Илмий даража олиш учун диссертация ҳимоясига чиқиш ёки илмий унвон олиш учун номзод бўлишда чет эл журналларида чиқариладиган мақолалар бўлиши мажбурий талаб этиб белгиланган. Бу талабни шаҳсан мен қўллаб қувватлайман. Аммо барча чет эл журналларида тадқиқотчиларимиз томонидан чоп этилаётган мақолалар сифатлими? Нега тадқиқотчиларимизда журналда мақола чиқариш учун пул тўлаш муаммоси сурункали учраб туради?
Энг аввало чет эл журналларининг барчаси ҳам ҳалол ва сифатли эмас. Кўрсатилган рейтинглари ҳам кўзбўямачилик учун бўлиши мумкин. Баъзида чет эл журналлари чет элники эмас, ўзимизнинг қоракўзлар бўлиб чиқади. Худди инвесторларимиз каби. Уларнинг мақолага талаби ва мақола чоп этишдан аниқ мақсади нима сизларга қизиқ бўлиши мумкин.
Бу саволга жавоб топиш учун Science & Research канали ўтқазган қизиқ бир эксперимент билан таништираман. Муаллиф “International Journal of Psychosocial Rehabilitation” журнали устида тажриба ўтқазади. Ушбу журналга сохта мақола жўнатилади. Мақола “Мақоласи бўса бўлди” Университети илмий ходими Алдоқчи Ёлғончиев томонидан ёзилган бўлиб, Альфа Центавр галактикасидан келаётган космик нурлари Техас штатидаги мол гўштининг сифатини оширишига бағишланган. Илмий модель мултфильм қаҳрамони спанч боб томонидан яратилган ва натижалар туфтаметрда ўлчангани мақолада келтирилган. Шунингдек, мақолада Иванушка дурачок, Қувноқ приколчи ва профессор Чепуха Ерундага ҳавола келтирилган. Хуллас, қилиш мумкин бўлган барча жинниликлар мақолага киритилган.
Нима деб ўйлайсиз, таҳририят ушбу мақолага зудлик билан рад жавобини берадими? Муаллиф мақолани жўнатиб, ушбу савол устида хаёл суриб турган пайт, мақола қабул қилингани, ушбу мақола қизиқ илмий асосни ифода этгани билдириб, мақолани қабул қилингани билан журнал таҳририяти томонидан табрикнома етиб келади. Мақола журналда чоп этилишга тайёр. Фақатгина 150 АҚШ доллари миқдорида тўлов амалга оширилса бўлди.
Бу мақола чоп этиш учун пул сўрайдиган минглаб журналлардан биттаси устида ўтқазилган тажриба эди. Мақсади фақат пул ишлаб бўлиб, ихтиёрий ноилмий ерундани чоп этишга тайёр бўлган журналлар учун бизнинг олимларимиз яхшигина ўлжа бўлишяпти.
Сифатли журналлар пулга урғу бермайди. Уларга сизнинг илмий ишингиз қизиқ. Улар обуначилари ва мақолангизнинг сотуви ортидан етарлича пул ишлашади. Ҳеч кимга қизиқ бўлмаган ноилмий ва сифатсиз журналлар эса сизнинг соддалигингиз кетидан пул қилади.
Хулоса Сиздан
🏛Milliy universitet Jizzax filiali Talabalar kengashi
https://t.me/uzmujizzax_kengash