Парламент қуйи палатаси депутати Когон тумани таълим муассасаларидаги муаммоларни ўрганди
✅Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг Бухоро вилояти сайловчилари билан учрашувлари давом этмоқда. Халқ ноиблари ҳудудларда рўй бераётган туб ўзгаришларни кўздан кечириш билан бирга ўз ечимини кутаётган долзарб масалаларни ҳам атрофлича ўрганиб чиқмоқдалар.
📌Парламент қуйи палатаси М.Баратованинг Когон туманидаги ўз сайловчилари билан учрашуви доирасида ҳудуддаги 545 ўринли 12-умумтаълим мактабида кейинги пайтда рўй берилган ўзгаришларга эътибор қаратилди.
📌Ушбу таълим муассасаси биносининг бугунги ҳолати кўздан кечирилганда у чиндан-да таъмирталаб ҳолга келиб қолганлиги аниқланди. Мактаб биноси бундан 37 йил олдин қурилган бўлиб, эндиликда уни мукаммал таъмирлаш талаб этилмоқда. Мактаб кутубхонасидаги адабиётлар сони ҳам етарли эмас.