YANGI XATIRCHI (Rasmiy kanal)


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Хатирчи туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Веб сайт:www.xatirchi.uz
You Tube:https://youtube.com/channel/UCa75SeMGeG-4vFEMdrjvfgw
Facebook:https://www.facebook.com/profile.php?id=100063671102665
Instagram:https://www.instagram.com/tv/CYhCA8XNCRg/?utm_medium=

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Shavkat Mirziyoyev_press-service dan repost
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития сферы услуг в регионах.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #xizmatlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
▶️#JARAYON
     #live

🟫 Xatirchi tuman Madaniyat markazida Alisher Navoiy tavalludining 584 yilligi munosabati bilan tashkillashtirilgan tadbir.

🫥🫥🫥🫥🫥🫥🫥🫥

🇺🇿Tuman hokimligining rasmiy sahifalarini kuzatib borishda davom eting.

✍️ XATIRCHI TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI

🌐Web | 💬Facebook | 👍Telegram |📷Instagram | 🎞You Tube


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Сўнгги саккиз йилда 125 та янги олий таълим муассасаси ташкил этилди. Шундан 23 таси хорижий университет филиаллари.

Лекин, ўтган йили олий таълимда экспорт атиги 26 миллион долларни ташкил қилгани имкониятларга мутлақо мос эмаслиги кўрсатиб ўтилди.

Олий таълим вазирлигига “Топ-1000”таликка кирган 2 та олийгоҳ билан чекланиб қолмасдан, яқин йилларда уларни 10 тага етказиш чораларини кўриш топширилди.

Ўтган йили 15 та маданият маркази хусусий секторга берилди. Тадбиркорлар 86 миллиард cўм инвестиция киритиб, 1,5 мингдан зиёд маданий тадбир ташкил қилди.

Вазирлик тизимидаги яна 120 та маданият ва санъат маркази бўш турибди. Шу муносабат билан маданият вазирига марказларни илғор хорижий тажриба асосида хусусий секторга беришни ташкиллаштириш топширилди.

Йиғилишда ҳудуд раҳбарлари ва вазирларнинг ҳисоботи тингланди, тадбиркорларнинг намунали тажрибаси кўриб чиқилди.

Facebook|Instagram|X


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Ижтимоий соҳа ташкилотлари ҳам экспорт фаолиятида фаолроқ иштирок этиши зарурлиги таъкидланди.

Ўтган йили “Тиббий хизматлар меҳмондўстлиги” дастури бошланди. Жарроҳлик, дерматология, эндокринология марказлари чет эллик фуқароларга хизмат кўрсатишдан 1 миллион долларгача маблағ тушираётган бўлса, 18 та илмий марказда хизматлар экспорти 300 минг долларга етмаяпти.

Шу муносабат билан 24 та ихтисослашган марказнинг тиббий хизматлар экспортини 30 миллион долларга етказиш, Осиё тараққиёт банки билан 5 та ихтисослашган марказни хусусий бошқарувга берилишини тезлаштириш муҳимлиги қайд этилди.

Қўшни давлатлар билан чегарадаги постларга яқин ҳудудда жойлашган 60 та шифохонада ўтган йили 300 мингдан зиёд одамга тиббий хизмат кўрсатилган. Масалан, биргина “Айритом” халқаро савдо зонасида очилган хусусий клиника ўтган йилни ўзида 15 минг чет эллик фуқарога тиббий хизмат кўрсатди.

Лекин 3 та давлат билан чегарадош, 7 та божхона пости бўлган Тошкент вилоятидаги чегара олди ҳудудида бирорта клиника йўқ. Наманганда ҳам шу аҳвол.

Шу боис, вилоят ҳокимларига қўшни давлатлар билан чегара олди ҳудудларида 21 та кўп тармоқли клиника ташкил қилишни бошлаш топширилди.

Facebook|Instagram|X


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Ўтган йили туризм хизматлари экспорти 3,5 миллиард доллар бўлди. Лекин, бу имкониятларимизга мос эмаслиги қайд этилди.

