UzReport.news | Расмий канал


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Ўзбекистон ва дунё янгиликлари
https://uzreport.news сайтининг расмий Телеграм канали.
Кирилл ёзувида янгиликлар: @uzreportnewsuz
Лотин ёзувида янгиликлар: @uzreport_uz
Қайта алоқа учун: @UzReportbot
Реклама: @FUTBOLTV_ADVERTISING

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


24 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган муҳим воқеалар дайжести

🔴
Тошкент шаҳридаги мактаб ўқувчиларининг 2 нафарида сил аниқланди

📲 Сенат ҳуқуқ-тартибот ходимлари видеоларини "обрўсизлантириш мақсадида" тарқатишни тақиқловчи қонунни маъқуллади

🚘 Автомобилни такроран маст ҳолда бошқарганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда

💵 Нуфузли халқаро брендлардан жалб қилинган технолог, дизайнер, маркетолог каби мутахассислар учун йиғим ундирилмайди

🎒 Ўзбекистонда инженерлик мактаблари ташкил этилади

🚬 Ўзбекистонда электрон сигареталар тақиқланади

Батафсил 👉 https://uzreport.news/society/24-yanvar-kuni-uzbekistonda-sodir-bulgan-mu-im-vo-ealar-dayjestii

Lotin|Кирилл


Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник марказининг асосий фаолият йўналишлари белгиланди

Шунингдек, атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг хавфсизлигини асослашга доир экспертиза ўтказилади.

Батафсил
👉 https://uzreport.news/society/radiatsiya-va-yadro-havfsizligi-ilmiy-tehnik-markazining-asosiy-faoliyat-yunalishlari-belg

Lotin|Кирилл


Андижон ҳокимига ўринбосар тайинланди

Улуғбек Раҳимов Андижон вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари – вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

Батафсил
👉 https://uzreport.news/society/andijon-okimiga-urinbosar-tayinlandi

Lotin|Кирилл


Тошкент вилоятида эри томонидан вахшийларча калтакланган аёл вафот этди

Оққўрғон туманида 23 ёшли келин овсини, қайнонаси ва эри томонидан ваҳшийларча калтакланиши оқибатида комага тушиб қолганди. 24 январь куни аёл олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этди.

Батафсил
👉 https://uzreport.news/society/toshkent-viloyatida-eri-tomonidan-vahshiylarcha-kaltaklangan-ayol-vafot-etdi

Lotin|Кирилл


Таиландда ҳаво ифлосланиши туфайли 352 та мактаб ёпилди

Аҳолига шахсий транспортдан фойдаланмаслик ва имкон қадар масофадан ишлаш тавсия қилинди.

Батафсил
👉 https://uzreport.news/world/tailandda-avo-ifloslanishi-tufayli-352-ta-maktab-yopildi

Lotin|Кирилл


Туристик мақсадларда Мисрга сафар қилган Ўзбекистон фуқаролари 47,4 минг нафарни ташкил этди

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 17,9 минг нафарга ёки 60,7 % га ошган.

Батафсил
👉 https://uzreport.news/society/turistik-ma-sadlarda-misrga-safar-ilgan-uzbekiston-fu-arolari-47-4-ming-nafarni-tashkil-et

Lotin|Кирилл


Ўзбекистонда инженерлик мактаблари ташкил этилади

Жиззах вилоятидаги 1-сон политехникуми ҳамда Тошкент вилоятидаги Оҳангарон шаҳар политехникуми ҳузурида инженерлик мактаблари ташкил этилади.

Батафсил 👉 https://uzreport.news/society/uzbekistonda-injenerlik-maktablari-tashkil-etiladi

Lotin|Кирилл


UNRWA: Ғазони қайта қуриш йиллар давом этади

Исроил ҳужумлари Ғазодаги 1,9 миллионга яқин одамни уйларини тарк этишга мажбур қилди.

Батафсил 👉 https://uzreport.news/world/unrwa-azoni-ayta-urish-yillar-davom-etadi

Lotin|Кирилл


Эндиликда 18 ёшга тўлмаган ва 60 ёшдан ошган шахслар паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жавобгарликка тортилмайди

Паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жарималар ҳуқуқбузарликларнинг ижтимоий хавфлилик даражасидан келиб чиққан ҳолда мақбуллаштирилиб, уларнинг аниқ миқдори белгиланмоқда.

Батафсил
👉 https://uzreport.news/society/endilikda-18-yoshga-tulmagan-va-60-yoshdan-oshgan-shahslar-pasport-tizimi-oidalarini-buzga

Lotin|Кирилл


Исроил армияси Женин шаҳрига ҳужумларини кучайтирди

Исроил қўшини ишғол остидаги Ғарбий Соҳил шимолидаги Женин шаҳри ва қочқинлар лагерига ҳужумларини кучайтириб, тўрт кундан бери амалиёт ўтказмоқда.

Батафсил 👉 https://uzreport.news/world/isroil-armiyasi-jenin-sha-riga-ujumlarini-kuchaytirdi

Lotin|Кирилл


Ўзбекистонда иқтисодий жиноятларга қарши курашиш тизими янада такомиллаштирилмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг зиммасига бюджет тўғрисидаги қонунчилик бузилишларининг профилактикасини таъминлаш, иқтисодий жиноятларни ўз вақтида фош этиш, ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона тергов қилиш соҳасида қўшимча вазифалар юклатилмоқда.

