Ўзбекистонда заргарлик саноатини ривожлантириш ва ёш мутахассисларни тайёрлаш мақсадида янги ўқув курслари йўлга қўйилди.
Ушбу ташаббус Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси ҳамкорлигида, Туркия халқаро ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TIKA) кўмагида амалга оширилмоқда.
ТИКА Ўқув дастурлари координатори Мустафа Хошим Пўлат бошчилигидаги турк экспертлари делегацияси 2025-йил 22-феврал – 2-март кунлари Ўзбекистонга ташриф буюриб, маҳаллий мутахассислар билан тажриба алмашади. Дастур доирасида заргарлик буюмлари дизайни ва 3D моделлаштириш, заргарлик буюмларини ясаш ҳамда якуний безак ишлари каби муҳим мавзуларда махсус семинар-тренинглар ташкил этилади.
Семинарларга Туркиянинг Истанбул Заргарлик технологияси касбий ва техник таълим Анадолу лицейи мутахассислари, 3D принтер ишлаб чиқариш соҳасида фаолият юритувчи етакчи технологлар ҳамда бошқа соҳа экспертлари жалб этилган. Тренинг якунида иштирокчиларга ТИКА томонидан махсус сертификатлар топширилади.
@uzbekzargarsanoati