🎁
Муроджон Аҳмадалиевни табриклаймиз!Бугун ўзбек спортида ўз ўрнига эга бўлган боксчимиз Муроджон Аҳмадалиев ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.
Муроджон, ҳаваскор бокс бўйича Осиё чемпиони, жаҳон чемпионати финалчиси ва Рио-2016 Олимпия ўйинларининг бронза медалини қўлга киритган, профессионал боксда эса WBA ва IBF камарлари собиқ чемпиони ҳисобланади. Бундан ташқари, "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи" ва “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвонлари билан ҳам тақдирланган.
Фурсатдан фойдаланиб, бугунги кун билан Муроджон Аҳмадалиевни табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаймиз. Оилавий бахт ва фаровонлик ҳеч қачон тарк этмасин.
📱
UZCOMBAT Dunyodagi eng tezkor sport kanali ✅