Uzpharmcontrol


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Tibbiyot


ССВ ҳузуридаги "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасасининг расмий телеграм канали
Телефон: (+99871) 203-01-01
Веб-сайт: www.uzpharm-control.uz
Алоқа бот: @uzpharmcontrol_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Реестр референтных цен 03.12.2024.pdf
3.9Mb
Реестр референтных цен 03.12.2024.xlsx
1.6Mb
Референт нархлар 03.12.2024

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

💬@uzpharmcontrol


The USAID’s New Health Development Office Director Visits the Center

Today, at the Center for Pharmaceutical Products Safety, director, Alisher Temirov, held a meeting with Tara Milani, the newly appointed Health Development Office Director at USAID, the United States Agency for International Development.

During the meeting, the parties discussed key areas of cooperation in ensuring the safety of pharmaceutical products. A. Temirov provided an overview of the main tasks of the Center for Pharmaceutical Products Safety, its achievements, and the projects implemented in collaboration with USAID.

Tara Milani shared insights into USAID's efforts to further develop Uzbekistan’s healthcare system, particularly initiatives aimed at supporting the pharmaceutical sector. She also expressed her views on future prospects for collaboration.


It is worth noting that the cooperation between the Center for Pharmaceutical Products Safety and USAID contributes to ensuring that pharmaceutical products in our country meet international safety and quality standards.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


🟦🟦🟦🟦🟦🟦🟦

USAID Соғлиқни сақлаш офиси янги директори Марказга ташриф буюрди


Бугун, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказида, муассаса директори Алишер Темиров, USAID - АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг Соғлиқни сақлаш офиси янги директори Тара Милани билан учрашув ўтказди.

Учрашувда томонлар фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ҳамкорликнинг муҳим йўналишларини муҳокама қилдилар. А.Темиров Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг асосий вазифалари, эришилган ютуқлар ва USAID билан ҳамкорликда амалга оширилган лойиҳалар ҳақида маълумот берди.

Тара Милани USAIDнинг Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини янада ривожлантиришга қаратилган саъй - ҳаракатлари, хусусан, фармацевтика соҳасини қўллаб-қувватлашга бағишланган ташаббуслари ҳақида маълумот берди. Шунингдек, у келгусидаги ҳамкорлик истиқболлари ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.


Таъкидлаш жоизки, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ва USAID ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик юртимизда фармацевтика маҳсулотларининг хавфсизлиги ва сифати бўйича халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлашга хизмат қилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


💬 Вопрос 19:

Для чего организуется курс по Фармаконадзору?

На вопрос ответил начальник отдела фармаконадзора Центра безопасности фармацевтической продукции С.Хаитова.

💳 Ответ:

В связи с принятием Государственного стандарта Республики Узбекистан O`zMSt 339-2024 «Надлежащая практика фармаконадзора» это первое мероприятие, организуемое государственными органами в целях ознакомления участников рынка с практическим аспектами применения данного стандарта и налаживанию работы в области фармаконадзора в Республике Узбекистан. По итогам курса будет выдан сертификат, который признаётся регуляторным органом в качестве документа подтверждающего, что специалист ознакомлен с практикой применения данного стандарта на территории Республики Узбекистан.

🔔 Для успешной реализации учебного тренинга всем участникам предлагается присоединиться к специальной группе в Telegram по данной ссылке для обращения с интересующими вопросами и предложениями.

❓ Предложения и вопросы будут рассмотрены, и в учебную программу будут добавлены дополнительные направления. Также в ходе тренинга будут даны ответы на все вопросы, касающиеся фармаконадзора.

Просим обращаться к координаторам семинара по контактным номерам:

📞 (97) 005-0040 ; (94) 001-5005

Задать вопрос - @uzpharmcontrol_bot


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


💬 19-савол:

Фармаконазорат бўйича курс нима учун ташкил этилмоқда?

Саволга Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Фармаконазорат бўлими бошлиғи С.Ҳайитова жавоб берди.

💳 Жавоб:

Юртимизда Ўзбекистон Республикаси Давлат стандарти O'zMSt 339-2024 GVP - “Зарур фармаконазорат амалиёти” қабул қилиниши муносабати билан, давлат органлари томонидан махсус ўқув курси ташкил этилаётган бўлиб, ушбу курс - фармацевтика бозори иштирокчиларини мазкур стандартнинг амалий қўлланиши билан таништириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида фармаконазорат соҳасидаги ишларни йўлга қўйиш мақсадида ўтказилаётган биринчи расмий тадбир ҳисобланади.