Масалан, Малайзия ва Индонезияда 7 миллионга яқин Нақшбандия тариқати издошлари бор. Улар Умрага боришдан олдин зиёратгоҳларимизга саёҳат қилишни истайди. Бу сайёҳларни Куала-Лумпур ёки Жакартадан Самарқанд ва Бухорога камида 2 кунга олиб келиб, кейин ўзимизни самолётда Умрага юбориш учун барча шароитлар мавжуд.

Мутасаддиларга Малайзия ва Индонезия зиёратчилари учун “Умра плюс” турпакетини йўлга қўйиш топширилди.

Шаҳрисабзда “Оқсарой”, Хивада “Ичан қалъа”, Бухорода “Лаби ҳовуз”, Тошкентда “Янги Ўзбекистон” майдонлари бўлса-да, уларда концерт, кўргазма, форумлар ўтказиш бўйича режа қилинмагани кўрсатиб ўтилди. Ўзимиздаги 6 та туристик марказда халқаро даражадаги санъаткорларнинг концертлари ташкил қилинса, меҳмонхона, ресторан, кафе, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари сайёҳлар билан тўлиши таъкидланди.

Шу муносабат билан мутасаддиларга камида 1 миллион туристни олиб келадиган концерт, бизнес форуми ва кўргазмалар ўтказиш дастурини ишлаб чиқиш топширилди.

Шунингдек, тўлиқ ўрганилмаган тарихий объектлар жуда кўплигини инобатга олиб олимлар билан биргаликда жозибадор тарихий объектларни аниқлаш ва реставрация қилиш бўйича уч йиллик дастур ишлаб чиқиш топширилди.

Facebook|Instagram|X


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Хизматлар кўламини кенгайтириш учун такси агрегаторларидан бири 2 мингта автомобиль кредитига кафил бўлиб, 4 минг одамни ишли қилиш таклифи билан чиққан.

Бунинг ҳисобига янги замонавий таксилар кўпаяди. Бундай лойиҳаларга банклар 1 триллион сўм кредит ажратишга тайёр.

Кўплаб автосалонлар автомобиль хариди учун пул тўлиқ тўланса чегирма бермоқда. Лекин амалдаги қоидаларга кўра, кредитга бериладиган автомашина учун бу чегирмани банклар қабул қилмайди. Ваҳоланки, банкларга чегирма қабул қилишга рухсат берилса, кредит ставкаси 4 фоизга арзонлашади.

Бу чекловни маҳаллий автомашиналар учун бекор қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Умуман, бу йил транспорт хизматлари ҳажмини 15 фоизга ошириб, 185 триллион сўмга, экспортини 2,2 миллиард долларга олиб чиқиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|X


▶️#JARAYON
     #live

🟫 Avval habar berganimizdek tuman Madaniyat markazida Alisher Navoiy tavalludining 584 yilligi munosabati bilan tashkillashtirilgan tadbirda tuman hokimining birinchi o'rinbosari U.Baxriddinov tomonidan bayram tabrigi o'qib eshittirildi, hamda tuman hokimligining estalik sovg'alarini topshirildi.

🫥🫥🫥🫥🫥🫥🫥🫥

🇺🇿Tuman hokimligining rasmiy sahifalarini kuzatib borishda davom eting.

✍️ XATIRCHI TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI

🌐Web | 💬Facebook | 👍Telegram |📷Instagram | 🎞You Tube


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Йиғилишда Тошкент шаҳридан Янгийўл, Чиноз ва Сирдарё туманларига қатнайдиган замонавий электропоезд ҳаракатини йўлга қўйиш ишларини жадаллаштириш зарурлиги қайд этилди.

Ҳозирда темир йўл хизматлари экспортининг 50 фоизи транзит юк ташишга тўғри келмоқда.

Бу борада 2030 йилга бориб, транзит юк ҳажмини 22 миллион тоннага етказиш режа қилинган.

Шу боис мутасаддиларга 72 та замонавий йўл бўйи сервис объектларини қуриш учун автомобиль йўллари ёқасидаги бўш ерларни тадбиркорларга бериб, ишга тушириш топширилди.

