Migratsiya agentligi


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги расмий телеграм канали
☎️ 71 200 00 61, 71 202 33 55, 1282
📍Тошкент шаҳри Олмазор тумани Қамарнисо кўчаси 1 уй
Website: www.migration.uz

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


2000 йилдан бери 18 декабрь БМТ томонидан жаҳонда мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг мослашувини рағбатлантиришга қаратилган халқаро кун сифатида нишонлаб келинади.


Хорижий тилни билсангиз, қўлингизда ҳунарингиз бўлса, дунёнинг қайси давлатида ишлашингиз, яшашингиздан қатьий назар ҳурматга лойиқ инсон бўласиз.

Тил ва ҳунар ўрганинг!

@uzmigration


🇰🇷Жанубий Кореянинг Улсан шаҳрига тўғридан-тўғри ишчи жалб қилиш лойиҳасининг амалий қисми бошланиш арафасида

Жорий йлнинг 30 ноябрь куни Миграция агентлиги директори ва Корея Республикаси делегацияси ўртасида бўлиб ўтган учрашувда бошланғич даврда “Hyundai Heavy Industries” компанияси учун 350 нафар ишчини мамлакатимиздан жалб қилиш бўйича келишувга эришилган эди.

Бу гал, Миграция агентлиги директори ўринбосари Азим Ҳусанов, Корея Республикаси бандлик ва меҳнат вазирлиги Инсон ресурсларини ривжлантириш (HRD Korea) минтақавий бўлими бошлиғи Park Jin Young ва Кореянинг Ўзбекистондаги элчихонаси биринчи котиби Jo Hyun Hae хоним ушбу лойиҳа деталллари ҳақида гаплашиб олди.

Таъкидландики, “Hyundai Heavy Industries” компаниясига борадиган 350 нафар ишчининг 100 нафари Е-7 (махсус малакага эга бўлган ишчи) визаси асосида тўғридан-тўғри Улсан шаҳар ҳокимлиги таклифига кўра ишга жойлаштирилади.


Ушбу лойиҳа Кореянинг “Бандликка рухсат бериш тизими”даги 16 давлат орасида биринчилардан бўлиб Ўзбекистон билан йўлга қўйилмоқда.

Агарда бу ердан борадиган ишчилар Корея қонунчилигини бузмаса, ўзларидан яхши таасурот қолдирса, Е-9 визаси тизимидаги катта ўзгаришларга сабаб бўлади, дейилди мулоқотда.

@uzmigration


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Кореяга Е-9 ишчи визаси асосида яна 115 нафар ҳамюртимиз юқори маошли ишларга таклиф этилди. Улар Тошкент халқаро аэропортидан кузатиб қўйилди.

Декабрь ойининг ўтган даврида 323 нафар юртдошимиз Кореядаги нуфузли компанияларга ишга жойлаштирилди.


@uzmigration


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🇩🇪Миграция агентлиги Германияга нафақат тиббиёт, меҳмонхона хизмати балки, янги йўналиш автомеханик соҳаси бўйича ҳам юртдошларимизни юқори маошли ишларга юборишни бошлади.

Германиянинг "BBG Bodenbearbeitungsgeräte" корхонасига бир гуруҳ ҳамюртларимиз жўнаб кетди. Хўш, улар немис тилини қай даражада ўрганишди? Нималар талаб этилади?

@uzmigration


Туркиянинг "Ant Yapi" холдинги Россиядаги лойиҳалари учун ишчи кучини Ўзбекистондан жалб қилмоқчи

Вазирлар Маҳкамаси ҳузиридаги Миграция агентлиги раҳбарияти Туркиянинг йирик қурилиш компанияси асосчиси Hayri Tokman билан учрашув ўтказди.

Холдинг асосчисининг таъкидлашича, бугунги кунда "Ant Yapi" компаниясида 20 000 га яқин юртдошимиз фаолият олиб боради. Миграция агентлигида бўлиб ўтган учрашувда яна 2000 нафар қурилиш мутахассисига талаб борлигини маълум қилди. Шунингдек, бепул авиачипта, ётоқ жой, яшаш манзилига рўйхатга қўйиш, 3 маҳал иссиқ овқат ва яхши маош кафолатланишини билдирди.

Агентлик мутасаддилари ушбу таклифни маъқуллади ва хорижда ишлаш истагидаги юртдошларимизни иш берувчи талаби асосида тайёрлашга келишиб олди.

