Қачон ва нима учун ҳароратни тушириш керак?Ҳароратнинг кўтарилиши - тўғри иммун тизими белгиси, айниқса, гап инфекциялар ҳақида кетганда. Шу боис уни дарҳол туширишга киришишга ҳожат йўқ. Шифокорлар ҳарорат кўрсаткичи 38 даражадан ошгандагина уни пасайтиришни тавсия қилишади.
Кўпчилик юқори ҳарорат мия ҳужайраларига зиён етказади деб қўрқади. Бироқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, у 40 даражадан ошгунча болалар учун хавфсиз.
Истима - мустақил касаллик эмас, касалликнинг белгиси. Ҳарорат дори билан туширилаётганда касалликнинг ташқи белгиси йўқ қилинади, лекин у даволанмайди.
Камдан-кам ҳолатларда баланд ҳарорат болаларда фебрил безгакларга - мушакларнинг мажбурий қисқаришига олиб келади. Бу жуда қўрқинчли кўринади ва ота-оналарнинг ҳушидан кетишигача сабаб бўлиши мумкин. Шифокорга мурожаат қилинг, у келгунига қадар болани ён томонга қаратиб ётқизинг ва қалин кийимлар тугмасини ечинг.
Истимани ҳамма турлича ўтказади: кимдир 39 даражагача дарсларини қилиши ёки ўйин ўйнашда давом этиши мумкин, яна биров эса 37,5 даражада ётиб, заифлашиши мумкин. Шу боис ҳароратни боланинг қулайлиги ва аҳволининг яхшиланиши учун туширилади.
Ҳароратни қачон ва нима учун пасайтириш мумкин?Энг оддий, тезкор ва самарали усули - болага ибупрофен ёки парацетамол асосидаги истима туширадиган дориларни бериш. Улар болага қўллаш учун осон шаклларда ишлаб чиқарилади. Болага ширин сироп бераётганда эътиборли бўлинг, таъм берувчи ва бўёқлар аллергияни қўзғатиши мумкин.
Дори дозасини асло ошира кўрманг. У боланинг вазнидан келиб чиқиб белгиланган. Болалар, айниқса, мактабгача ёшда бўлган болалар вазнга кўра бир-биридан фарқланади, шунинг учун боланинг ёшига эмас, унинг вазнига (неча килограммлигига) қараб дори воситаларини қўлланг.
Ёдингизда бўлсин, дори таъсир қилиши учун вақткерак: 0,5 соатдан 1,5 соатгача. Шундай экан, дори қабулидан 10 дақиқа ўтгач истима ўлчашга шошилманг.
Дори билан бирга сотилувчи ўлчовли стаканлар, қошиқлар ва шприцлардан фойдаланинг. Дорини қоронғу шароитда ёки уйдаги чой қошиқда тахминан ўлчаманг: болага қанча ва қандай дори берганингизни доим эслаб қолинг.
Дозанинг оширилишига йўл қўймаслик учун болакайларга шамоллаш белгиларига қарши дориларни аралаш қўлламанг. Зеро уларнинг таркибида шундоқ ҳам парацетамол ёки истима туширувчи бошқа восита бўлади.
👉
@Xamshiralaruchun каналига аъзо бўлинг!https://telegram.me/+g2l7HvteQaY1ODFi