Байрамлар ичида энг зўри қайси,
Еттидан, етмишгача дейди, Янги йил.
Топган тутганини тўкар ўртага.
Дейишар янги омад ёр бўлсин бу йил!
Ҳамма эски нарсалар воз кечилади,
Янгиланиш истайди, эскирган кўнгил.
Ахир бу азалдан ҳақиқат асли.
Раббимиз таваллуди асли янги Йил!
Бу кунда осмонда михланган Калом,
Тушди ер юзига ҳаёт бергани,
Ичимизда жўшар ажиб бир туйғу,
Қандай яхши, бу кун, базм қилгани!
Бу улуғ айёминг муборак Раббим!
Сеҳрли оламда кезади руҳим!
Табаррук кун бизга келтирди ҳаёт.
Янги йил муборак Азиз Улуғим!
Шеър муаллифи: #ШоҳНур
Куй ва ижро: Улуғбек Жўраев
#ЯнгиҲамдуСано
@worship_uz