Қирғизистонда трансмиллий жиноий гуруҳ симоб савдоси устида қўлга олиндиҚирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари 4 кишидан (бир нафари Ўзбекистон фуқароси) иборат трансмиллий жиноий гуруҳни 0,5 килограмм симобни сотишга уринган вақтда қўлга олди.
Улар Ўш шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда
ушланган.Тергов маълумотларига кўра, хавфли модда Ўзбекистондан ноқонуний равишда Қирғизистонга олиб кирилган. Контрабандачилар симобнинг бир граммини 4 минг долларга баҳолаган.
Ҳолат юзасидан Қирғизистон Жиноят кодексининг 292-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Шунингдек, мазкур «иш»га алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш бўйича тергов-тезкор тадбирлари олиб борилмоқда.
📲 Саҳифаларимизга қўшилинг:
Telegram |
Instagram |
Youtube