Bosh prokuratura


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Siyosat


O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali
📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Siyosat
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Андижон вилояти Олтинкўл туманида ёшлар ўртасида прокурор кубоги учун спортнинг кураш тури бўйича мусобоқа ўтказилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Фарғона вилоятида энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда тежамкор ускуналар ўрнатиш орқали иқтисод қилиш борасида амалга оширилган ишлар аҳволи ўрганилмоқда.

Хусусан, ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича туман (шаҳар) штабларининг фаолияти ўрганилиб, масъулларга энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этиш, ресурсларни иқтисод қилиш борасидаги ишларни янада кучайтириш юзасидан топшириқлар берилди.

Шунингдек, вилоятдаги “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” ҳамда “Fergana Global textile” корхоналари фаолияти билан танишиб, энергия ресурсларини иқтисод қилиш, энерготежамкор ускуналар, қайта тикланувчи энергия манбаларини ўрнатиш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар берилди.

Бу борада ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook




Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг ўринбосари М.Ниязов томонидан Жиззах вилоятидаги ҳарбий қисмларнинг бирида очиқ мулоқот ўтказилди.

Унда гарнизондаги ҳарбий қисм ва муассасалар масъуллари ҳамда ҳарбий хизматчилар иштирок этди.

Жараёнда ҳуқуқбузарлик, жумладан, коррупция ҳолатларнинг олдини олиш, коррупция ва у билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик асослари ҳақида сўз борди.

Шунингдек, жорий йил 5 март куни Президент, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони раҳбарлигида ўтган йиғилишда коррупцияга қарши курашиш йўналишида қўйилган топшириқлар ижроси доирасида келгусида бажариладиган вазифалар муҳокама қилиниб, чора-тадбирлар белгиланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов томонидан Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманида ўрганиш ишлари давом эттирилди.

Масъуллар тумандаги маҳаллаларда яшовчи аҳолининг турмуш тарзи ва томорқадан фойдаланиш ҳолатини ўрганишди.

Хусусан, туманнинг “Оқ овул” маҳалласида аҳоли томонидан томорқадан унумли фойдаланиш, чорвачиликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишилди.

Суҳбат давомида аҳоли томорқаларини сердаромад манбага айлантириш ва ундан самарали фойдаланиш, деҳқончилик ҳамда боғдорчиликни ривожлантириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

Шунингдек, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида “Булоқбоши” маҳалласидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар аҳволи ўрганилиб, уларга зарур ёрдам кўрсатилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


Жорий йилнинг 5 март куни Президентимиз раҳбарлигида Коррупцияга қарши курашиш йўналишида ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, Бош прокуратура Ижтимоий соҳада қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси масъуллари томонидан Иқтисодиёт ва солиқ вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ва унинг қуйи тизими билан коррупцияга қарши курашиш ва олдини олиш бўйича келгусида қилинадиган вазифалар муҳокама қилиниб, чора-тадбирлар белгиланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


Бош прокуратура бошқарма бошлиғи А.Эшмуродов томонидан Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Тадбирда Агентлик директори ва ўринбосарлари, бошқарма бошлиқлари, шунингдек, Ўзбекистон стандартлар институти, Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази, Ўзбекистон аккредитация маркази раҳбарлари ҳамда масъул ходимлар иштирок этишди.

Кун тартибидаги масала юзасидан Агентлик ва унинг тизимларида коррупция, бюрократия ва суиистеъмолчилик каби салбий ҳолатларни олдини олиш, уларга қарши муросасиз курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар атрофлича муҳокама қилинди.

Ходимларга хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида манфаатлар тўқнашувига олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган шахсий манфаатдорликка йўл қўймаслик, ҳамкасблари томонидан содир этилган ёки содир этишга тайёргарлик кўрилаётган қонунбузилишлари ҳақида белгиланган тартибда хабар бериш шартлиги таъкидланди.

Шунингдек, Бош прокуратура билан ҳамкорликда техник жиҳатдан тартибга солиш, шу жумладан сертификатлаштириш соҳасини рақамлаштириш ва инсон омилини қисқартириш орқали коррупцияни олдини олиш борасидаги ишларни янада жадаллаштириш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook



8 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.