O’zLiDeP Уйчи туман Кенгаши томонидан навбатдаги хисобот сайлов йиғилишини Уйчи Миллий банкда ўтказилди. Ушбу банкда O’zLiDeP аъзолари деярли ишдан бўшаб кетганлиги, БПТ раиси М.Акрамшаев хам бошқа ишга ўтиб кетганлиги аниқланди. Ҳозирги кунда 14 нафар ходим хизмат кўрсатиб, аппарат раҳбари С.Бозорбаева йиғилишда иштирокчиларига партиянинг мазмун моҳияти, мақсад ва дастурлари ҳақида гапириб, партияга аъзо бўлишга чорлади. Банк бошлиги Розия Иброхимова бошчилигида барча банк ходимлари партия сафига кириш истагини билдирдилар ва партияга аъзо қилишга эришилди, Р.Иброхимова БПТ раиси этиб тайинланиб, 2025 йилда қилинадиган иш режалар белгилаб олинди.