Эркин Абдулахатов


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Bloglar


Ҳаётда доим қийин йўлни танла, шунда сен рақобатга учрамайсан.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Bloglar
Statistika
Postlar filtri


Эркакка хотин керак..., ахир ҳамма хатоларда ҳам ҳукуматни айблаб бўлмайди.

© Леонард Левинсон


Чустадаман.

Юқорида кўриб турганингиз, "Чуст" марказий деҳқон бозори эшиги олдидаги газеталар сотадаган "растача".

Ҳозирда бутун бошли район учун биргина шу нуқтада газета сотилса керак. Уни ҳам ўқийдиганлар жуда кам. Газета ва журналлар олдинлари районнинг бир нечта нуқталаридаги "МАТБУОТ" деган будкаларда сотиларди.

Замон, телефонлар орқали хохлаган ахборотни олиш мумкин айни ҳозирги даврда газета ўқийдиганлар камайиб кетган. Фақат ёши катталарни ҳисобга олмаса.

2000 йиллар бошида эххе, бу каби раста бозор эшиги олдида кўп эди. Ўзим хам "Эрудит", "Футбол плюс", "Даракчи" каби газеталарнинг янги сонини харид қилиб олиш учун навбаталарда туриб сотиб олардим.

Замон ўзгариб кетди. Мени қизиқтиргани бу раста ўтган йилларда бу "қайноқ" нуқтада йўқ эди. Балки мен бунга эътибор бермагандирман. Пайдо бўлиб қолгани мени қизиқтирди...


Қўрқяпсанми — бажарма!
Бажаряпсанми — қўрқма!
Бажариб бўлдингми — Афсусланма!

© Чингизхон


Ойликдан ойликка яшаган халқдан ҳалоллик талаб қилиш мантиққа зид!

© Билл Гейтс


Агар пул керак бўлса бегоналар олдига бор, маслаҳат керак бўлса дўстларинг олдига бор, ҳеч нарса керак бўлмаса қариндошларинг олдига бор.

© Марк Твен


Сени ўзингдан, ўзга вайрон қилолмас.

©Фридрих Ницше


Сени оҳанрабомисол ўзига жалб этган нафислик ортида кўпинча машаққатли меҳнат ётади.


Онам доим бизга: "Отанг уйга келганда юзига кулиб қаранглар, сабаби уйдан ташқаридаги дунё машаққатлари оталарни хароб қилади." дерди.

©Ф.Достоевский


Биз ёшлигимизни бойликка эришиш учун сарфлаймиз, бойлигимизни эса — ёшликни сотиб олиш учун.

©Дуглас Коупленд


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Дубляж қироли Тўлқин Тожиевнинг олтин гаплари.

"Меҳнат билан машҳур бўлади инсон, қилган ишим кўриниб турибди, халқим кўз ўнгида".

"Ўзимни овозим эмас, халқимни қалб тўридан ўрин олганлигим ёқади менга".


Аъзамхўжаев dan repost
Ўзбек дубляжининг олтин овозларидан бири бўлган Тўлқин Тожиев 88 ёшида вафот этибди.


Асалари бу бошқа мавжудод, бошқа олам..

НАСА илмий-тадқиқот институтида асаларилар сурати туширилган катта плакат осиб қўйилган бўлиб, унда шундай сўзлар битилган:

«Аэродинамик жиҳатдан олганда, асаларининг танаси аслида парвоз учун яратилмаган. Аммо яхшиямки асалари буни билмайди.»

Физика қонунларига биноан, аслида асалари уча олмаслиги керак. Аэродинамика принципига кўра, асалари қанотларининг кенглиги танасига нисбатан жуда кичик бўлиб, қанотлар унинг катта танасини учиб кўтариш учун мутлақо мўлжалланмаган.

Аммо асалари на физикани билади ва на аэродинамикани. У ҳар қандай қонуниятларга қарши ҳолда учади, парвоз қилади.

