Узбекистон Ногиронлар жамиятининг расмий канали


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Узбекистон Ногиронлар жамиятининг 217 дан ортиқ бўлим ва бўлинмаларининг иш фаолияти ва НБШларнинг масалалари бўйича танишув канали. Илтимос Мазкур каналга фақат-фақат НБшларга тегишли бўлган мавзуларда материаллар жойлаштиринг...

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


♻️ Жорий йилнинг 11-феврал куни Кӯкдала тумани НЖ бош мутахассиси Б.Жӯраев ӮЗНЖнинг 2025-йил 5-сонли ва Қашқадарё вилоят ҳудудий булимининг 03.02.2025-йил 10-сонли буйруқларининг ижроси бўйича туманнинг Хӯжаобод МФЙда булиб, ушбу маҳаллага бириктирилган Ижтимоий ҳодим Ж.Қулдошев билан биргаликда маҳаллада яшовчи НБШлар тўғрисида хатлов утқаздик.

♻️ МФЙда НБШлар ҳаракатланиши учун шарт-шароитлари қулай бўлган пандуслар мавжудлиги аниқланди, хатлов ва мониторинг жараёнлари давом этмоқда.


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/uzbekistannogironlarjamiyati


❇️ Жорий йилнинг 11-феврал куни Кӯкдала тумани НЖ бош мутахассиси Б.Жӯраев ӮЗНЖнинг 2025-йил 5- сонли ва Қашқадарё вилоят ҳудудий булимининг 03.02.2025-йил 10-сонли буйруқларининг ижроси бўйича туманнинг Гулистон МФЙда булиб , ушбу маҳаллага бириктирилган Ижтимоий ҳодим Утаганов Нодир билан биргаликда маҳаллада яшовчи НБШлар тўғрисида хатлов утказдик.

❇️ МФЙда НБШлар ҳаракатланиши учун шарт-шароитлари қулай бўлган пандуслар мавжудлиги аниқланди, хатлов ва маниторинг жараёнлари давом этмоқда.


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/uzbekistannogironlarjamiyati


🇺🇿 Поп туман Ногиронлар жамияти томонидан махаллаларда хатлов ишлари олиб борилди .

✅ Урганиш давомида Кушминор мфйда яшовчи 1967 й  1-гр ногирони Аслонов Зикриехонга дори дармон ва кутиси мухтожлиги сабаб хомийлар томонидан берилди.

✅ Урта Хонобод мфйда яшовчи 1-гр ногирони Сахобов Шарофиддин кон босимини улчаш асбобига мухтожлиги хамда оилавий мулкий низоси борлигини айтиб мурожаат килди.мурожати юзасидан хукукий маслахат берилди , хомийлар томонидан кон босимини улчаш асбоби берилди.
Мурожаатлар уз жойида хал килинди.


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/uzbekistannogironlarjamiyati


🇺🇿 Поп туман Ногиронлар жамияти томонидан махаллаларда хатлов ишлари олиб борилмокда.

✅ Гулистон мфйда яшовчи 1967 й 1-гр ногирони тел оркали мурожат килиб электрон юритгичли ногиронлик аравачаси олишда муаммо юзага келиб ололмаетганини айтиб ердам суради.

♻️ Мурожати юзасидан туман ТИЕКомиссиясига бориб бош врачлар билан  нбш муаммоси урганилиб электрон платформага киритилиб хал килинди. Навбат асосида таьминлаб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/uzbekistannogironlarjamiyati


Болаликдан ногирон фарзанди бор оналарга нафақа тўлови:

❇️ Давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга ҳар ойлик нафақалар тайинланади (Болаликдан ногирон фарзанди бор оналар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сон қарори).

Каналга уланиш
👇👇👇
https://t.me/uzbekistannogironlarjamiyati


Ногиронлиги бўлган шахсларнинг пенсиясига устамалар бериш:

🔰 Пенсияга устама ҳақлар қуйидаги миқдорларда белгиланади:
а) I гуруҳ уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахсларга - пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 150 фоизи;
б) II гуруҳ уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахсларига - пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 125 фоизи;
в) кўриш бўйича I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларига - пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 100 фоизи;
г) I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларига — пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 75 фоизи;
д) II гуруҳ ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларига - пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 75 фоизи (1- ва 2- гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сон қарори)

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/uzbekistannogironlarjamiyati


Ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсиялар тўлови:

❇️ Ногиронлиги бўлган шахсларга ва вафот этган ногиронлиги бўлган шахснинг қарамоғидаги меҳнатга лаёқатсиз оила аъзоларига ҳар ойда пенсия тўланади (Ногиронлиги бўлган шахслар, вафот этган ногиронлиги бўлган шахснинг қарамоғидаги меҳнатга лаёқатсиз оила аъзолари.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сон қарори)

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/uzbekistannogironlarjamiyati


Ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий реабилитация чораларини амалга ошириш:

❇️ Ногиронлиги бўлган шахс ёки ногиронлиги бўлган боланинг реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурига мувофиқ белгиланган муддатларда тиббий-ижтимоий реабилитация ичига доим киритилувчи чоралар белгиланади 1-, 2- ва 3- гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ва ногиронлиги бўлган болалар.