@uzmigration


Россияда имтиҳонларни қаерларда топшириш мумкин?

Россия Федерацияси Ҳукумати Фармойиши билан (10 декабря 2024 г. N 3641-р) ушбу мамлакатда меҳнат фаолиятини олиб бормоқчи бўлган чет эл фуқаролари рус тили, Россия тарихи ва миграция қонунчилиги бўйича имтиҳонлар топширадиган давлат муассасалари рўйхати тасдиқланди.

🔖 Рўйхатга жами 92 та муассаса киритилган. Уларнинг номи, жойлашув манзилларини ушбу ҳавола орқали кўриш мумкин.

Бунга қадар имтиҳонларни Россия Олий таълим вазирлиги томонидан аккредитация қилинган таълим муассасалари амалга оширган.

@uzmigration


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Жорий йилнинг ўтган даврида Миграция агентлиги 153 минг юртдошимизнинг хавфсиз, тартибли ва ташкилий тарзда чет мамлакатларда ишлаши учун кўмаклашди.

@uzmigration


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
2025 йил 5 февралдан бошлаб, Россия Федерациясида назоратдаги шахслар реестрига киритилган чет эл фуқароларига хизмат кўрсатганлик учун жарима қўллаш жазоси белгиланди.

Шунингдек, чет эл фуқароларига ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича оммавий ахборотлар воситаларида бериладиган эълонлар назорат ва мониторинг қилиб борилади ва ноқонуний, деб топилганда, масъул идора томонидан блокланади.

Ушбу тартиб жорий этилгунга қадар, чет эл фуқароларига ҳужжатларни расмийлаштириш (рўйхатга қўйиш, рус тили сертификати ва ишлаш учун патент олишда ёрдамлашиш) билан боғлиқ эълонлар назорати амалга оширилмаган.

Интернет ёки ижтимоий тармоқларда турли “ўртакаш” шахслар томонидан хорижликлар учун кўплаб хизмат турлари кенг кўламда ва очиқ-ойдин реклама қилиб келинган.

@uzmigration


Кафилни “кафансиз" қолдирманг!

Охирги вақтларда Корея Республикасига вақтинча ишлаш учун борган фуқароларимиз орасида ўз иш жойини сабабсиз ташлаб кетиш ҳолатлари учраётгани, бу Ўзбекистонга ажратиладиган ишчи квоталар сонига жиддий таъсир кўрсатиши, мамлакатимиздан борган ишчиларнинг имиджи тушиб кетишига сабаб бўлаётгани ҳақида хабарлар бериб бораяпмиз.

Шу боис, Кореяга ишлаш учун бораётган ҳар бир юртдошимиз кетиш олдидан уч томонлама шартномага имзо чекмоқда. Шартномада:

"Агарда ўз иш жойимни сабабсиз ташлаб кетиб, нолегал фаолият юритадиган бўлсам, мени кафилликка олаётган шахс, яъни яқин қариндошимдан Кореяда нолегал юрган ҳар бир ойим учун 2000 АҚШ долларидан (ҳозирги вақтда) жарима ундирилишига розиман",

-деган жумлалар бор.

Ушбу расмда Кореяга ишлаш мақсадида кетган ва шартнома шартларини бузган қашқадарёлик фуқаро М.Анинг кафилидан суд қарорига асосан МИБ 70 392 000 сўм ундирганини кўриш мумкин.

Рақамларга қарайдиган бўлсак, жорий йилнинг ўтган даврида ўз иш жойини сабабсиз ташлаб кетган қарийб 80 нафар ҳамюртимизнинг кафиллари томонидан давлатга 2 млрд 35 миллион сўм жарима ундирилган.

Қочиб кетишдан олдин ўйлаб кўринг!


@uzmigration


🇷🇺Миграция агентлиги салоҳиятли иш берувчилар билан ҳамкорликни кенгайтиришда давом этади

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги Россиянинг яна 3 та йирик иш берувчи компания вакиллари билан учрашув ўтказди.

Хусусан, мулоқотда “Профрезерв” компаниялар гуруҳининг Красноярскдаги қурилиш объектларида 2 500 нафар ишчига талаб борлиги айтилди. Бугунги кунда компанияда 800 нафардан ортиқ ўзбекистонлик фаолият олиб бормоқда.

