Аёл билан олам мунаввар.


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Азиз ва мухтарам аелларимиз учун кизикарли булган турфа мавзуларни каналимиздан топишингиз мумкин. .Cизларга екса , биз узимизни бахтиер сезамиз.🎀💐🌹🌻🌺🥀🦋
Таклиф ва мулохазалар учун @Ayolbilanolam_bot
реклама учун @ayubxon1226

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Хайрли тун ✨✨✨✨


​​#ибрат

• Қуёшнинг диаметри Ерникидан 109 марта, ҳажми эса 1 300 000 марта катта.
• Стивенсон 2-18 юлдузининг ҳажми Қуёшнинг ҳажмидан тахминан 10 миллиард марта катта.
• Тон 618 юлдузининг хажми Стивенсон 2-18 юлдузининг ҳажмидан тахминан 6,6 миллиард марта, Қуёшнинг хажмидан 66 миллиард марта катта.
• Қуёш олдида Ер шу қадар нуқтадек. Юлдузлар олдида Қуёш нуқтадек бўлиб қолади, Ер эса нуқтадан анча кичик бўлиб кетади.
• Улкан юлдузларга нисбатан тўғноғичнинг учидан хам кичик бўлиб қолган Ерда яшайдиган заррадек инсоннинг кибр, манманлик қилиши ақлга тўғри келадими?!
• “У қивораман, бу қивораман” деб ўдағайлашади.
• Бизни нима қутиртиряпти?
• Пулми, қиммат машинами, қасрдек уйимизми, заводларимизми, танишлар, мухлисларнинг кўплигими, нима?!
• Бу гаплар, аввало, ўзимга тегишли.

Нозимжон Ҳошимжон


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
МЎЪЖИЗА ҲАҚИДА

Мўъжизага ишонган одамгина ундан бахраманд бўла олади. Мўъжизалар бор... Ишонинг...


🎙Абдукарим Мирзаев


Нима учун ақлли инсонлар севиб қолиши қийин?

Ҳар бир инсон ҳаётида шундай вақтлар келадики, улар севиб қолишади. Бу нарса бизнинг ҳис-туйғуларимиздир. Бироқ баъзи бир инсонларга севги осонлик билан берилмайди. Нима учун? Буни қуйида изоҳлаб беришга ҳаракат қиламиз:

1⃣ Улар ўзининг ва бошқаларнинг ҳис-туйғуларини анализ қилишади.

Ақлли инсонлар маълумотларни йиғишда ва хулоса чиқаришга усталар. Ушбу қобилиятлар ўзлари билан ҳазил қилиши мумкин яъни улар муносабатларда қийинчиликларни кўрганда осонлик билан “қочишга” тайёр. Тушунмовчиликлар, жанжал? Демак биз бир биримизга мос эмасмиз, хайр!

2⃣. Улар очилишлари учун кўпроқ вақт керак бўлади

Мия ҳар доим ҳаракатланади, у доим нима учун севги ишлари юришмагани ҳақидаги омилларни ва сабабларни излайди. Натижада, ақлли инсонларга бошқалар ёнида очилиши қийин. Шунинг учун улар баъзида совуқ кўринади, аслида эса ундай эмас.

3⃣. Улар ўтмишдаги тажрибага суянишади

Бу ақлли инсонлар тушадиган яна бир тузоқдир. Уларнинг ўтмишидаги муносабатларини бузган нарса. Ҳозирги муносабатларини бузмаслиги мумкин, аммо уларга буни тан олиш қийин. Улар ўтмишда ажралиб кетиш қанчалик қийин бўлганини яхши билишади ва ўтмишдаги тажрибани янги инсонларга олиб келадилар.

4⃣. Ёлғизлик – уларнинг танлови

Худди шундай. Ақлли инсонлар “нотўғри” инсон билан бўлишдан кўра, ёлғиз қолишни афзал кўришади. Бу уларнинг қарори. Кўп вазиятларда инсонлар қандайдир сабаблар туфайли ёлғиз эмаслар, баъзида улар ўзлари буни тушунишади ва ёлғиз бўлишни исташади.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Мақсади йўлида ҳеч қачон чекинмаслик кераклигини шу боладан ўрганинг!


Уйқудан воз кечманг, ахир кайфиятингиз у билан боғлиқ!

8️⃣ соатли уйқудан сўнг — кайфият кўтарилади, тетиклик ва ўзига ишонч пайдо бўлади.

7️⃣ соатли уйқудан сўнг — фикрни бир ерга жамлаш қийинлашади, хотира сустлашгани кузатилади.

6️⃣ соатли уйқу – жиззакилик, қарор қабул қилишнинг қийинлашуви, иммунитет пасайиши, ортиқча ёғлар тўпланишига йўл очади.

