ЎЗИМИЗНИКИ


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Siyosat


Ўзимизнинг муаммолар. Ҳаммаси ўзимизники. Биз борини кўрсатамиз!
Фейсбукдаги саҳифамиз: https://www.facebook.com/groups/242457136891050

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Siyosat
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Оскар етмай қоладими дейманда бу кетишда😳

@uzimizniki_uz


❗️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2025 йил 6 январдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.

@uzimizniki_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Шаҳрам Ғиёсов айиқ билан машғулот ўтказгани учун узр сўради

Боксчи БҲМнинг 3 баравари — 1 млн 125 минг сўм миқдорида жаримага тортилди. Айиқ Фарғона ҳайвонот боғига топширилди.

@uzimizniki_uz


❗️Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлардаги болаларнинг метапневмовирусга чалингани хусусидаги маълумотлар мутлақо асоссиз - ССВ

@uzimizniki_uz


Тошкентдан Самарқандгача чипта 50 доллар. Бухорогача 1 млн сўм

1 февралдан Ўзбекистондаги йўловчи ташувчи темир йўл қатновлари учун чипталар нархи яна 20-30 фоизга оширилади. «Afrosiyob» тезюрар поездларида нархлар 25 фоизга, «Шарқ», «Насаф» ва «Ўзбекистон» йўналишларида эса нарх 30 фоизга оширилади.

Натижада «Afrosiyob» поездлари учун нархлар қуйидагича бўлади:

Тошкент – Бухоро:
VIP 994 000 сўм
Бизнес 751 000 сўм
Эконом 484 000 сўм


Тошкент – Қарши:
VIP 854 000 сўм
Бизнес 634 000 сўм
Эконом 406 000 сўм

Тошкент — Самарқанд:
VIP 619 000 сўм
Бизнес 450 000 сўм
Эконом – 294 000 сўм.


@uzimizniki_uz


8 январга ўтар кечаси қор ёғиши мумкин бўлган ҳудудлар.

Ўзгидромет ҳам ўз прогнозларида айнан шу вилоятларда қор ёғиши мумкинлигини таъкидлаган

@uzimizniki_uz


ССВ: Метапневмовирус янги касаллик эмас. Ортиқча хавотирга ҳожат йўқ

Сўнгги кунларда ОАВ ва ижтимоий тармоқларда дунёнинг қатор мамлакатлари бўйлаб метапневмовирус инфекцияси авж олаётгани ҳамда ушбу хасталик COVID-19дан ҳам хавфлироқ эканлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

ССВга кўра, метапневмовирус аввалдан маълум инфекция бўлиб, биринчи марта 2001 йилда аниқланган. Бу инфекция одатда бурун оқиши, йўтал ва иситма белгилари билан, худди ўткир респиратор вирусли инфекциялар шаклида пайдо бўлади, баъзи ҳолларда бронхиолит ва пневмонияни келтириб чиқаради.

Мазкур вирус билан хасталаниш ҳолатлари дунёнинг барча минтақаларида ҳар йили қайд этилади. Метапневмовируснинг куз-қиш даврида янада фаоллашуви кузатилади.

Ўзбекистонда ҳам айни вақтда ўткир респиратор инфекцияларнинг мавсумий кўтарилиши кузатилмоқда. Юртимизда уларнинг лаборатория текширувлари мунтазам амалга ошириб келиняпти ва ана шундай текширувларнинг 39,9 фоизида грипп вируси, 32,2 фоизида риновирус, 30,6 фоизида респиратор-синцитиал вирус ва 1,2 фоизида метапневмовирус аниқланган.

@uzimizniki_uz


БОЛАЛАР ШИФОХОНАСИДАГИ ҲОЛАТЛАРДАН БИРИ!

Ёш фарзандларингизга совуқ сув ва совуқ нарсалар, дўконлардан ҳар хил рангли ширинликлар олиб берманг❌
Одамлар гавжум жойларга олиб бормай туринглар.

Озгина совуқ сув ёки ичимликлар ҳам болаларни шамоллашга олиб келиши мумкин ва оилада бир инсон касалланса у тезда бошқаларга юқиб, касалланиш кўпайиб кетади.

Ҳозир жуда кўп болаларда иситма, томоқ оғриғи ва қуруқ йўтал кузатилиб, шифохонага боришмоқда экан.

Ота-оналарга юбориб, огоҳлантириб қўямиз
!

@uzimizniki_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
"Товба қилдим, қайтиб бу йўлга юрмийман"

@uzimizniki_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Шалтоқни ортидан бошқалар тозалаб юрибди

@uzimizniki_uz


"Uzauto Motors"га янги бошлиқ тайинланди. Энди ҳисоб бериладими?

Гулямов Саидазим Миркамалович Uzauto Motors Powertrain АЖ бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.

Компаниянинг ҳорижлик собиқ раҳбари шунча пулни олиб, амалда тайинли ўзгариш қилмай четга чиқди. Унинг тайинловидан олдин халққа қоп қоп ваъдалар берилганди. Бироқ натижа 0.

