#ҳамкасбижоди
Менинг касбдошларим
Дунёда энг улуғ иккита касб бор,
Биттаси муаллим, устоз, зиёкор,
Яна бири эса табиб, шифокор,
Шундоқ гўзал касбу кори борларим,
Шундан юрагимда ифтихорларим,
Менинг касбдошларим, шифокорларим.
Ҳар доим беморга излайсиз даво,
Бировга ёмонлик кўрмайсиз раво,
Барибир кимлардир норизо аммо,
Гоҳо маломатга қолган сорларим,
Шундан юрагимда алам, зорларим,
Менинг касбдошларим, шифокорларим.
Қадрингиз билинди ковид келган он,
Ҳар бемор бошида бўлдингиз посбон,
Не-не шифокор ҳам фидо қилди жон,
Ҳар қандай балодан ҳалоскорларим,
Менинг касбдошларим, шифокорларим.
Сиздан нажот кутар шох ҳам, гадо ҳам,
Битиб кетган бой ҳам, тамом адо ҳам,
Бахтиер ҳам, ғамгин мотамсаро ҳам,
Барчага баробар бўлган норларим,
Менинг касбдошларим шифокорларим.
Бизни бошқа ишга чорлашди неча,
Ҳаттоки шаҳарда супурдик кўча,
Пахта, деб югурдик аёз келгунча,
Ҳар ишга сафарбар, сарбадорларим,
Қўллари қадоғу дил озорларим,
Менинг касбдошларим, шифокорларим.
Соҳ бўлинг дўстларим, бўлингиз бардам,
Очиқ чеҳра билан юрингиз ҳар дам,
Қўлласин Оллоҳ ҳам, Луқмон Хаким ҳам,
Қалбимда қатордан кетган дурларим,
Доим адолатга тарафдорларим,
Энг олий унвонга талабгорларим,
Менинг касбдошларим шифокорларим.
Оллохим асрасин ширкдан, номарддан,
Яйраб, яшнаб юринг бахтдан, омаддан,
Бу шеър бир эсдалик Эшмухаммаддан,
Йилда бир дийдорга интизорларим,
Менинг касбдошларим шифокорларим.
Муаллиф: Эшмухаммад
Манба: ҳамкасбларимиз томонидан юборилди
Барча шифокор ҳамкасбларингиз билан бўлишинг!
👉Врачи Узбекистана каналига аъзо бўлинг!
Менинг касбдошларим
Дунёда энг улуғ иккита касб бор,
Биттаси муаллим, устоз, зиёкор,
Яна бири эса табиб, шифокор,
Шундоқ гўзал касбу кори борларим,
Шундан юрагимда ифтихорларим,
Менинг касбдошларим, шифокорларим.
Ҳар доим беморга излайсиз даво,
Бировга ёмонлик кўрмайсиз раво,
Барибир кимлардир норизо аммо,
Гоҳо маломатга қолган сорларим,
Шундан юрагимда алам, зорларим,
Менинг касбдошларим, шифокорларим.
Қадрингиз билинди ковид келган он,
Ҳар бемор бошида бўлдингиз посбон,
Не-не шифокор ҳам фидо қилди жон,
Ҳар қандай балодан ҳалоскорларим,
Менинг касбдошларим, шифокорларим.
Сиздан нажот кутар шох ҳам, гадо ҳам,
Битиб кетган бой ҳам, тамом адо ҳам,
Бахтиер ҳам, ғамгин мотамсаро ҳам,
Барчага баробар бўлган норларим,
Менинг касбдошларим шифокорларим.
Бизни бошқа ишга чорлашди неча,
Ҳаттоки шаҳарда супурдик кўча,
Пахта, деб югурдик аёз келгунча,
Ҳар ишга сафарбар, сарбадорларим,
Қўллари қадоғу дил озорларим,
Менинг касбдошларим, шифокорларим.
Соҳ бўлинг дўстларим, бўлингиз бардам,
Очиқ чеҳра билан юрингиз ҳар дам,
Қўлласин Оллоҳ ҳам, Луқмон Хаким ҳам,
Қалбимда қатордан кетган дурларим,
Доим адолатга тарафдорларим,
Энг олий унвонга талабгорларим,
Менинг касбдошларим шифокорларим.
Оллохим асрасин ширкдан, номарддан,
Яйраб, яшнаб юринг бахтдан, омаддан,
Бу шеър бир эсдалик Эшмухаммаддан,
Йилда бир дийдорга интизорларим,
Менинг касбдошларим шифокорларим.
Муаллиф: Эшмухаммад
Манба: ҳамкасбларимиз томонидан юборилди
Барча шифокор ҳамкасбларингиз билан бўлишинг!
👉Врачи Узбекистана каналига аъзо бўлинг!