Курс якунлари бўйича иштирокчиларга сертификат берилади, у тартибга солувчи орган томонидан Ўзбекистон ҳудудида ушбу стандартни қўллаш амалиёти билан танишганликни тасдиқловчи расмий ҳужжат сифатида эътироф этилади.

🔔 Ўқув тренингни самарали амалга ошириш мақсадида барча иштирокчилар ўзларини қизиқтиран саволлар ҳамда таклифлар юзасидан ушбу ҳавола орқали махсус телеграм гуруҳга қўшилган ҳолда мурожаат этишлари мумкин.

❓ Таклиф ва саволлар кўриб чиқилиб, мутахассислар томонидан ўқув дастурига қўшимча йўналишлар киритилади. Ҳамда тренинг давомида фармаконазорат бўйича барча саволларга жавоб берилади.

Координаторлар билан қуйидаги рақамлар орқали боғланишингиз мумкин:

📞 (97) 005-0040 ; (94) 001-5005

Савол юбориш - @uzpharmcontrol_bot


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


🟦🟦🟦

Қашқадарё вилоятида кучли таъсир қилувчи моддалар муомиласини тартибга солишга бағишланган семинар ўтказилди


Қашқадарё вилоятида "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" ДМ Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги "Ўзбекистон Республикасида алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 632-сонли қарори мазмун моҳиятига бағишланган семинар-учрашув ташкил қилинди.

↗️ Унда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари, хусусий клиника масъуллари ҳамда дорихона мудирлари ва бошқа мутахассислар иштирок этди.

Тадбирда қўмита мутахассислари юқоридаги қарорнинг мазмун моҳияти ҳақида тўхталиб, алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни тиббиёт амалиётида қўллаш, сақлаш, уларнинг ноқонуний муомаласини чеклаш, жисмоний шахслар томонидан улардан фойдаланиш ҳамда уларни йўқ қилиш тартиблари ҳамда қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳақида батафсил тушунтириш берди.


❗️ Шунингдек, ташриф доирасида вилоятдаги тиббиёт муассасаларининг гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларга бўлган йиллик эҳтиёжлари, уларнинг миқдорий ҳисобини олиб бориш ҳамда ушбу моддаларнинг сақлаш шароитларини назорат қилиш бўйича ўрганиш ишлари амалга оширилди. Текширув давомида аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этиш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


⭕️⭕️⭕️

“NATIONAL MED FARM” МЧЖга тегишли дорихона лицензияси бекор қилинди


Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси томонидан сифатсиз ва қалбакилаштирилган дори воситалари муомаласига чек қўйиш мақсадида ўтказилган назорат тадбирларидаги текширувда Тошкент шаҳар, Миробод туманида жойлашган “NATIONAL MED FARM” МЧЖга тегишли дорихонанинг лицензия талаб ва шартларини бузганлик ҳолати аниқланди.

Ҳолат юзасидан “NATIONAL MED FARM” МЧЖга дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун 2022 йил 28 мартда берилган 671-сонли лицензияни бекор қилиш тўғрисида "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" ДМнинг Тошкент туманлараро иқтисодий судига киритган даъво аризаси суднинг тегишли ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилди. Ҳамда “NATIONAL MED FARM” МЧЖга берилган лицензия бекор қилинди.

↗️ Амалдаги қонунчилик хужжатларига мувофиқ, мазкур дорихона лицензияси тугатилган дорихоналар манзиллари ва қонун бузилишларига бевосита алоқадор ходимлар (провизорлар, фармацевтлар) нинг ягона реестрига киритилганлигини маълум қиламиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


🟦🟦🟦🟦🟦🟦🟦

Алишер Темиров Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Смита Пант хоним
билан учрашди

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказида, муассаса директори Алишер Темиров, Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Смита Пант хоним билан учрашди.

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 13-18 октябрь Марказ директори бочшилигидаги Ўзбекистон делегацияси Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида ўтказилган ICDRA - Дори воситаларини назорат қилувчи органларнинг 19-халқаро конференциясида иштирок этган эди. Мазкур анжуман доирасида CDSCO - Ҳиндистон регулятор органи билан бир қатор йўналишларда ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича музокалар ўтказилганди.