“Legalons”
аутсорсинг компанияси билан эса Агентлик кўмагида 2025 йилнинг бошида омборхона, қадоқлаш, етказиб бериш ва савдо-сотиқ каби малака талаб қилмайдиган йўналишларда 600 нафар юртдошимизни иш билан таъминлашга келишилди. Ҳозирда 200 дан ортиқ фуқароларимиз бу компанияда муносиб меҳнат шароитларида яхши даромад топмоқда.

"Rencons Heavy Industries" вакили ҳам 3 567 нафар Ўзбекистон фуқароси уларда меҳнат қилаётгани ва яна қурилиш соҳасига 2 500 нафар мутахассисга эҳтиёж борлигини билдирди.

Шунингдек, ҳар бир иш берувчи ўзларидаги иш ўринлари, яшаш ва ишлаш шароитларини тақдимотини ўтказди.

Учрашув якунида, таклиф этилаётган иш ўринларида фаолият олиб бориш истагини билдирган юртдошларимизни иш берувчилар талаблари асосида тайёрлаш ва узоқ муддатли ҳамкорлик лойиҳаларини тузишга келишилди.

@uzmigration


🇺🇿🇷🇺Юқори маошли 1750 та иш ўрнига келишилди

Миграция агентлиги раҳбарияти Россиянинг 3 та йирик, қурилиш, кемасозлик компаниялари вакиллари билан учрашув ўтказди.

Хусусан, мулоқотда “СтройПромТорг” компаниялар гуруҳининг Амур, Санкт-Петербург ҳамда Ялтадаги қурилиш объектларида 200 нафардан ортиқ ўзбекистонлик фаолият олиб бораётгани, яна 300 нафар ишчига талаб борлиги айтилди.

“Строй Актив” қурилиш компаниясида 100 дан ортиқ юртдошимиз меҳнат қилмоқда. Учрашувда мазкур компания Агентлик кўмагида 2025 йилнинг бошида яна 600 нафар қурувчини мамлакатимиздан жалб қилишга келишиб олди.

Кемасозлик компанияси вакили ҳам ҳозирда 825 нафар Ўзбекистон фуқароси уларда меҳнат қилаётгани ва яна кемасозлик қурилиши бўйича 850 нафар мутахассисга эҳтиёжи борлигини билдирди.

Ҳар бир иш берувчи қурилиш объекти, иш ўринларини тақдимот қилди. Миграция агентлиги раҳбарияти Ўзбекистондан борадиган ишчиларнинг меҳнат ва яшаш шароитларини намунадагидек ташкил қилиш лозимлигини таъкидлади. Компания вакиллари барча шароитларни яратиб беришга тайёр эканликларини билдирди.

@uzmigration


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🇷🇺Юртдошларимиз ишлаётган компанияда меҳнат шароитлари ўрганилди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Россиядаги вакиллари мамлакатимиз элчихонаси дипломатлари билан биргаликда "EUROSPAR" супермаркетлар тармоғи объектларида ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари билан учрашув ўтказди.

Ушбу компания тармоқларида жами 320 нафар ҳамюртимиз юқори маошли иш ўринларида фаолият юритади. Учрашувда иш берувчи томонидан яратилган меҳнат шароитлари мониторинг қилинди.


@uzmigration


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🇰🇷Ойликлари 2000$ атрофида...

Кеча тунда 108 нафар ҳамюртимиз Миграция агентлиги томонидан Корея Республикасига юборилди. Улар Е-9 визаси орқали фаолият юритади.

Декабрь ойи давомида жами 400 нафарга яқин юртошимиз Жанубий Кореяга ташкилий ва хавфсиз тарзда вақтинчалик ишларга юборилиши режалаштирилган.

@uzmigration


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❗️#Ишга_таклиф

Бизнинг “ҳаво кемамизда” Сиз учун жой бор!

Аммо, жойлар чекланган. Ўзингизни кўрсатиш учун яхши имконият.

Миграция агентлиги ўзига ишонган, ватанпарвар, дунёқараши кенг, инглиз, рус тилларида бемалол суҳбатлаша оладиган, шижоатли юртдошларимизни ишга таклиф қилади.

Видеони кўринг ва ҳавола орқали рўйхатдан ўтинг!

@uzmigration


Shavkat Mirziyoyev_press-service dan repost
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳолини талаб юқори бўлган касбларга ўқитиш ва даромадли иш билан таъминлаш чора-тадбирлари бўйича кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

Под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось расширенное совещание по мерам обучению населения востребованным профессиям и обеспечению высокооплачиваемой работой.

#Mirziyoyev #yigilish #kasbiytalim #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

15 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.