🇺🇿
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Ҳалимжон Сафаров хизмат сафари билан Бухоро вилоятида бўлиб турибди.
Ташриф доирасида ишчи гуруҳ аъзолари Шофиркон туманидаги "
Чуқурак", "Хорин",
"Қ.Вардонзе",
"Пашмон" маҳаллаларида бўлиб, аҳоли вакиллари, маҳалла фаоллари, тадбиркорлик субъектлари, “маҳалла еттилиги” билан учрашдилар.
Маҳаллаларда
“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар, хусусан аҳолини камбағалликдан олиб чиқиш, бандлигини таъминлаш, ички ва ташқи ресурсларидан фойдаланиш борасида ўрганишлар олиб борилди.
Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган аҳоли хонадонларига ташриф буюрилиб, кам таъминланган оилаларнинг камбағаллик сабаблари, ишсизлик, ижтимоий муаммолари таҳлил қилиниб, уларни тумандаги йирик ишлаб чиқариш субъектлари ва тадбиркорларга бириктириш, маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида имтиёзли кредит ва субсидияларни жалб қилиш, деҳқончилик, чорвачилик, касаначилик, паррандачилик, иссиқхона хўжалиги каби йўналишлардаги лойиҳаларни амалга оширишда кўмаклашишга келишиб олинди.
🕊
Telegram 📱
Instagram 📱
Facebook 📺
Youtube