Элчи Смита Пант хоним билан марказда бўлиб ўтган учрашувда юқоридаги масалалар юзасидан музокараларнинг якуний босқичи ҳамда Ўзбекистон ва Ҳиндистон фармацевтика соҳасида дори воситаларининг сифат ва хавфсизликни таъминлаш бўйича амалга ошириладиган ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


✏️✏️✏️

Қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилганлиги, шу жумладан, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг нархини белгилаш тартиби қўпол равишда бузганлиги оқибатида лицензиянинг амал қилиши бекор бўлган дорихона, дорихона филиалининг манзиллари ва ходимлари (провизорлар, фармацевтлар)нинг ягона реестридаги маълумотлар янгиланди.

Мазкур реестр билан Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг расмий сайтида танишишингиз мумкин.

❗️ Эслатиб ўтамиз, Лицензияловчи орган томонидан мазкур реестрга киритилган маълумотлар улар киритилган вақтдан эътиборан уч йил давомида сақланади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


📯📯📯

Жорий йилнинг 5-13 декабрь кунлари ташкил этилаётган GVP бўйича семинар - тренинг иштирокчилари диққатига!

Ўқув тренингни самарали амалга ошириш мақсадида барча иштирокчилар ўзларини қизиқтиран саволлар ҳамда таклифлар юзасидан ушбу ҳавола орқали махсус телеграм гуруҳга қўшилган ҳолда мурожаат этишларини сўраймиз.

💬 Таклиф ва саволлар кўриб чиқилиб, мутахассислар томонидан ўқув дастурига қўшимча йўналишлар киритилади. Ҳамда тренинг давомида фармаконазорат бўйича барча саволларга жавоб берилади.
-
Внимание участникам семинара - тренинга по GVP, который проводится с 5 по 13 декабря текущего года!

Для успешной реализации учебного тренинга всем участникам предлагается присоединиться к специальной группе в Telegram по данной ссылке для обращения с интересующими вопросами и предложениями.

💬 Предложения и вопросы будут рассмотрены, и в учебную программу будут добавлены дополнительные направления. Также в ходе тренинга будут даны ответы на все вопросы, касающиеся фармаконадзора.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


Стандарт "Надлежащая практика фармаконадзора – GVP", разработанный на основе международных стандартов и направленный на своевременное выявление побочных эффектов, возникающих после использования лекарственных средств, и принятие соответствующих мер, был введен в действие с 1 ноября текущего года.


В связи с этим, Государственное учреждение "Центр безопасности фармацевтической продукции" планирует проведение семинара-тренинга 5-6 и 10-13 декабря текущего года. По завершению семинара участникам будут вручены сертификаты, а также предоставляться соответствующие материалы.

☑️ Организаторы семинара:

Научный центр стандартизации лекарственных средств, Государственное учреждение “Центр безопасности фармацевтической продукции”, Ташкенский фармацевтический институт.

☑️ Лектор семинара: Матвеева Елена Валерьевна – кандидат медицинских наук, специалист по фармаконадзору.

☑️ Место проведения семинара: Центр безопасности фармацевтической продукции

☑️ Адрес: город Ташкент, улица Озод, проезд К.Умарова, 16.

☑️ Время проведения: с 9-00 до 17-00.

Просим обращаться к координаторам семинара по контактным номерам:

📞 (97) 005-0040 ; (94) 001-5005

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


✏️✏️✏️

Жорий йилнинг 1 ноябридан бошлаб дори воситаларидан фойдаланиш натижасида юзага келадиган ножўя таъсирларни ўз вақтида аниқлаш ва тегишли чоралар кўришга қаратилган халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқилган “Зарур фармаконазорат амалиёти – GVP” стандарти жорий этилди.


Шу муносабат билан “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасаси томонидан жорий йилнинг 5-6 ва 10-13 декабрь кунлари семинар-тренинг ўтказилиши режалаштирилмоқда. Семинар якунида иштирокчиларга сертификатлар ҳамда тегишли материаллар топширилади.

☑️ Ташкилотчилар:

Дори воситаларини стандартлаш илмий маркази, "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси, Тошкент фармацевтика институти.

