"CHORSU GOLD CENTER" савдо мажмуасида "UZGOLD" брендининг улгуржи савдо билан шуғулланувчи дўкони ўз ишини бошлади.
Ушбу дўкон очилиши заргарлик маҳсулотларини оммавий етказиб бериш ва сифатли маҳсулотларни кенг аудиторияга тақдим этиш йўналишида мазкур заргарлик корхонаси учун яна бир муҳим босқич ҳисобланади.
Очилиш маросимида заргарлик соҳасининг етакчи вакиллари, ишбилармонлар ҳамда мижозлар иштирок этишди. Тадбир давомида меҳмонларга UZGOLD маҳсулотларининг сифати, дизайни ва уларнинг халқаро бозорда рақобатбардошлиги ҳақида маълумотлар тақдим этилди.
UZGOLD бренди юқори сифатли олтин маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва савдосини ташкил қилишда инновацион ёндашув ҳамда анъанавий заргарлик саноати тажрибасини ўзида мужассам этган. "CHORSU GOLD CENTER" савдо мажмуасидаги янги дўкон эса ушбу маҳсулотларнинг улгуржи савдосини йўлга қўйиш ва ҳамкорлар учун янада қулай шарт-шароит яратиш мақсадида ташкил этилди.
@uzbekzargarsanoati