O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.me/a_xaitov

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
😎 Ҳафта давомида партия фаолиятида юз берган энг муҳим янгиликлар

#uzlidep #dayjest

Расмий саҳифаларимизга уланинг


Депутатлар ёшларнинг муаммо ва таклифларини тинглади

😎 ЎзЛиДеП Навоий вилояти Кенгаши ташаббуси билан Навоий давлат Кончилик ва технологиялари университетида “Ёш тадбиркорлар лигаси” лойиҳаси доирасида "Ёшлар ва инновацион тафаккур: Интеллектуал салоҳиятни ривожлантириш” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

✅ Очиқ мулоқот шаклида ўтган тадбирда партиянинг дастурий мақсад ва ғоялари ҳамда жорий йилги давлат дастурида белгилаб берилган устувор вазифалар тўғрисида ёшларга атрофлича маълумотлар берилди.

#uzlidep #yoshlar

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Яйловларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди

👉 Батафсил

Ўзбекистон Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда яйловларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

#uzlidep #deputat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Давлат дастурининг мазмун-моҳияти тушунтирилди

ЎзЛиДеП Тошкент шаҳар Кенгаши ташаббуси билан Мирзо Улуғбек туманида жойлашган “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамиятида депутатлар ва тадбиркорлар, акциядорлик жамияти ходимлари иштирокида тадбир ташкил этилди.  

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Равшан Фазилов, Севара Убайдуллаева “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йили" давлат дастурида белгиланган вазифаларга тўхталиб ўтишди.

Мулоқот давомида “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти тақдим этиб келаётган суғурта хизматлари, мижозларга яратилаётган қулайликлар, бугунги кунда соҳада олиб борилаётган янгиликлар, аҳоли ишончини янада орттириш борасидаги ишлар билан таништирилди. ЎзЛиДеП мазкур ташкилот билан ҳамкорликда ишлашга келишиб олдилар.

Тадбир сўнгида бир гуруҳ тадбиркорлар ва ходимлар партия сафига қабул қилиниб, янги бошланғич партия ташкилоти тузилди.

#uzlidep #bpt

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#OAVda_biz

😎 O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан яйловлар муҳофазаси ва улардан оқилона фойдаланишга оид давра суҳбати ташкил қилинди.

#uzlidep #muloqot

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Тойлоқда ҳисобот - сайлов йиғилиши бўлиб ўтди

😎 O’zLiDeP Тойлоқ туман бўлими таркибида ўз сафларига 10674 нафар аъзоларни бирлаштирган 74 та бошланғич партия ташкилоти мавжуд бўлиб, айни кунларда ушбу қуйи бўғинларда муҳим жараён, ҳисобот -сайлов йиғилишлари бўлиб ўтмоқда.

🔼 Тойлоқ тумани Чароғбон маҳалласида ташкил этилган қуйи бўғин ўз сафига 25 нафар партия фаолларини бирлаштирган.

✅ Ҳисобот-сайлов йиғилишида дастлаб етакчи Комил Ҳамроевнинг ҳисоботи эшитилди.

🗣️ БПТ раиси таъкидлаганидек ҳисобот даврида партиявий тарғибот-ташвиқот тадбирларида, сайловолди жараёнларида ва “Яшил макон” умуммиллий ҳаракатида фаол иштирок этишди.

➡️ Йиғилиш иштирокчилари етакчи ҳисоботини қониқарли деб топдилар ва Комил Ҳамроев қуйи бўғин раиси этиб қайта сайланди.

📌 Йиғилишда партия Сайловолди дастуридаги ва “Атроф муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, қуйи бўғиннинг иш режаси белгилаб олинди.

#uzlidep #bpt

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг



7 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.