Халқнинг бюджетидан субсидия ва имтиёзлар олиб яшаётган компаниядан кимдир шу ваъдаларнинг ҳисобини берармикан? Балки янги раҳбар буни бошлаб берар.

@uzimizniki_uz


2025 йил 1 апрелдан бошлаб коммунал тўловлар қуйидагича ошади

👉 Бир кВт/соат учун электр энергияси учун - 600 сўм;

👉 Бир куб метр табиий газ учун - 1000 сўм этиб белгиланди.

@uzimizniki_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
310 км/с тезлик

@uzimizniki_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ғайрат Дўстов адвокат сўровига жавобан судга Тошкент шаҳар ИИББдан олиб келинаётганини айтди

@uzimizniki_uz


2025 йил 1 февралга қадар туман банклари филиалларида маҳаллабай ишлаш бўлимлари ташкил этилиб, уларга “маҳалла банкирлари” тайинланади. Шунингдек, ҳар бир маҳаллада улар билан бирга ишлайдиган “ёрдамчи-агентлар” танлаб олинади.

online-mahalla.uz”, “bank-kredit.uz” ва “soliq.uz” ахборот тизимлари интеграция қилиниб, масъулларга юклатилган вазифалар ижроси кунлик таҳлил қилиб борилади. Фаолияти қониқарсиз бўлган раҳбарларга чора кўрилади.

@uzimizniki_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Энди жамоат транспортларига нақд пулда тўлов қилиб бўлмайди. Бунинг учун терминаллар орқали бир марталик чеклар сотиб олиш зарур.

Чек сотиб олинадиган терминаллар эса ишламаяпти.

@uzimizniki_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🔞 Болалар учун расмли эртак китобни аҳволини қаранг: очиқчасига ЛГБТга тарғибот бошланибди. “Болам русча, инглизча ўрганади“ деб ҳар нарсани олиб бераверманг

Четни китобларини олишда ЭҲТИЁТ БЎЛИНГЛАР

Ёшларни онгини заҳарлаш бу. Бизгача кириб келмайди деб ҳеч ким кафолат бермайди ❌

@uzimizniki_uz


Ҳукумат Асакабанк, Алоқабанк ва Ўзсаноатқурилишбандаги давлат улушларини сотиш муддатини 2025 йилга қолдирди - президент фармони

@uzimizniki_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ўзбекистонда электромобилларни қувватлантириш учун кундузи қиммат, кечаси арзон тарифлар жорий этилиши кутилмоқда

Истеъмол кўп бўладиган эрталабки соат 6:00 дан 10:00 гача ҳамда кечки соат 17:00 дан 22:00 гача бўлган вақт давомида нисбатан оширилган тариф, тунги вақтда эса 50 фоизгача арзонлаштирилган тариф қўллаш режалаштирилган.

@uzimizniki_uz


Энергетика вазирлиги: Вазирлар Маҳкамасининг 894-сон қарори талаблари нотўғри талқин қилинмоқда. Қоидаларнинг 85-бандида маиший истеъмолчилар кўзда тутилмаган

Ижтимоий тармоқларда “Электр энергияси истеъмоли 200 киловаттдан ошса, ҳар бир киловатт учун 900 сўм эмас, 540 сўмдан тўланади” мазмунида нотўғри маълумот айланмоқда.

Ушбу ноаниқлик Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрда имзоланган 894-сон қарори бандларининг нотўғри талқин қилиниши туфайли юзага келмоқда. Унга кўра, "ҳисоб-китоб даврида истеъмолчилар томонидан (маиший истеъмолчилардан ташқари) электр энергияси истеъмоли шартномавий миқдордан 20 фоиз ва ундан ортишига йўл қўйилган тақдирда, ортиқ истеъмол қилинган электр энергияси учун белгиланган тарифнинг 1,2 баравари миқдорида қўшимча тўлов ундирилади”, дея ўзгартиш киритилган.

Бу юридик истеъмолчилар ўзлари учун белгиланган лимитдан 20 фоиз ва ундан кўп миқдорда электр энергияси (табиий газ эмас!) истеъмол қилганларида, ортиқча ишлатилган ҳар бир кВт⋅соат учун қўшимча 20 фоиз миқдорида ҳақ тўлашлари лозимлигини англатади (бунга қадар икки баравар ҳақ тўлашлари кўзда тутилган эди).

Демак, техник шартида бир ой мобайнида 100 минг кВт⋅соат электр энергияси сарфлаши кўзда тутилган ишлаб чиқариш цехи ой мобайнида 125 минг кВт⋅соат электр энергияси истеъмол қилса, ортиқча ишлатилган 5 минг кВт⋅соат учун 900 сўмдан эмас, 1080 сўмдан тўлов қилади.

Аҳоли истеъмолчилари III тариф гуруҳига мансуб бўлиб, маиший истеъмолчилар саналади. Қоидаларнинг тегишли бандида эса аниқ-равшан қилиб “маиший истеъмолчилардан ташқари” дея кўрсатиб ўтилган.

@uzimizniki_uz

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.