Muhim.uz dan repost
Тошларда сақланиб қолган тарих ҳақиқатлари
Ўзбекистон ҳудудида сақланиб қолган қоятош ёзувлари (петроглифлар) асрлар оша инсоният тарихининг бебаҳо манбаси сифатида баҳоланади. Ушбулар қадимги одамларнинг турмуш тарзи, маданияти ва диний қарашлари ҳақида муҳим маълумотларни тақдим этади.
Энг йирик қоятош ёзувларидан бири – Навоий вилоятидаги Сармишсой петроглифлари бўлиб, бу ерда 10 мингдан ортиқ қадимий тасвирлар сақланган. Бу манзилгоҳ Зарафшон дарёси этакларида яшаб ўтган қадимги одамлардан қолган. Шунингдек, Сурхондарёдаги Зараутсой қоятош ёзувларида ибтидоий овчилик саҳналари акс этган бўлса, Бойсун тоғларидаги Сийпантош, Тошкент вилоятидаги Хўжакент петроглифлари ўша давр одамларининг овчилик санъати ва табиат ҳақида.
Юртимиз ҳудудидаги ўнга яқин қоятош ёзувлари ЮНЕСКОнинг умумжаҳон маданий мерос рўйхатига киритилган.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясида мамлакатимиздаги энг муҳим қоятош ёзувлари ҳақида кенг маълумот тақдим этилиши кўзда тутилган.
@muhim_tahlil