☝🏻Биз шахсан инвестор учун лойиҳа танлашда амал қиладиган асосий мезонлар:
1️⃣Лойиҳа муаллифининг интизоми (инвесторнинг тўлиқ назоратига розилиги).❗️
Муаллиф билан мулоқот қилиб, биз унинг инвестор томонидан бизнеснинг тўлиқ назорат қилинишига қанчалик тайёрлигини аниқлашга ҳаракат қиламиз. Агар биз буни муаллиф учун номақбул деб топсак, бу салбий кўрсаткичга айланади.
2️⃣Бизнеснинг шаффофлиги. 📈
Бизнес шундай бўлиши керакки, барча операцион жараёнлар ва кўрсаткичларни тўлиқ назорат қилиш мумкин бўлиши керак. Масалан, харажатлар ва даромадларнинг шаффоф ҳисоби, тўлиқ очилган мижозлар базаси ва бизнеснинг барча жиҳатлари тушунарли эканлиги.
3️⃣Лойиҳа муаллифи - бу соҳада ҳаваскор эмаслиги. 📌
Ҳаваскор лойиҳа муаллифи билан кўришганда муаммоларга дуч келасиз. У ғояни атрофда кўради ёки ўзи ўйлаб топади, лекин соҳага чуқур кириб бормайди. Агар муаллиф хатога йўл қўйса, нафақат у зарар кўради, балки асосан инвестор зарар кўради. Соҳани ҳамма ҳам тўлиқ ўргана олмайди, лекин юзаки билимлар етарли эмас.
4️⃣Лойиҳа муаллифида бизнес ёки бизнесга эгалик қилиш тажрибаси борлиги. ☝🏻
Лойиҳа муаллифи бизнес ёки бизнесга эгалик қилиш тажрибасига ега бўлгани маъқул. Акс ҳолда, ҳар қандай янги ишбилармон сингари, у компаниянинг молиявий кўрсаткичларига таъсир қиладиган хатоларга йўл қўяди. Ушбу хатоларга товон инвестор томонидан тўланади.
5️⃣Рақобат паст бўлишига олиб келувчи, такрорлаш қийин бўлган маҳсулот. 👍🏻
Агар сиз автомобиль ижараси билан шуғуллансангиз, буни ҳар ким қила олади, чунки автомобил ижараси бозори кўплаб иштирокчилари борлиги билан жуда рақобатбардош. Маҳсулотни такрорлаш қанчалик қийин бўлса, бозорда иштирокчилар шунчалик кам бўлади. Маҳсулотнинг ўзи қанчалик мураккаб бўлса, катта қийинчиликлар борлиги туфайли, уни ишлаб чиқармоқчи ёки хизмат кўрсатмоқчи бўлган одамлар сони кам бўлади.
6️⃣Юқори рентабеллик – инқироз даврида омон қолиш учун асосдир.📊
Пандемиядан олдин биз сотган кўплаб лойиҳалар юқори рентабеллик туфайли омон қолишга муваффақ бўлди. Кўпгина ишлаб чиқаришлар тўхтади, одамлар ҳаракатлана олмадилар, натижада банкротлик сони кўпайди. Бироқ, асосан юқори рентабелликка ега лойиҳалар омон қолди. Юқори рентабеллик ҳатто инқироз шароитида ҳам лойиҳанинг омон қолиши учун муҳимдир.
7️⃣Хавфсизлик ва қайтарилишини таъминлаш мақсадида инвестицияларни ҳимоя қилиш. 💵
Бу бизнинг ўзига хос ва бошқалардан ажралиб турувчи хусусиятимиз. Биз инвестициялар хавфсизлиги ва даромадлилиги ҳақида қайғ урамиз. Биринчи навбатда, инвестор ўз пулини йўқотмаслигини таъминлаш ҳақида ўйлаймиз. Шу мақсадда биз қуйидаги воситалардан фойдаланамиз: Суғурта, Гаров, Кафиллик ва РЕПО битими. Биз РЕПО битимини ишлаб чиқдик ва уни инвесторларга компания устидан ҳуқуқий ва молиявий назорат ўрнатишлари учун таклиф қиламиз.
8️⃣Лойиҳа муаллифининг ўз сармояси мавжудлиги. 💰
Энг муҳим мезонлардан бири бу муаллифнинг ўз сармояси мавжудлиги. Агар муаллиф феъл-атворидан ёки шароитлардан келиб чиқиб, инвесторга "Муаммо чиқди, лекин мен уни ҳал қилишни хоҳламайман" ёки ҳеч бир ишни охирига етказмаслик одатига эга бўлиб, "Мен янги лойиҳа кўрдим, бутун умримни эски лойиҳага бағишлашни хоҳламайман, менинг бошқа ғояларим бор" деб айтадиган инсон бўлса, инвестор охирига етказилмаган бизнесга эга бўлади ва тадбиркорликка қайтишга мажбур бўлади.
9️⃣Оқилона (иширилмаган) бюджет.💲
Кўпчилик бизга мурожаат қилиб, шундай дейди: "Менга $1 млн. керак ва мен қўйилган мақсадга эришаман". Лекин лойиҳа ўрганилганда, уни $100 000 ҳам амалга ошириш мумкинлиги аён бўлади. Бундай ҳолатда инвестор учун хавфлар (риск) камаяди. Натижада лойиҳани кўпроқ потенциал инвесторлар кўриб чиқади. Табиийки, $100 000 киритувчи инвесторлардан $1 млн киритувчи инвесторлар сони камроқ. Баъзан лойиҳа қиймати бўрттириб юборилади: лойиҳа муаллифи автомобиль, офис, ишлаб чиқариш учун бино сотиб олиши кераклигини айтади, ваҳолангки, уларни ҳаммасини ижарага олса бўлади, бу эса сармоя миқдорини камайтиради. Бунда, юқорида саналганларни кейинчалик сотиб олса бўлади ёки умуман сотиб олмаса ҳам бўлади.