5️⃣ соатли уйқу — тушкунликка мойиллик, ошқозон ва юрак соҳасидаги безовталикларга сабаб бўлади.

4️⃣ соатли уйқудан сўнг — фикрни бир ерга жамлаш қийинлашади, қарилик сари илк қадамлар босилади.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Дадажон битта ўпай. 😜😂😁


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қари отахон набираси билан овқатланиб ўтиришса, набираси гапирмоқчи бўлиб, энди оғиз очса, бобоси:⠀
— Овқат пайтида гапириб бўлмайди, - деб танбеҳ берибди.⠀
Овқатланиб бўлгач, "Энди гапир" деса, набираси:⠀
— Боя овқатингизга пашша тушиб қолганди, шуни айтмоқчи эдим, - дермиш.

P.S.: Баъзан ёшларни эшитиб туриш фойдадан холи бўлмайди.

😂😳😳


Пазанда бека dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Пишлоқли шўрва.
@diyretsepsuz


🍃 Ҳеч бир нарса абадий эмас. Ёмғирдан кейин қуёш, кечадан кейин кундуз, ғамдан кейин қувонч бор. Интиҳони (охири нима бўлишини) ҳеч ким билмайди, ҳар лаҳзани қадр бил!

Шамс Табризий


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
.
ЯРАТГАНИМ, ЎЗИНГГА ШУКР...

✍ Дилобар Ўролова
🎙Рамзиддин Эгамбердиев


🍃🌸🍃
ЮРАГИМГА ЯҚИНЛАР

Юлдуз мисол чақинлар,
Меҳри дарё - оқинлар,
Борингизга минг шукур,
Юрагимга яқинлар.

Эзгу, ширин тилаксиз,
Кўксимдаги юраксиз,
Менга жуда кераксиз,
Юрагимга яқинлар

Йўлингизда бедорман,
Меҳрингизга ҳуморман,
Сиз бор мен бахтиёрман,
Юрагимга яқинлар.

Сизсиз бу кўнгил тўлмас,
Сизсиз юрганим йўлмас,
Бир кун кўрмасам бўлмас
Юрагимга яқинлар.

Кулиб юринг баҳордек,
Қалбингиз оппоқ қордек,
Сизсиз дунёлар тордек,
Юрагимга яқинлар.

Бу дунёда ёнма - ён,
Бирга бўлайлик ҳар он,
Бахтимга бўлинг омон,
Юрагимга яқинларим. ❤️🍃❤️

✍Хуршид Kарим


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қишнинг яна бир тонгги муборак ❄️❄️❄️


#Хайрли_тонг

Саломлашинглар ўрталарингда муҳаббат зиёда бўлади деганлар Ҳабибим Соллоллоҳу Алайҳи Васаллам!

