Ҳаммаси ўтиб кетади!
Судялардан бири ҳикоя қилади:
Аёл киши оиласидан ажралиш учун судга ариза билан мурожаат қилди. Биринчи суд йиғилишида ишни кўриб чиққач, ажралишга арзийдиган жиддий бирор сабаб бўлмагани учун ўйлаб кўришларига вақт бердим. Навбатдаги суд мажлисида ҳам эр-хотин ажрим сўрадилар. Мен бу гал ҳам ажрим қилмай уларга яна муҳлат бердим. Шу тарзда бир неча марта бўлиб ўтган суд мажлисларида уларга муддат беравердим.
Навбатдаги суд мажлисида мен эрдан столдаги қоғозга аёлининг ўнта яхши жиҳатларини ёзиб беришини сўрадим. - Фақат яхши сифатларини ёзасиз, хавотир олманг, мен ёзган нарсаларингизни ўқимайман, дедим. Эр аёлининг ўнта яхши сифатларини ёзиб бўлгач: энди ёзганингизни аёлингизга беринг, у овоз чиқармай ичида ўқисин, дедим. Аёл ёзилган нарсаларни ўқир экан, юзида андак табассум пайдо бўлди, бир эрига, бир қоғозга қарайди, гоҳида ҳижолатдан юзини ерга қаратиб олган ҳолати ҳам бўлди. Бу вақтда эр мийиғида табассум ила аёлига кўз қири билан қараб турар эди. Кейин хотиннинг навбати келди. У ҳам эри ҳақида унинг ўнта яхши жиҳатларини ёзди. Аёлининг ёзганларини ўқиган эрда ҳам ҳудди шундай ҳолат кузатилди. Суд залида мен ва эр-хотиндан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Мен ҳам икки дақиқага ташқарига чиқиб кетдим. Қайтиб келганимда эр-хотин бир-бирини гина оҳангида айбситаётган эканлар. Мен улардан менга ҳеч нарса демасдан залдан чиқиб кетишларини ва эртага шу вақтда келсалар мен уларнинг ишлари бўйича ҳукмни эълон қилишимни айтдим. Икковлари чиқиб кетишди.
Эртасига икковлон қўл ушлашиб, табассум билан кириб келишди. Мен уларга ажримни ўқийверайми?-дедим. Улар: йўқ, биз фикримиздан қайтдик, ажрашмайдиган бўлдик, дейишди.
Судя айтади: мен ҳалигача улар қоғозга нималарни ёзганини билмайман. Лекин шуни аниқ билдимки, биз судялар одамларга фақат ҳукм чиқарувчи қозининг назари билан боқиб эмас, балки ботиний ҳис ва виждон билан муносабат қилишимиз лозим экан.
Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