❗️
Тошкентда 4–8 ўриндиқли таксилар учун эксперимент бошланади2025 йил 15 апрелдан 2026 йил якунигача Тошкент шаҳрида 4 тадан ортиқ ва 8 тадан кўп бўлмаган ўриндиқли, юқори қулайликларга эга автотранспорт воситаларида ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан йўналишсиз такси хизмати кўрсатишга рухсат берилади.
Бундай такси ҳайдовчиларига лицензия варақаси берилганлиги учун давлат божи БҲМнинг 3 баробари миқдорида ундирилади. Бу тажриба кичик туристик гуруҳлар ва оилалар учун қулай такси хизматларини ривожлантириш имконини яратади.
Юридик шахсларга тегишли йўналишсиз таксилар учун қўшимча ҳуқуқлар:➖ “Тўхташ тақиқланган” ҳудудларда, шу жумладан, аэропорт ва вокзаллар яқинида йўловчи олиш ва тушириш.
➖ Йирик бозорлар ва савдо мажмуаларининг пулли тўхташ жойларига бепул кириш.
➖ Йўналишли транспорт воситалари учун махсус ажратилган йўлакларда ҳаракатланиш.
👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL