қараб баҳо берилади

«Тўғри копирайтинг» муаллифлик курсимни илк бор йўлга қўйганимга 2 йил бўлибди. Шу кунгача курсда ўқиганлар сони 400 га яқинлашиб қолди.

Тан оламан, битирувчилар орасида дарсларни ўзлаштиролмай, ярмидан ташлаб кетганлар ҳам, кучли копирайтер бўлиб ишлаб юрганлар ҳам бор.

Ундан ташқари, шундай шогирдларим борки, лойиҳаларимнинг катта қисмини уларга тўлиқ топшириб қўйганман.

Жамоамга қўшилишни истовчилар кўп, аммо жамоа кенгайгани сари уларни имкон қадар иш билан таъминлашим керак. Шундай экан, бизнес эгаси сифатида сизга матн билан боғлиқ хизматлар керак бўлса, бемалол ўзимизга мурожаат қилаверасиз.

Жамоам билан қандай хизматлар кўрсатамиз?
— копирайтинг (сотув матнлари, сайт учун матнлар, лендинг прототипи, reels сценарийлари);
— таржима (инглиз, рус ва ўзбек тиллари);
— таҳрир ва тасҳиҳ ишлари (китоб ва журналлар).
— матн билан боғлиқ бошқа ишлар (саҳифалаш, китоб дизайни)

Нархлар бозордаги ҳолатдан қимматроқ, аммо нима учунлигини биласиз — ишимиз сифати борасида ортиқча гапга ҳожат йўқ, менимча. Ишонмасангиз, сарлавҳани ўқинг.

@nuqtavergul
@xatoliklar

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.