O'zLiDeP - Toshkent shahar


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


☎️Tel: +998 71 281-42-05
Tadbirkorlar va ishbilarmonlar harakati - O'zbekiston Liberal-demokratik partiyasining Toshkent shahar Kengashining rasmiy kanali.
Ijtimoiy tarmoqlar:
Facebook:https://www.facebook.com/share/1HWH6vtbsQ
Website: www.uzlidep.uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP dan repost
Ҳарбий хизматга оид қонунга ўзгартишлар киритилмоқда

😎 Фракция мажлисида “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

📌 Ҳужжат мудофаа соҳасидаги электрон ахборот алмашинувини такомиллаштириш, ҳарбий хизматга чақирув жараёнларини автоматлаштириш ҳамда сержантлар таркиби учун янги унвонлар жорий этишни назарда тутади.

⚡️ Тақдим этилган қонун лойиҳасига кўра, ҳарбий рўйхатга олиш ва ундан чиқариш жараёнлари соддалаштирилиб, маълумотлар идоралараро интеграциялашув платформаси орқали электрон тарзда юритилади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларида сержантлар таркиби учун янги ҳарбий унвонлар белгиланиши режалаштирилган. Бу ўзгаришлар ҳарбий хизмат нуфузини ошириш ва Қуролли Кучларни профессионал тузилма сифатида ривожлантиришга қаратилган.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


UzA | Расмий канал dan repost
#Муносабат

Иқтисодий ислоҳотлар самараси жорий йилнинг илк қадамларидаёқ яққол кўринмоқда

Батафсил: https://uza.uz/posts/694004

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе


UzA | Расмий канал dan repost
“Ўзметкомбинат”да шаффофлик таъминланиб, соғлом иш муҳити шакллантирилмоқда

“Ўзметкомбинат” АЖда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бу ҳақда бугун АОКАда ўтказилган брифингда комбинат бошқарма бошлиғи Ғанишер Нурматов маълум қилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/693900

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе


Авлодлар меросига муносиб авлод

Юнусобод тумани "Янги ариқ" маҳалласида жойлашган 96-сонли умумтаълим мактабида туман "Нуроний" кенгаши, O'zLiDeP Юнусобод туман кенгаши раиси, туман Кенгаши депутати Иқборхон Ашрапова ҳамда туман "Маданият" бўлими ташаббуси билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. "Авлодлар меросига муносиб авлод" ғояси асосида ташкил этилган учрашувда маҳалла фаоллари, мактаб ўқитувчилари ва ўқувчи ёшлар, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги, иқтисод фанлари доктори Саидасрор Ғуломов, филология фанлари доктори, профессор Шарифа Мирзаева иштирок этишди.


UzA | Расмий канал dan repost
1 миллиондан ортиқ ҳайвон тури йўқолиб кетиш хавфи остида

2013 йил 20 декабрда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 68-сессиясида ёввойи фауна ва флора ҳақида хабардорликни ошириш мақсадида 3 мартни Бутунжаҳон ёввойи табиатни муҳофаза қилиш куни, деб эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Батафсил: https://uza.uz/posts/693962

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе


O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP dan repost
Қишлоқ хўжалигида суғурта тизими яратилади

😎 OʻzLiDeP фракцияси мажлисида “Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда. Қонун лойиҳаси аграр соҳадаги хатарларни суғурта қилиш, фермерларни эҳтимолий зарарлардан ҳимоялаш ҳамда суғурта шартномаларини тартибга солишни назарда тутади.

⚡️ Қонун лойиҳасида қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармасини ташкил этиш, унинг даромадлари ва харажатларини белгилаш, шунингдек, суғурта мукофотлари бўйича субсидиялар ажратиш масалалари қамраб олинган.

📌 Шунингдек, давлат томонидан назорат ва мувофиқлаштириш механизмини жорий этиш ҳам кўзда тутилган. Қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан маъқулланди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP dan repost
#Live

😎 Айни вақтда OʻzLiDeP фракциясининг навбатдаги мажлиси бошланди. Дастлаб фракция аъзолари Давлатимиз раҳбарининг таклифига биноан Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шарифнинг 25-26 февраль кунлари мамлакатимизга расмий ташрифи бўйича ўз муносабатларини билдиришмоқда.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Рамазон – саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи

“Рамазон – саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи” ғояси асосида O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раиси ўринбосари, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Зиёев Ифтихор Акмалович томонидан Учтепа туманидаги “Катта Чўпонота”, “Тинчликобод” маҳаллалар ҳудудларида ёлғиз яшовчи кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъмиланган оилалар ҳолидан хабар олинди, озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди. Дарҳақиқат, ёлғиз яшовчи кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва кам таъмиланган, эҳтиёжманд ва ёрдамга муҳтож оилаларга мурувват ва саховат кўрсатиш, уларнинг ҳолидан хабар олиш, бу каби эзгу ташаббусларни кўпайтириш катта савобдир. Халқимиз учун азалдан меҳр-оқибат, шукроналик ва бағрикенглик тимсоли бўлиб келган инсонпарварлик моҳиятини ўзида мужассам этадиган қадрият ва анъаналарни безавол сақлаш муборак Рамазон ойида ёрқин намоён бўлмоқда.






UzA | Расмий канал dan repost
Ўтган йилда юртдошларимиз дори-дармонга 19,7 триллион сўм сарфлаган

Солиқ қўмитаси матбуот хизмати мамлакатимиз бўйлаб онлайн назорат-касса техникаси мавжуд бўлган 8,5 мингдан ортиқ дорихоналардаги фискал чеклар маълумотлари таҳлилини эълон қилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/693933

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе


UzA | Расмий канал dan repost
Янги астероидни тўлиқ ўрганмай туриб, хулоса чиқариб бўлмайди (+видео)

Жорий йилнинг февраль ойи ўрталарида 2024 YR4 астероиди 2032 йил 22 декабрда Ер билан тўқнашиш эҳтимоли 2,4 фоиз деб баҳоланаётгани ҳақидаги хабар тарқалди.

📹
https://youtu.be/ctKYmU7A6qc

Батафсил: https://uza.uz/posts/693917

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе

12 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.