Батафсил
👉 https://uzreport.news/society/uzbekistonda-i-tisodiy-jinoyatlarga-arshi-kurashish-tizimi-yanada-takomillashtirilmo-da

Lotin|Кирилл


АҚШда 500 дан ортиқ муҳожир ҳибсга олинди

Қўшма Штатларда 538 нафар ноқонуний муҳожир қўлга олинди, 373 кишини ҳибсга олишга ордер берилди.

Батафсил 👉 https://uzreport.news/world/a-shda-500-dan-orti-mu-ojir-ibsga-olindi

Lotin|Кирилл


Ўзбекистонда ҳуқуқбузарликларнинг ижтимоий профилактикаси самарадорлиги оширилади

Маҳалла раиси “маҳалла еттилиги” ва маҳаллага бириктирилган давлат органлари билан ижтимоий профилактика тадбирларини ташкил этади.

Батафсил
👉 https://uzreport.news/society/uzbekistonda-u-u-buzarliklarning-ijtimoiy-profilaktikasi-samaradorligi-oshiriladi

Lotin|Кирилл


ХЖС прокурори “Толибон” раҳбарларини жинсга асосланган жиноятлар учун ҳибсга олишга ордер сўради

“Толибон” ҳаракати 2021 йилда АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция қўшинлари Афғонистондан олиб чиқиб кетилгандан сўнг мамлакатда ҳокимият тепасига келди. Шундан сўнг мамлакатдаги хотин-қизларга нисбатан кўплаб чекловлар жорий этилди. Тақиқлар туфайли аёллар ва қизлар таълим олиш, ишлаш, спорт, саёҳат қилиш ва дам олиш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.

Батафсил
👉 https://uzreport.news/world/hjs-prokurori-tolibon-ra-barlarini-jinsga-asoslangan-jinoyatlar-uchun-ibsga-olishga-order-

Lotin|Кирилл


Ўзбекистонда электрон сигареталар тақиқланади

Қонун лойиҳаси билан Ўзбекистонда никотинни истеъмол қилиш мосламалари, шу жумладан электрон сигареталар ва улар учун суюқликларнинг муомаласи (ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, олиб чиқиш) тақиқланмоқда.

Батафсил 👉 https://uzreport.news/society/uzbekistonda-elektron-sigaretalar-ta-i-lanadi

Lotin|Кирилл


Bloomberg: Трамп Украинага хавфсизлик кафолатларини беришга тайёр

АҚШ президенти Доналд Трампнинг жамоаси АҚШнинг Украинага хавфсизлик кафолатларини беришга эътибор қаратишга тайёрлигини айтди. “Аммо бу мажбуриятлар эвазига Трамп Европа ҳар қандай потенциал келишувни амалга ошириш юкининг катта қисмини ўз зиммасига олишини кутиши мумкин”, — дейилади нашр хабарида.

Батафсил 👉 https://uzreport.news/world/bloomberg-tramp-ukrainaga-havfsizlik-kafolatlarini-berishga-tayyor

Lotin|Кирилл


Дам олиш кунлари Ўзбекистондан совуқ ҳаво массалари чекина бошлайди

«Ўзгидромет» хизмати Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб 24-26 январь кунлари кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Батафсил 👉 https://uzreport.news/society/dam-olish-kunlari-uzbekistondan-sovu-avo-massalari-chekina-boshlaydi

Lotin|Кирилл


Арманистон парламенти Европа Иттифоқига аъзо бўлиш ҳақидаги қонун лойиҳасини февраль ойида кўриб чиқади

11-14 февраль кунлари бўлиб ўтадиган навбатдаги сессияда Арманистон парламенти Европа Иттифоқига кириш жараёнини бошлаш ҳақидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқади.

Батафсил 👉 https://uzreport.news/world/armaniston-parlamenti-evropa-ittifo-iga-azo-bulish-a-idagi-onun-loyi-asini-fevral-oyida-ku

Lotin|Кирилл


Сенат кафолатланган омонатларни 200 млн сўмгача чеклашга қаратилган қонунни маъқуллади

Кафолатлаш ҳодисаси рўй берганда Омонатларни кафолатлаш агентлиги томонидан бир омонатчига ҳар бир банкда кафолатлаш объектининг қолдиғи 200 млн сўм миқдорида ёки ундан кам бўлса тўлиқ ҳажмда компенсация тўланиши белгилаб қўйилмоқда.

Батафсил 👉 https://uzreport.news/society/senat-kafolatlangan-omonatlarni-200-mln-sumgacha-cheklashga-aratilgan-onunni-ma-ulladi

Lotin|Кирилл


Трамп маслаҳатчиси дунёни арзон нефтга тўлдириб, Россия иқтисодиётини "банкрот" қилиш билан таҳдид қилди

АҚШ президенти Доналд Трампнинг ўтиш гуруҳи раҳбари Роберт Вилкига кўра, агар Путин Украина бўйича келишувга рози бўлмаса, Қўшма Штатлар жаҳон бозорига нефть етказиб беришни кескин оширади ва бир баррель нефть учун нархни камида 40 долларга туширади.

Батафсил
👉 https://uzreport.news/world/tramp-masla-atchisi-dunyoni-arzon-neftga-tuldirib-rossiya-i-tisodiyotini-bankrot-ilish-bil

Lotin|Кирилл

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.