Асаларилар 80 млн йилдан буён турли иқлим катаклизмлари бўлишига қарамай, турли узоқ эволюцияларда ҳам қиёфасини ўзгартирмаган камёб тур ҳисобланади. Бу турни лабораторияда кўпайтира олишмаган. Бу турлар оиласи шу қадар тартибли ҳаёт кечиришга ўрганки, уларни оилавий муносабатларини узоқ кузатган киши чуқур ўйга ботади.

Ҳа, инсон хам асаларидек бўлиши керак.


Ўзини бошқалардан устун қўядиган такаббур одамларга тоқатим йўқ. Шунақаларни қўлига пул тутқазиб, "нархингиз ўзингизга маълум — қайтимини берарсиз" дегим келади.

©Лев Толстой


Дунёни ёвузлар эмас, уларни бефарқ кузатаётганлар вайрон қилади.

©А.Эйнштейн


Бузуқ эркакни тўғрилашдан кўра, кучли болаларни тарбиялаган осонроқ.

©Фредерик Дуглас


Юрт ойдинлари билан учрашув.

Пойтахт, Камолон ош (Лабзак).

5.12.2024 й


Пойтахтда атроф—муҳит ифлосланиши ва сув объектлари танқислиги сабаб, ҳавода мавсумга хос бўлмаган кислород етишмовчилиги бошланаяпти.

Бу қоннинг қуюқлашуви ва унинг ортидан уйқу режим бузилишига олиб келяпти. Тиббиёт бирлашмаларида қон қуюқлашиш ташхиси билан мурожаатлар ортаётган бўлиши керак.

Ҳаводаги турли кимёвий инградиент заррачалар сабаб, кишиларда бурун битиши кўпаймоқда. Бурундаги майда қон томирлар ноъмалум заррача билан жуда хам кўп "курашиб", бурун битишига олиб келмоқда.

Бу кишиларда ҳид ва таъм билиш хусусиятларини ортга суриб, айни ҳозирда уларларнинг бошқа мавсумга нисбатан яхши иштаҳа билан овқатланмаслигига олиб келади.

Кислород етишмовчилиги сабаб, қон қуюқлашиш олдини олишда мана бу шарбат истеъмоли зарур.

Бурун битиши олдини олиш учун эса уй шароитида ётоқ уйида тувакларда ялпис ва райхон кўчатларини кўпайтириш лозим.

Табиий муҳитда ҳавода кислородни кўпайтиришда пойтахтда сув объектларини кўпайтириш, унда хлорелла деган ўсимликларни ўстириш керак...


Фикрлаш — бу, қийин иш, шу боис кўпчилик ҳакамлик қилади.

©Карл Жунг


Илмда шундай гап бор: илмий жамоада ҳаммаси ёши катталар бўлса, бу трагедия; агар ҳаммаси ёшлар бўлса, комедия; агар ҳам катталар, ҳам ўрта ёш, ҳам ёшлар бўлса, бу симфония – шу керак аслида!

Баъзи соҳаларда катта олимлар кексайиб қолган, ёшлар эса деярли йўқ. Илмда 40-50 ёш оралиғи энг сермаҳсул ҳисобланади. Ҳамма авлод вакиллари бўлгандагина фан ривожланади.

©️Академик Шавкат Аюпов


Сунъий идрок тасаввурида мен.

Сунъий идрок билан ярим йилдан буён тинимсиз "гаплашамиз".

Оғир саволлар йўллайман. "Қийналади"...

Аммо, барқарор ўсишни ният қилганлар учун унинг имкониятларидан тинимсиз фойдаланиш интелектуал ўсишга олиб келиши бу рост.

Кеча унга "мени қанақа тасаввур қиласан?" деб савол ташладим. Юқоридаги расмни жўнатибди.

Кўринишни ҳисобга олмаса, орқа фондаги манзаралар жуда ўхшаш. Балки, кўринишим ҳам шундайдир, ким билсин?! ))

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.