Ассалому алайкум вароҳматуллоҳ... 😊🍃


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Хайрли тун ✨✨✨✨✨✨✨


📝ОТА

Мустафо мерганнинг хотини ўлиб қолди. Юраги бир санчди-ю, хайрлашишга ҳам улгуролмади. Мустафонинг боши қотди. 55 ёш қари десанг, қарияммас, ёш десанг ёшаммас. Ўғилларини уйлантирган, қизларини чиқарган. Юрди, юрди, охири зерикди, ўттиздан ошиб, қирққа етмаган бир бева чиққанди, болаларининг ҳай ҳайлашига қарамай, шартта уйланиб олди. Уйланиб тўғри қилган экан, ҳаёти жонланиб кетди. Юзига қон югурди, эгни бут, қорни тўқ, танаси яйради. Кунда кунора янги хотин билан етаклашиб бозорга боради, сархил мевалардан олади, келиннинг кўнгли тусаган кўйлакларни олиб беради, қизиқ қизиқ хангомалар айтиб, чақчақлашади, жони борича уриниб, ёш хотинининг кўнглини овлашга тиришади.
Аммо...
Катта қизи у йўқлигида келиб, роса жанжал кўтарибди, нега онамни кўйлакларини кийдинг деб, юмдалабди, ерга ётқизиб урибди, устидаги кийимларини йиртиб ташлабди. Мустафо аввалига ишонмади. Бу ҳол кўп бор такрорланди. Қизи охири Мустафонинг ўзига рўбарў бўлди: - Нега онам билан бирор маротаба бозорга етаклашиб бормагансиз? Нега онамни узукларини бу мегажин тақиб юрибди? Онамдан қолган сирғаларни нега бу қулоғига осиб, ҳаммага кўз кўз қилади? Нега бунга ҳар куни битта янги кўйлак олиб берасиз? Уйимиздан кетсин бу ....? Агар кетмаса мен ўзим бўғиб ўлдираман!
- Қизим, мен бахтли яшаётганимдан, сен бахтли эмасмисан? Ҳамманг уй уйингга кетасан, мен овқатсиз қолиб кетдим, ҳеч биринг мени ўйламадинг, устим кир, пайпоғим сасиган, ўзим ювдим, ўзим чой қўйдим. Биласан, онангни бир умр бошимда кўтариб юрдим, лекин тақдир экан, айрилиб қолдим, бу аёлга эрмакка уйланганим йўқ, ҳали яшашга мажбур эканим учун, уйландим. Мени ҳурмат қилсанг, уни ҳурмат қил, мени овунтириб юргани учун унга раҳмат айт, яқинда фарзандли бўламиз, бу уйни шу ўгай онангга хатлаб бераман, агар бу хонадондан оёғингни узилишини истамасанг, ўгай онанг билан муросангни тўғрилаб ол. Агар юзимга оёқ қўядиган бўлсанг, шундай дуоибад қиламан, ҳечқачон ўнгланмайсан. Сен ҳам, укаларинг ҳам, хору-зор, чала ўлик ҳолатда ўлиб кетасанлар. Мени бекорга Мустафо мерган дейишмайди, мени дуоибадим албатта нишонга тегади...
Қиз муросага кўнмади. Мустафо мерган йўқлигида укалари билан келиб, ўгай онани то қорнидаги боласи тушгунча юмалатиб тепди. Мустафо мерган ўн кун шифохона остонасида ётди. Болаларининг қилмиши учун ўн кун қон йиғлади. Соқоллари ўсиб, чўпдай озиб кетди. Болаларининг бирортасига қайрилиб қарамади.
Хотини шу шу ўнгланмади. Яна бир йилга яқин яшади. Рангги сап сариқ бўлиб бу ёруғ оламни тарк этди. Мустафо тобут ортидан ялангоёқ, ялангбош, кийимининг тугмалари қадалмаган афтода ҳолатда бўзлаб борди. Биринчи хотини ўлганда, жимгина кўз ёш тўккан бўлса, бу хотини ўлганда ўкириб фарёд чекди. Унинг доду-фарёдига бутун қишлоқ аҳли йиғлади. Болалари кийгазган чопонни лойга улоқтирди. Кўкрагига муштлаб, юзини тимдалайверганидан, аъзойи бадани маматалоқ бўлиб кетди.
Шундан сўнг, Мустафо мерган кўп яшамади. Қабристонга оёқяланг қатнай қатнай қабр тепасида ўлиб қолди. Эрталаб қабрни қучоқлаб тарашадай қотиб ётган ҳолатда топишди.
Орадан йиллар ўтди. Одамлар бу воқеаларни аллақачон унутиб юборишган бўларди. Аммо бу воқеаларни бот бот эсга солиб турадиган нарса шуки, Мустафонинг ўлимидан сўнг, кўп ўтмай, катта қизи бир қўл, бир оёғи шол бўлиб, ўн беш йил фалаж ётди. Мустафо айтганидай ўлимни орзу қила қила Ҳаққа жон омонатини топширди. Худо ҳам унинг жонини ўн беш йил олмади. Қиз, ўн беш йил ит азобида яшади. Икки уканинг ҳам хотини ўлиб, ўн беш йил, ҳеч ким қиз бермади.

Муҳаммад Исмоил


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
НАФАҚАГА ЧИҚСАНГ
БИЛАРСАН
.


ОНА

⚠️Дунёга келишинг учун у сени тўққиз ой кўтарган ҳаммол...

⚠️Уч йил ошқозонидаги ризқини сен билан тенг бўлишган саҳий...

⚠️Камида ўн йил кирларингни ювган хизматкор...

⚠️Йигирма йил мазали таомлар билан сийлаган пазанда...

⚠️Туғилганингдан бери ҳамма бемор бўлган пайтларингда мижжа қоқмай ғамҳўрлик қилган беминнат ҳамшира...

⚠️Кеча-ю~кундуз ўзини унутиб сени дуо қилган фаришта...

⚠️Жонинг учун жонини беришга тайёр жонкуяр

⚠️Ҳеч качон бирон нарса умидида яхши кўрмаган, шунчаки борлигингни бахт деб билган ягона инсон...

⚠️Хатоларингни энг кўп кечирган ва хеч қачон ёмонлик тиламаган аёл...

⚠️Емай-едирган, киймай-кийдирган, биринчи болам есин деб яшаган фидойи.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
📹 Она...

Маъноли шеър.


❗️Холодец қонни кўпайтиради

Аксарият кишилар, афсуски, гемоглобин даражаси пастлигидан азият чекади, кўпчилик бу ҳақда ҳатто билмайди ҳам. Куч ва қувват етишмаслигини чарчоқ билан боғлайди.

Албатта, гемоглобин даражасини ошириш учун энг фойдали таомлардан бири – бу мол гўштидан тайёрланган холодецдир.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.