CNN: Хитой хакерлари Америкалик 150 нафар сиёсатчисининг ортидан жосуслик қилган бўлиши мумкин "
Федерал қидирув бюроси кузатув нишонига айланган сиёсатчилар ва юқори мартабали амалдорларни бу ҳақда хабардор қилди. Бу воқеа мамлакатимиз тарихидаги энг ёмон хакерлик ҳужумидир. Хитойлик хакерлар янада кўпроқ одамларнинг маълумотларини олишлари мумкин эди", — дея маълум қилди АҚШлик сенатор Марк Уорнер.
CNN хабарига кўра, Хитой томонидан кибертаҳдидлар ортиб бораётгани сабабли Оқ уйда Американинг етакчи телекоммуникация компаниялари раҳбарлари ва АҚШ хавфсизлик идоралари вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтган.
Қўшма Штатлар расмийларига кўра, бундай учрашувлар ҳукуматнинг кибертаҳдидлардан ҳимояни кучайтириш имкониятлари бўйича маслаҳатлашувлар учун зарур ҳисобланади.
Аввалроқ АҚШнинг сайланган президент Доналд Трамп, вице-президент Ж.Д.Вэнс, шунингдек, Трампнинг куёви Жаред Кушнер ва ўғли Эрик Трампнинг телефон суҳбатлари Хитой хакерлари томонидан тинглашга уринилгани маълум бўлган эди. Хитой расмийлари киберҳужумлар ва жосусликка оид айбловларни рад этади.
https://t.me/uzaxborot