🗣Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон кенгаши режасига мувофиқ Тўрткўл, Элликқалъа, Беруний туманлари ҳамда Чимбой, Кегейли, Бўзатов, Нукус туманларида “Бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни юқори савияда ўтказиш” мавзуида ўқув-семинарлари ўтказилди.
Ўтказилаётган семинарларда ҳисобот-сайлов йиғилишлари ва конференцияларини талаб даражасида ташкил этиш, ҳужжатларни тўғри расмийлаштириш, шунингдек, бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси ва таркибини сайлаш, бюллетенларни тўғри тўлдириш, саноқ комиссияси ва котибиятининг иш жараёни ҳамда сайлашгача бўлган жараёнлар амалий тарзда кўрсатиб ўтилди.
Ҳисобот-сайловга оид семинарлар бошқа туманларда ҳам уюшқоқлик билан ўтказилди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати📱
web-site| 📱
facebook | 📱
telegram| 📱
YouTube |📱
Instagram