Йирик мультимодал логистика марказлари сонини 2 карра кўпайтириш бўйича уч йиллик дастур қабул қилиб, ишларни бошлаш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|X


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Сервисни ривожлантиришда қулай транспорт инфратузилмаси жуда муҳим.

Ўтган йили транспорт хизматлари 8,6 фоизга ўсиб, 145 триллион сўмни ташкил қилди. Лекин, юқори иқтисодий ўсиш учун бу етарли эмаслиги қайд этилди.

Маҳаллий экспедиторларни халқаро ташишдаги улушини ошириш учун улар ҚҚС тўлашдан озод этилди. Бунинг ҳисобига Транспорт вазирлиги маҳаллий корхоналар улушини бу йил 25 фоизга, 2026 йилда 50 фоизга олиб чиқиши зарур.

“Евро-5” ва ундан юқори экологик талабга мос юк автомобиллари яна 3 йилга божхона божи ва утилизация йиғимидан озод қилиниши белгиланди.

Хусусий авиакомпаниялар билан ишлаб, Самарқанд, Бухоро, Урганч, Нукус, Термизга авиақатновларни 2 карра ошириш, бу йил 15 миллион йўловчига хизмат кўрсатиб, авиация хизматлари ҳажмини камида 20 фоизга ошириш зарурлиги қайд этилди.

Facebook|Instagram|X


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Президент хизматлар соҳасида рақобатбардошликни ошириш бевосита ҳудуд ва тармоқларни рақамлаштириш даражаси билан боғлиқлигини таъкидлади.

Кадастр агентлигига кўчмас мулк манзилларининг ягона реестрини тез фурсатда охирига етказиш, Транспорт вазирлигига барча турдаги йўловчи транспортига чипта олиш имконини берадиган ягона платформани ишга тушириш кечикаётгани кўрсатиб ўтилди.

Такрор айтаман. Қайси раҳбар рақамлаштиришни кечиктирса – очиқлик сиёсатимизга қарши чиққан бўлади”,

- деди Президент.

Вазирлар Маҳкамасига ҳар бир вазир ва ҳокимга рақамлаштириш бўйича алоҳида KPI, аниқ вазифа ва муддатларни белгилаб бериш топширилди.

Мисол учун, Туризм қўмитаси туристлар меҳмонхона, дам олиш масканларини “брон” қилиш, авиа ва темир йўл, музей, театрга чипта сотиб олиш, гид ва таржимонларни ёллаш каби хизматларни масофадан туриб олиш имконини берадиган ягона платформани ишга тушириши лозим.

Ёки, Ташқи ишлар ва Адлия вазирликлари Ўзбекистонга кириш учун электрон визани 3 кунда расмийлаштириш имконини яратиши керак.

Facebook|Instagram|X


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Масофавий хизматлар экспортини янги босқичга олиб чиқиш вақти келгани таъкидланди.

Фақат техник хизмат кўрсатиш билан чекланмай, бухгалтерия, консалтинг, суғурта, юридик ва бошқа профессионал хизматлар экспортини йўлга қўйиш кераклиги қайд этилди.

Мутасаддиларга хорижий давлатларнинг хизматлар импортини ва талабларини таҳлил қилиб, ўқув дастурларини шунга мослаш ва тегишли мутахассисларни тайёрлаш топширилди.

Бу йил креатив иқтисодиётдаги стартап лойиҳалар учун 50 миллион доллар ажратилди.

Мисол учун, “Amazon”да ишлаб, Нукусга қайтиб келган Бекназар Абдукамолов стартап лойиҳасига “Facebook”дан 3 миллион доллар жалб қилгани учун бугунги кунда активлари 15 миллион долларга баҳоланмоқда.

Ҳозирда дунёнинг йирик IT компанияларида ишлаётган бундай юзлаб ёшларимиз бор. Рақамли технологиялар вазирлигига энг аввало шундай ёшлар билан биргаликда стартап лойиҳаларини амалга ошириш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Умуман, 2025 йилда IT хизматлари ҳажмини 30 фоизга ўстириб, 80 триллион сўмдан, экспортини 1 миллиард доллардан ошириш зарурлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|X



14 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.