Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ШОҲ ЎЗБЕК ТИЛИ
Алп Эр Тўнга, Ўғуз битиклари бор,
Навоийдан қолган боғ – ўзбек тили.
Ранглари беқиёс, жилоси бисёр,
Дарёлар бағрида тоғ – ўзбек тили.
Денгиз нафаси жо шамол йўли бу,
Қуёшдай қизиққон осмон дили бу,
Оламни асраган ҳадис тили бу,
Ўтмиши, бугуни соғ – ўзбек тили.
Қанча умри қамал, тузоқда ўтган,
Авестодек номи гуноҳга ботган,
Зардушт таваллосин эрта унутган,
Жадидлар бўғзида оҳ – ўзбек тили.
Арабу форсийдан қурама тилим,
Лотин-кирил аро бурама тилим,
Кўксимда ғам лим-лим, кўзимда ёш ним,
Юракдаги азиз доғ – ўзбек тили.
Шаънингга илиқ сўз ярашса бунча,
Ардоққа, шарафга буркайин шунча,
Жоним фидо сенга жон тугагунча,
Жаҳонга ғурур-ла боқ, ўзбек тили.
Бу Бибихоним ва Темур қиссаси,
Бобурнома билан Бобур ҳиссаси,
Шарқу ғарбга кўприк дўстлик асоси,
Туркий тиллар ичра шоҳ ўзбек тили.
Она тилим маним, жонажон тилим,
Дарёлар йўлидай кенг равон тилим,
Навоийдан қолган боғ – Ўзбекистон,
Осмон тоқидаги тоғ – Ўзбекистон.
22.10.23 й
https://t.me/uzbektoshijodi
ЎЗБЕКТОШ ТЎРАХОНЛИ
Алп Эр Тўнга, Ўғуз битиклари бор,
Навоийдан қолган боғ – ўзбек тили.
Ранглари беқиёс, жилоси бисёр,
Дарёлар бағрида тоғ – ўзбек тили.
Денгиз нафаси жо шамол йўли бу,
Қуёшдай қизиққон осмон дили бу,
Оламни асраган ҳадис тили бу,
Ўтмиши, бугуни соғ – ўзбек тили.
Қанча умри қамал, тузоқда ўтган,
Авестодек номи гуноҳга ботган,
Зардушт таваллосин эрта унутган,
Жадидлар бўғзида оҳ – ўзбек тили.
Арабу форсийдан қурама тилим,
Лотин-кирил аро бурама тилим,
Кўксимда ғам лим-лим, кўзимда ёш ним,
Юракдаги азиз доғ – ўзбек тили.
Шаънингга илиқ сўз ярашса бунча,
Ардоққа, шарафга буркайин шунча,
Жоним фидо сенга жон тугагунча,
Жаҳонга ғурур-ла боқ, ўзбек тили.
Бу Бибихоним ва Темур қиссаси,
Бобурнома билан Бобур ҳиссаси,
Шарқу ғарбга кўприк дўстлик асоси,
Туркий тиллар ичра шоҳ ўзбек тили.
Она тилим маним, жонажон тилим,
Дарёлар йўлидай кенг равон тилим,
Навоийдан қолган боғ – Ўзбекистон,
Осмон тоқидаги тоғ – Ўзбекистон.
22.10.23 й
https://t.me/uzbektoshijodi
ЎЗБЕКТОШ ТЎРАХОНЛИ