Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев томонидан
Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани ва Ангрен шаҳрида қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ижтимоий соҳа объектларини энергия ресурслари билан таъминланиши аҳволига алоҳида эътибор қаратилган ҳолда ўрганилди.
Хусусан,
“Тошкент вилояти сув таъминоти” АЖ тасарруфидаги “Аэрация” оқава сувларини тозалаш иншоотида олиб борилаётган ишлар ўрганилиб, масъулларга қайта ишланадиган сув ҳажмини ошириш, қурилиш ишларини ўз муддатида якунлаб, фойдаланишга топшириш бўйича топшириқ берилди.
Сўнгра,
“Ангрен Иссиқлик Электр Станцияси” АЖ ускуналарининг қиш мавсумига тайёрлиги, ёқилғи захирасининг етарли даражада жамғарилганлиги аҳволи ўрганилди. Унда жамиятнинг корхонадан бўлган дебитор қарздорлигини қисқартириш ва бюро томонидан қарздорлик учун мол-мулкларни хатлашда қонун талабларига риоя этиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Шунингдек,
“Чинниобод” маҳалласидаги аҳолига кўмир тарқатиш омборида мавжуд кўмир захираси ўрганилиб, омборда мавжуд тарозини таъмирлаш ва етказиб берилаётган кўмир маҳсулоти учун чегирмани 10 фоиздан 15 фоизга ошириш тавсия берилди.
“Ангрен иссиқлик энергияси” ДУК тасарруфидаги магистрал иссиқлик тармоқларини мукаммал таъмирлаш бўйича амалга оширилган ишлар аҳволи ўрганилиб, масъулларга эскирган қувурларни таъмирлаш, пудратчи томонидан объект белгиланган муддатда фойдаланишга топширилмаганлиги ҳолати юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ўтказиш ҳақида топшириқ берилди.
Куннинг иккинчи қисмида ўрганишлар
Оҳангарон туманида давом эттирилди.
Жумладан, туманнинг
“Нуробод” маҳалласида жойлашган 1-насос станцияси иш фаолияти ўрганилди. Насослар сони камлиги сабабли, узоқ ҳудудлардаги аҳолига иссиқлик энергиясини етказиб беришда муаммолар мавжудлиги сабабли, қўшимча насос ажратиш бўйича кўрсатма берилди.
Шундан сўнг,
21-сонли мактабгача таълим ташкилотининг қиш мавсумига тайёргарлиги аҳволи ўрганилиб, мутасаддиларга бинони капитал таъмирлашни давлат дастурига киритиш масаласи муҳокама қилинди ҳамда боғчанинг иситиш тизимини таъмирлаш учун 2023 йилда олиб келинган металл қувурлар харид қилиниши бўйича терговга қадар текшириш ўтказиш бўйича топшириқ берилди.
Масъуллар
“Нуробод” ним станциясини қиш мавсумига тайёргарлик аҳволини ўрганиб, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларига узлуксиз электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш вазифаси берилди.
Бундан ташқари,
Оҳангарон Муравват уйининг мавсумга тайёргарлик ҳолати ва иситиш қозонхонаси қозонларининг аҳволи ўрганилиб, муассасанинг иситиш тизимини тўлиқ таъмирлашни инвестиция дастурга киритиш масаласи муҳокама қилинди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |
Telegram |
Instagram |
YouTube |
Facebook