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 15 октябрдаги ЎРҚ-641-сон Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 17 майдаги 89-сон қарори.

Каналга уланиш
👇👇👇
https://t.me/uzbekistannogironlarjamiyati


Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилишдаги кафолатлар:

❇️ Ногиронлиги бўлган шахсларга “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ белгиланган иш ўринларининг энг кам сони ҳисобидан захирадаги иш ўринларига маҳаллий меҳнат органлари йўлланмасига кўра ишга жойлашиш кафолатланади.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси.


Каналга уланиш
👇👇👇
https://t.me/uzbekistannogironlarjamiyati


Олий таълим муассасаларига рўйҳатдан ўтиш жараёнида:

❇️ Ногиронлиги бўлган ёки тўлиқ давлат таъминотидаги шахслардан давлат хизматлари кўрсатилгани учун тўлов ундирилмайди (1- ва 2- гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек ногиронлиги бўлган болалар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 июндаги ПҚ-4319-сон қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 июндаги 468-сон қарори.

Каналга уланиш
👇👇👇
https://t.me/uzbekistannogironlarjamiyati


1 ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган талабаларга стипендия тўловларини амалга ошириш:

❇️1 ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган, жумладан, тўлов-контракт асосида таълим олувчи талабаларга стипендия тўловлари Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади. Аввалги ўқув семестри якуни бўйича фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичларидан қатъи назар 1- ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган ўзлаштираётган талабаларга стипендиянинг базавий миқдорига нисбатан 50 фоиз юқори (оширилган) миқдорларда стипендия тайинланади ва тўланади (Давлат олий таълим муассасаларининг ногиронлиги бўлган талабалари (хорижий талабалардан ташқари).

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 январдаги 59-сон қарори).

Каналга уланиш
👇👇👇
https://t.me/uzbekistannogironlarjamiyati


Ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий реабилитация чораларини амалга ошириш:

🔰Ногиронлиги бўлган шахс ёки ногиронлиги бўлган боланинг реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурига мувофиқ белгиланган муддатларда тиббий-ижтимоий реабилитация ичига доим киритилувчи чоралар белгиланади ( 1-, 2- ва 3- гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ва ногиронлиги бўлган болалар.

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 15 октябрдаги ЎРҚ-641-сон Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 17 майдаги 89-сон қарори).

Каналга уланиш
👇👇👇
https://t.me/uzbekistannogironlarjamiyati


Ногиронлиги бўлган шахслар ўз танловига кўра сертификат бериш тизими орқали исталган ишлаб чиқарувчидан протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини бепул олади ва фойдаланади:

❇️ Фойдаланиш муддати:
1. Қўл протезлари:
елка протези, елкадан олиб ташлангандан кейинги қўл протези, билак протези, кафт протези-24 ой
2. Оёқ протезлари: сон протези, сон олиб ташлангандан кейинги оёқ протези, болдир протез - 24 ой
3. Қўл ва оёқ камари ортопед аппаратлари, пластик корсетлар - 24 ой
4. Корсет - 24 ой,
5. Кўкрак бези экзопротези - 12 ой
6. Қўл ва оёқ камари тутори-12 ой
7. Бандаж-12 ой
8. Мураккаб ортопед пойабзал ва протезга пойабзал -12 ой
9. Эшитиш мосламаси- 48 ой
10. Қўлтиқ таёқ- 24 ой,
11.Ҳасса-24 ой
12. Тирсакли қўлтиқ таёқ - 24 ой
13. Кўзи ожизлар учун ҳасса - 24 ой
14. Юриш мосламаси (ходунок) - 24 ой
15. Пешоб қабул қилгич - 1 ой
16. Нажас қабул қилгич - 1 ой
17. Хона ўриндиқли аравача - 60 ой
18. Сайр ўриндиқли аравача - 60 ой ( 1-, 2- ва 3- гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар.

✅ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2021 йил 1 июлдаги 411-сон қарори.

👇👇👇
https://t.me/uzbekistannogironlarjamiyati



14 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.