☑️ Маърузачи: Матвеева Елена Валерьевна – тиббиёт фанлари номзоди, фармаконазорат бўйича мутахассис.

☑️ Семинар ўтказилиш жойи: Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази биноси

☑️ Манзил: Тошкент шаҳри, Озод кўчаси, К.Умаров тор кўчаси, 16.

☑️ Семинар вақти: 9-00 дан 17-00 гача.

Координаторлар билан қуйидаги рақамлар орқали боғланишингизни сўраймиз:

📞 (97) 005-0040 ; (94) 001-5005

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


Реестр референтных цен 29.11.2024.pdf
2.5Mb
Реестр референтных цен 29.11.2024.xlsx
1.6Mb
Референт нархлар 29.11.2024

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

💬@uzpharmcontrol


Реестр референтных цен 26.11.2024.xlsx
1.6Mb
Реестр референтных цен 26.11.2024.pdf
2.5Mb
Референт нархлар 26.11.2024

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

💬@uzpharmcontrol


📣📣📣

Тиббий буюмлар ва тиббий техника сифатини назорат қилиш лабораторияси ўз фаолиятини давом эттирмоқда

Ўзбекистон аккредитация маркази Аккредитация комиссиясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор аккредитация объектларининг аккредитация ва даврий баҳолаш натижалари кўриб чиқилди.


Йиғилиш хулосасига кўра, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг O‘z DSt ISO/IEC 17025:2019 стандарти талабларига мувофиқ аккредитация қилинган синов лабораторияси даврий баҳолаш жараёнларидан муваффақиятли ўтди ҳамда ҳозирда ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Маълумот учун, Марказнинг тиббий буюмлар ва тиббий техника сифатини назорат қилиш лабораторияси ҳозирги кунда 28 та халқаро ва 24 та миллий ҳамда давлатлараро 42 та стандаратлар асосида фармацевтика маҳсулотларини синовдан ўтказиш ваколатига эга.

📞 Тел: (71) 203-01-01 (ички рақам 2120)

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


Cooperation Agreement Signed with the United States Pharmacopeia (USP)

Tashkent, November 21 – Alisher Temirov, Director of the Center for Pharmaceutical Products Safety, met today with Zakiya Al-Kurdi, EMEA Regulatory Affairs and Public Policy Lead for the Middle East and Africa region.

The meeting focused on fostering international cooperation, enhancing pharmaceutical quality control systems, and adopting modern technologies in the sector.


During her visit, Zakiya Al-Kurdi toured the Center’s state-of-the-art laboratories, engaging with specialists and gaining insights into their scientific and technical efforts to ensure the safety and quality of pharmaceutical products. She commended the Center's advanced capabilities and ongoing contributions to pharmaceutical safety.

As a key outcome of the meeting, the Center for Pharmaceutical Products Safety and the United States Pharmacopeia (USP) signed a landmark cooperation agreement. This agreement formalizes the Center's participation in the Preferential Access for Regulators Program (PAR).


Through this program, the Center gains exclusive access to USP resources and tools, including the U.S. Pharmacopeia, the USP Education platform, and essential legal documents such as the Food Chemicals Codex and the USP Dictionary. This partnership marks a significant step forward in strengthening the quality and safety standards of pharmaceutical products.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


✏️✏️✏️

“Ўзбекистон фармацевтик хабарномаси” илмий-амалий фармацевтика журнали ҳамкорликка таклиф этади


Соҳада фаолият юритаётган ҳурматли тадбиркорлар, қадрли мутахассислар, ўз фаолиятингиздаги муҳим янгиликлар, тадқиқотлар, илмий ишланмалар, хизматлар ва маҳсулотлар ҳақидаги маълумотларни кенг жамоатчиликка етказиш ниятида бўлсангиз, шошилинг!

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Матбаа бўлими "Ўзбекистон фармацевтик хабарномаси" журналида эълон қилиш учун илмий мақолалар қабул қилинаётганлигини маълум қилади.

Маълумот учун, ушбу журнал оммавий ахборот воситаси сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, илк бор 1996 йилда чоп этилган. 2010 йилда журналга Миллий Савдо палатаси томонидан ISSN 2181-0311 — Халқаро стандарт серия рақами берилган. Шунингдек, мазкур журнал Ўзбекистон Олий аттестация комиссияси томонидан “Диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрлар рўйхати”га киритилган.

📞 Тел: (71) 203-01-01 (ички 2360 - 2362)

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (ПФ-184-сон, 14.11.2024) Президент Фармони билан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ваколатли органни текширув бошлангандан сўнг хабардор этиш тартибида ўтказилиши мумкин бўлган текширувлар рўйхати тасдиқланди.


☑️ 2025 йил 1 январдан бошлаб:

қалбакилаштирилган, сифатсиз маҳсулотларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш ва реализация қилиш бўйича ишончли ахборот мавжуд бўлганда, шунингдек, рецепт билан бериладиган дори воситалари ва тиббий буюмлар рецептсиз сотилишининг олдини олиш мақсадида:

фақатгина шундай маҳсулотларни чакана реализация қилиш бўйича ишончли ахборот мавжуд бўлганда,
дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, улгуржи ва чакана реализация қилишни назорат қилиш Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази томонидан текширув бошлангандан сўнг 24 соат ичида Бизнес-омбудсманни хабардор этган ҳолда амалга оширилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
“Manfaatlar to‘qnashuvi to‘g‘risida”gi Qonun kimlarga nisbatan tatbiq etiladi?

Davlat rahbarining PQ-210-son qarori ijrosini ta'minlash maqsadida “Manfaatlar to‘qnashuvi to‘g‘risida”gi qonun ijrosini tashkil etish ishlarini muvofiqlashtirish bo‘yicha Respublika idoralararo komissiyasi tomonidan qonun tatbiq etiladigan davlat organlari va tashkilotlarining aniq ro‘yxati tasdiqlandi.

Davlat organlari va tashkilotlari qonunchilikka muvofiq qayta tashkil etilgan, nomi o‘zgargan yoki yangidan tashkil qilingan taqdirda, manfaatlar to‘qnashuvi bilan bog‘liq munosabatlarni tartibga solish sohasida maxsus vakolatli organ — Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi tomonidan Ro'yxatga tegishli o'zgartirish va qo'shimchalar kiritib boriladi.


📌Eslatib o'tamiz, “Manfaatlar to‘qnashuvi to‘g‘risida”gi qonun joriy yil 6 dekabrdan boshlab kuchga kiradi
——————
Korrupsiyaga duch kelsangiz Agentlikning “Call-markazi” – 1253 yoki eanticor.uz platformasi orqali murojaat qilishingizni so‘raymiz.

Facebook|Telegram |YouTube|Instagram|Twitter|Veb-sayt


🟦🟦🟦🟦🟦

Ўтган ҳафта давомида "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси фаолиятида рўй берган муҳим воқеалар дайжести:


😎 Марказ вакиллари Бутунроссия тиббий техника илмий-тадқиқот ва синов институти фаолияти билан танишди

😎 "Ҳуқуқ билимдонлари - Умуммиллий Конституция имтиҳони" ўтказилади

😎 Марказ мутахассислари Жанубий Кореяда малака ошириб қайтди

😎 Рақобат қўмитаси дори воситалари улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи дорихоналарни амалдаги талабларга риоя этган ҳолда фаолият юритиш мақсадга мувофиқлиги ҳақида огоҳлантиради

😎 Жорий йилнинг 11-15 ноябрь кунлари ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, 4 номдаги 150 ўрам дори воситаси қалбакилаштирилганлиги аниқланди

😎 Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси томонидан статистик маълумотлар янгиланди

😎 Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказида 27-сонли Экспертлар кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди

😎 Фуқароларнинг "Uzpharmcontrol_bot" алоқага ботига йўллаган саволларига Марказ мутахассислари жавоб берди

😎 Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори Алишер Темиров USP'нинг Яқин Шарқ ва Африка худуди Тартибга солиш масалалари ва давлат сиёсати бўйича минтақавий раҳбари Закия Ал-Курди билан учрашди

😎 Президентимизнинг тегишли Фармонига биноан, Асилбек Анварович Худаяров Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тайинланди

😎 АҚШ Фармакопеяси (USP) билан ҳамкорлик битими имзоланди

😎 Ўзбекистон фармакопеясини халқаро стандартларга уйғунлаштиришда USP билан ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.